Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

2014 йилнинг 12 сентябрида “Биржалар ва биржа фаолияти 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-
375-сон Қонуни қабул қилинди

Биржалар ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
254 
тўлиқ фирма номига эга бўлади ва қисқартирилган фирма номига 
эга бўлиши мумкин. Унинг фирма номи давлат тилида тўлиқ 
ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга 
бўлиши лозим. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа 
исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. 
Биржа ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз 
тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган 
товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, 
товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини 
акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.
Янги қонунда биржанинг фирма номида “биржа” сўзи бўлиши 
кераклиги аниқ белгиланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозим бўладики, қонунда назарда 
тутилган ҳолларда биржаларнинг фирма номида биржа фаолиятининг 
хусусияти кўрсатилиши керак. 
Биржалар белгиланган тартибда лицензия олганидан кейин 
биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритади. 
Биржаларнинг лицензия олиш билан боғлиқ фаолияти эса аниқ 
ҳуқуқий механизмлар билан белгиланади. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2003 йил 4 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа 
фаолиятини 
лицензиялаш 
тўғрисида”ги 
Низом 
биржалар 
фаолиятини лицензиялашнинг ҳуқуқий асоси сифатида эътироф 
этилади. 
Ушбу низом талабига кўра Ўзбекистон Республикаси 
Хусусийлаштириш, 
монополиядан 
чиқариш 
ва 
рақобатни 
ривожлантириш давлат қўмитаси республикамизда биржалар 
фаолиятини нафақат лицензиялаш, балки, умуман улар фаолиятини 
тартибга солувчи ваколатли давлат органи сифатида расман 
белгиланди. 
Биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш учун 
лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни лицензияловчи органга 
тақдим этиши белгиланган: 
а) лицензия бериш тўғрисида ариза; 
Аризада қуйидагилар кўрсатилади: 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
255 
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, 
жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк 
муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами – 
юридик шахс учун;
лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган 
лицензияланадиган фаолият тури.
б) лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги 
тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензия талабгори жойлашган жойдаги солиқ органи 
томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот санасидаги бухгалтерия 
баланси нусхаси; 
г) биржа товарлари билан савдо қилиш қоидалари нусхаси;
д) Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси 
ҳузуридаги 
Қимматли 
қоғозлар 
бозорини 
ривожлантириш 
марказининг лицензия талабгори томонидан қимматли қоғозлар 
бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши 
тўғрисидаги хулосаси (фонд биржалари ва бошқа биржаларнинг фонд 
бўлими учун).
Биржалар ўз фаолиятини Уставига асосан олиб борадилар. 
Унинг уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: 

биржанинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи, 
жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили; 

биржа устав фондининг (устав капиталининг) миқдори; 

биржа томонидан чиқариладиган акцияларнинг сони, 
номинал қиймати, турлари (оддий, имтиёзли);

биржа 
бошқарувининг 
тузилмаси, 
биржа 
кузатув 
кенгашининг, тафтиш комиссиясининг ва ижроия органининг 
аъзолари сони, ушбу органларни шакллантириш тартиби, уларнинг 
ваколатлари. 
Биржанинг 
бошқарув 
органлари
биржа 
акциядорларининг 
умумий йиғилиши
кузатув кенгаши
ижроия органи


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
256 
Биржа акциядорларининг умумий йиғилиши биржанинг кузатув 
кенгашини сайлайди.
Биржа кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради: 

биржани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини 
белгилаш; 

биржа савдоси қоидаларини тасдиқлаш; 

биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиб туриш, 
тугатиш тартибини тасдиқлаш; 

биржа фаолияти устидан назоратни амалга ошириш; 

биржа 
савдоси 
қоидаларини 
бузганлик 
учун 
жарималарнинг миқдорларини ва уларни ундириш тартибини 
белгилаш; 

аъзолик 
бадалларининг 
ва 
биржа 
томонидан 
кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг миқдорини белгилаш; 

тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш 
фондини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш 
тартибини тасдиқлаш. 
Биржа кенгаши қонун ҳужжатларига ва биржа уставига 
мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
Жорий фаолиятга раҳбарлик қилиш ваколатлари биржа 
уставида белгиланадиган биржанинг ижроия органи томонидан 
амалга оширилади.
Биржалар фаолият кўрсатар экан, албатта улар иқтисодий-
ижтимоий шароитда муайян ҳуқуқларга эга бўладилар ҳамда 
мажбуриятларни бажарадилар. Шу нуқтаи назардан қараганимизда 
биржаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳам аниқ белгиланиши 
лозим. Амалдаги қонунчилигимизда эса бунга алоҳида аҳамият 
берилиб, 
биржаларнинг 
ҳуқуқлари 
билан 
бирга 
уларнинг 
мажбуриятлари ҳам алоҳида мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, 
биржа ҳуқуқлари сирасига қуйидагилар киритилган: 

котировкалаш, арбитраж, листинг, назорат ва бошқа биржа 
комиссияларини ташкил этишга; 

агар биржа товарларининг котировкалари (нархлари) 
биржа томонидан белгиланган чегаравий миқдордан ўзгариб кетса, 
биржа савдоларини тўхтатишга; 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
257 

қонун ҳужжатларига мувофиқ танлов, кимошди, кўргазма-
ярмарка савдоларини, давлат харидлари ва корпоратив харидларни 
ташкил этиш ҳамда ўтказишга; 

биржа ахборотномалари, маълумотномалари ҳамда бошқа 
ахборот ва реклама материалларини чиқаришга ҳақли.
Биржаларнинг мажбуриятлари сифатида: 

биржа савдоларини ташкил этиши;

биржа товарларига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати 
асосида уларни котировкалашни (уларнинг нархини белгилашни) 
амалга ошириши; 

савдо майдончаларида ва секцияларда биржа савдолари 
ўтказиш жойи ҳамда вақти тўғрисида биржа аъзоларини ўз вақтида 
хабардор қилиши; 

тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш 
учун шарт-шароитлар яратиши; 

биржа аъзоларининг ва улар мижозларининг ўзаро 
мажбуриятларини белгилашни, аниқлаштиришни ҳамда ҳисобга 
олишни (клиринг), шунингдек банкда очилган махсус ҳисобварақлар 
орқали улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши; 

биржа, биржа аъзолари ва уларнинг мижозлари пул 
маблағларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши; 

мунтазам равишда (ҳафтасига камида бир марта) ўз расмий 
веб-сайтида биржа товарларининг котировкаларини (нархларини) 
жойлаштириши, шунингдек биржа аъзоларини ҳар бир биржа 
савдосининг якунлари тўғрисида хабардор қилиб бориши шартлиги 
назарда тутилган.
Биржалар фаолият кўрсатар экан улар фаолияти аниқ 
белгиланган қоида ва тамойилларга асосланган бўлиши лозим. Шу 
жиҳатдан 
қараганимизда 
биржалар 
фаолиятининг 
асосий 
принциплари сифатида қонунчилигимизда қуйидагилар қатъий 
белгиланган: 

биржа 
савдоларини 
ўтказишнинг 
ошкоралиги 
ва 
оммавийлиги; 

биржа савдоларида нархлар шаклланишининг эркинлиги; 

биржа битимларини тузишнинг ихтиёрийлиги; 

биржанинг барча аъзолари учун биржа савдоларида 
иштирок этишда шарт-шароитларнинг тенглиги; 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
258 

тузилган 
биржа 
битимлари 
бажарилишининг 
таъминланиши.
Бундан ташқари, мамлакатимизда валюта биржаларининг 
фаолияти бевосита Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки 
томонидан 
амалга 
оширилганлиги 
боис 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish