Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Солиқ солишнинг адолатлилиги принципи – бу



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Солиқ солишнинг адолатлилиги принципи – бу
 
солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни белгилаш ижтимоий 
адолат принципларига мос бўлиши керак. Солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловлар бўйича якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган 
имтиёзлар берилишига йўл қўйилмайди. 
Ўзбекистон Республикасида солиқ қонун ҳужжатларида солиқлар 
ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши керак. Солиқ тўғрисидаги 
қонун ҳужжатлари ҳар бир хўжалик юритувчи қайси солиқлар ва 
бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ҳамда қай 
тартибда тўлаши кераклигини аниқ белгиланган тарзда ифодаланган 
бўлиши керак. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилашда 
солиқ тўловчилар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловларнинг элементлари аниқланган бўлиши кераклиги Солиқ 
кодексининг 7-моддасида ифодаланган. Мазкур тамойилнинг 
белгилаб қўйилганлиги солиқ қонун ҳужжатларининг тушунарли 
бўлишини таъминлаш билан бирга, солиқ тўловчиларга қатор 
афзалликлар туғдиради, уларнинг ҳуқуқий онгини ва солиқ 
соҳасидаги билими, маданиятининг юксалишига хизмат қилади. 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш 
282 
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини солиққа тортишда 
адолатлилиги принципига риоя этиш лозим. Унга кўра, Ўзбекистон 
Республикасида солиқ солиш барча учун умумийлиги эътироф 
этилади ва солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 
имтиёзларни белгилаш ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши 
кераклиги белгиланган. Шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловлар бўйича якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар 
берилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловлар камситиш хусусиятига эга бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча солиқ 
тўловчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона солиқ 
тизими белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг божхона 
ҳудуди доирасида товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ёки 
молиявий маблағларнинг эркин муомалада бўлишини бевосита ёки 
билвосита чеклаб қўядиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар 
белгиланишига йўл қўйилмайди. Солиқ тизимининг ягоналиги 
тамойили республика иқтисодиёти ягоналигига асосланади ва у солиқ 
тизими ягоналигидан келиб чиқади. Давлат солиқ тизимининг 
ягоналиги унинг барча ҳудудида солиқларнинг айнан бир хил турлари 
амал қилишини англатади. Солиқ тизимининг ягоналиги тамойили 
бевосита конституциявий тамойиллар тарзда ҳам намоён бўлиб, 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 123-моддаси қоидалари 
асос қилиб олинган. Ушбу тамойилга кўра, ягона иқтисодиёт 
доирасида товарлар, хизматлар, молиявий маблағларнинг эркин 
кўчишини чеклаши мумкин бўлган маҳаллий солиқларнинг 
киритилишига ёхуд бир ҳудуднинг бюджетини бошқа ҳудудларнинг 
солиқ даромадлари ҳисобига шакллантиришга имкон берадиган 
маҳаллий солиқларнинг киритилишига ёки солиқларнинг тўланишини 
бошқа ҳудудларнинг солиқ тўловчиларига кўчирилишига йўл 
қўйилмаслигини ифодалайди. 
Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларининг ошкоралиги принципига риоя қилиниб, унга кўра, 
солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши шарт. Барчанинг 
эътибори учун расмий эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар кучга киритилмаган ҳужжат сифатида ҳуқуқий 
оқибатларни 
келтириб 
чиқармайди 
ва 
солиқ 
соҳасидаги 
муносабатларни 
тартибга 
солишга, 
улардаги 
кўрсатмалар 
бажарилмаганлиги учун бирон бир санкцияни қўллашга асос бўлиб 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш 
283 
хизмат қилиши мумкин эмас. Мазкур принципни назарий жиҳатдан 
барча туркумдаги қонунчилик ҳужжатлари учун умумэътироф
этиладиган бевосита умумий принциплар қаторига ҳам киритиш 
мумкин. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish