Солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда
амалда
бўлган
қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
амалга
оширилади.Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган
бўлмаса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш
кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган
муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун
жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга.
(ЎзР Солиқ кодекси 3-модда
)
Солиқ қонунчилигида биринчи марта солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-
қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин
қилиниши белгиланиши хусусидаги қатъий норма белгиланиб, бу
қоида тадбиркорлик субъектларини қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини
устуворлигини таъминлашга йўналтирилган. Бу принцип солиқ қонун
ҳужжатларида солиқ тўловчининг ҳақлиги презумцияси сифатида
эътироф этилиб, ҳозирда аксарият ривожланган давлатлар солиқ
қонунчилиги ҳужжатларида ўз ифодасини топган.
Солиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ, Тадбиркорлик фолияти
субъектларига солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган
пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга
оширилади. Қонун талабларига мувофиқ, солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга
киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан
қўлланилади. Лекин, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни
бекор қиладиган ёки жавобгарликни енгиллаштирадиган солиқ
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига ҳам эга
саналади.
Масалан,
амалиётда мавжуд низоли ҳолатга эътибор қаратадиган бўлсак назорат
қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳудудий кенгашининг рухсатномаси ва
Давлат солиқ бошқармасининг 2012 йил 17 октябрдаги буйруғига кўра “Файз” унитар
корхонасида солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли текшириш
ўтказилган. Текширишда харидорнинг 20.300 сўмлик хариди учун нақд пул олиб назорат
касса машинаси чеки ёки уларга тенглаштирилган бошқа квитанция бермаганлиги, 6.234.700
сўм нақд пул НКМга кирим қилинмаганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан суднинг
X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
284
2014 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга нисбатан харидордан 20.300 сўм
нақд пул олиб НКМ чеки ёки уларга тенглаштирилган бошқа квитанция бермаганлиги учун
Солиқ кодексининг 119-моддаси биринчи қисмига кўра, энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан
50 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланган бўлсада, тадбиркорнинг молиявий
ҳолатини инобатга олиб, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда амалда бўлган энг кам иш ҳақи
(96.105 сўм) миқдорининг 30 баравари 2.883.150 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаган.
Шунингдек, 5.234.700 сўм нақд пул НКМга кирим қилинмаганлиги ҳолати бўйича Солиқ
кодексининг 114-моддасига товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан
тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида яъни
1.046.940 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаган. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг
2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунининг 1-моддасига асосан, Солиқ кодексининг
114-моддасига товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум
яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга
сабаб бўлиши ҳақида ўзгартиш киритилиб, Қонуннинг 2-моддасига асосан, ушбу
ўзгартишлар 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга кирган. Ўзбекистон Республикаси
“Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг
28-моддасига кўра, норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шарти
ҳисобланади.
Шунингдек, солиқ қонунчилигидаги бевосита кўрсатилган битта
ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин
эмас қоидаси ҳам бевосита солиқ тамойили даражасида солиқ
амалиётига жоир муносабатларида ижросини таъминлаш бугунги
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада
мустаҳкамлашга хизмат қилади. Зеро, солиқ тўлаш хўжалик
юритувчи субъектлар ва давлат ўртасида янгидан яратилган
қийматни тақсимлашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Бирор бир
жамиятни солиқ тизимисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки,
солиқлар бюджет даромадларини ташкил этишнинг асосий воситаси
бўлибгина қолмай, балки, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини
оширишга, ишлаб чиқаришни рағбатлантиришда инвестицияларни
кўпайтиришга, рақобатбардош маҳсулот ҳиссасини кўпайтиришга,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ва
бошқаларга хизмат қилади.
Давлат солиқ инспекцияси 2011 йил хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар
“Икромжон” хусусий корхонасига нисбатан Солиқ кодексининг 117-моддаси, 119-моддаси
ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо
қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-
605-сонли
Қарорига кўра энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд томонидан жавобгар “Икромжон” хусусий корхонасига нисбатан Солиқ кодекси
119-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Алкоголли маҳсулотлар билан
чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 16
мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорига
кўра молиявий жарима қўлланилиб, ариза талабиниг
қолган қисми рад этилган. Чунки, Солиқ кодексининг 108-моддаси талабига кўра, ҳеч ким
солиққа оид содир этилган айнан битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка
тортилиши мумкин эмас.
X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
285
Do'stlaringiz bilan baham: |