XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат
назорати
295
тартибга солувчи қонун нормалари асосида амалга оширишлари
лозимлиги;
б) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
таъкидлаганидек,
“Тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк
эгалари учун ҳуқуқ ва кафолатларни қонуний ҳимоя қилиш
нормаларини
кучайтириш
даркор.
Бу
борада
хусусий
мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда
суд органлари ролини ошириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва
назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик
субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига ноқонуний
аралашуви учун жавобгарлигини
кучайтириш биринчи даражали
аҳамиятга эга бўлиши лозим”.
в) тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги, унга
мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб
бўлмайдиган
зиддиятлар
ва
ноаниқликлар
тадбиркорлик
субъектининг фойдасига талқин этилади;
г) тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаслик.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаслик деганда
назорат қилувчи
органларнинг мансабдор
шахслари
тадбиркорлик
субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган
фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги тушунилади.
Агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари
бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига
берилган ваколат
доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита
боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Назорат қилувчи
органларнинг
мансабдор
шахслари
қоидабузарлик
ҳолати
мавжудлигидан тадбиркорлик субъектларининг бошқа қонуний
фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида
фойдаланишга ҳақли эмас.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деҳқон ва фермер
хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу
жумладан уларнинг
агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турини
танлашига, ана шу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализация қилиш
йўналишини белгилаш ишларига аралашишга ҳақли эмас, давлат
эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустасно.
XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати
296
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний
қарорлари ёки бошқа ҳаракатлари
натижасида тадбиркорлик
субъектига етказилган зарарлар, шу жумладан, бой берилган фойда
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари
бирлашмаларининг аъзоси
бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар
тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур
бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан
назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузишда айбдор
бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: