Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан 
назорат қилишнинг асосий принциплари
қуйидагилардан иборат: 
а) назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик 
ва ошкоралик, яъни
 
бошқа шахсларнинг хоҳиши ва истакларидан, 
уларнинг субъектив иродаларидан қатъи назар, текширишлар назорат 
қилувчи органлар ходимлари томонидан суиистеъмолликларсиз 
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказишни 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
295 
тартибга солувчи қонун нормалари асосида амалга оширишлари 
лозимлиги; 
б) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
И.А.Каримов 
таъкидлаганидек,
“Тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк 
эгалари учун ҳуқуқ ва кафолатларни қонуний ҳимоя қилиш 
нормаларини 
кучайтириш 
даркор. 
Бу 
борада 
хусусий 
мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда 
суд органлари ролини ошириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва 
назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик 
субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига ноқонуний 
аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш биринчи даражали 
аҳамиятга эга бўлиши лозим”. 
в) тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги, унга 
мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга 
ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб 
бўлмайдиган 
зиддиятлар 
ва 
ноаниқликлар 
тадбиркорлик 
субъектининг фойдасига талқин этилади; 
г) тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаслик.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаслик деганда
 
назорат қилувчи 
органларнинг мансабдор 
шахслари 
тадбиркорлик 
субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган 
фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги тушунилади. 
Агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари 
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари 
бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат 
доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита 
боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Назорат қилувчи 
органларнинг 
мансабдор 
шахслари 
қоидабузарлик 
ҳолати 
мавжудлигидан тадбиркорлик субъектларининг бошқа қонуний 
фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида 
фойдаланишга ҳақли эмас. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деҳқон ва фермер 
хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан уларнинг 
агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турини 
танлашига, ана шу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализация қилиш 
йўналишини белгилаш ишларига аралашишга ҳақли эмас, давлат 
эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустасно. 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
296 
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний 
қарорлари ёки бошқа ҳаракатлари натижасида тадбиркорлик 
субъектига етказилган зарарлар, шу жумладан, бой берилган фойда 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси 
бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар 
тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур 
бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан 
назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор 
бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish