Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг 
аъзоси
бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини 
текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра 
мазкур 
бирлашмалар 
вакилларининг 
иштирокида 
амалга 
оширилиши мумкин. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган 
тадбиркорлик субъектларини текшириш палата вакиллари иштирокида амалга 
оширилиши мумкин. 
Текширишларни ўтказиш учун асос 
Назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган 
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режали текшириш, шу 
жумладан, молия-хўжалик фаолиятини текширишлар учун, қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, 
қуйидагилар асос бўлади: 

махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий 
бўлинмаси 
томонидан 
берилган, 
тадбиркорлик 
субъектлари 
фаолиятини 
текширишни 
ўтказишнинг 
мувофиқлаштирувчи 
режасидан кўчирма; 

назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа 
асосида чиқарилган, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор 
шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари 
кўрсатилган буйруғи.

Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати 
органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини 
текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади. 
Бунда текширувга тадбиркорлик субъектларининг фақат қўзғатилган 
жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин бўлиб, 
бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган 
бўлиши лозим.
Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларининг - 
юридик шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш юридик 
шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс 
тугатилиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги билдириши асосида 
давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади, 
текшириш муддати ўттиз календарь кунидан ошмаслиги керак.


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
306 
Бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ 
бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир 
марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг 
топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса 
машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул 
қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, 
шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига 
оид қисқа муддатли текширувлар давлат солиқ хизмати 
органларининг фақат қонун ҳужжатларида ваколат берилган 
бўлинмалари томонидан мазкур бўлинмалар бошлиқларининг 
буйруқлари асосида ўтказилиб, кейинчалик бу ҳақда махсус 
ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси қисқа 
муддатли текширув ўтказилган кундан эътиборан бир иш куни ичида 
хабардор қилинади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари текширув ўтказиш учун 
асосга эга бўлмаган шахсларнинг текширув ўтказишига йўл 
қўймаслик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи 
органларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича уларнинг 
талабларини бажармаслик ҳамда текширув предметига тааллуқли 
бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга. 
Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан 
расмийлаштирилиб, текшириш тугаган куни унинг бир нусхаси 
текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолдирилади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish