Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Буюк Соҳибқирон Амир Темур тузукларида қайд



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Буюк Соҳибқирон Амир Темур тузукларида қайд 
этганларидек,
солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчи ва намоён 
бўлиши саналиб, солиқларни ундиришда имтиёзлар асосида 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш 
289 
рағбатлантириш ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилган. 
“Темур тузуклари”га кўра, кимки бирон саҳрони обод қилса ёки 
полиз қилса, ёки бирон боғ кўкартирса ёхуд бирон хароб бўлиб 
ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмаган,
иккинчи йили раият ўз розилиги билан бергани олинган, учинчи 
йили солиқ белгиланган қонун-қоидасига мувофиқ ундирилган.
Бугун бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда солиқ 
имтиёзлари қўлланилишининг асосий сабабларидан яна бири бу 
миллий даромадни қулай, самарали ва оқилона тақсимлашга 
эришишдан иборатдир. Яъни, бундан солиқлар сифатида бюджетга 
жалб этилиши лозим бўлган молиявий ресурслар имтиёз бериш 
туфайли бюджетга жалб этилмасдан солиқ тўловчиларнинг ўзларига 
мақсадли равишда қолдирилади. Бунинг афзаллик томони шундаки, 
солиқ тўловларини бюджетга олиш ва уни яна қайта тақсимлаш 
ишларини 
осонлаштиради 
ва 
иш 
фаолият 
турларини 
рағбатлантиришга эришилади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида солиқ ислоҳотларини самарали 
юритиш мақсадида солиқлар воситасида таъсир этиш, улар бўйича 
имтиёзларни қўллаш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини бир текис 
ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Давлат солиқ имтиёзларини қўллаш орқали 
иқтисодиётнинг турли соҳаларига турлича таъсир кўрсатади, яъни 
айрим рентабелли ва норентабелли соҳалар ўртасидаги мувозанатни 
таъминлаш муаммоси юзага келади. 
Мамлакатда 
солиқ 
имтиёзларини 
белгилашнинг 
асосий 
мезонлари тадбиркорнинг инвестицион муҳити ва чет эл 
инвестициялари 
кириб 
келишини 
таъминлаш, 
соҳани 
ривожлантиришнинг устуворлиги, маҳаллий ишлаб чиқаришни 
рағбатлантиришнинг аҳамияти, ижтимоий ҳимоялашни ташкил 
этиш, импорт ва экспорт сиёсатининг ижросини таъминлаш ҳамда 
халқаро иқтисодий алоқаларнинг даражасидан келиб чиқиб 
белгиланади. 
Шу ўринда мамлакатда солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари 
халқаро солиқ муносабатларига мос келиши ҳамда халқаро 
иқтисодий муносабатларда давлатнинг фаол иштирок этишида 
мослашувчан бўлиши лозим. 
Ўзбекистон Республикасида солиқ имтиёзларини белгилаш 
орқали ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, чет эл инвестициялари 
кириб келишини кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг турли 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш 
290 
соҳаларини ривожлантириш орқали иқтисодий фаровонликни 
таъминлаши амалга ошрилмоқда. Бозор муносабатлари шароитида 
солиқ сиёсатини эркинлаштиришда, иқтисодиётни тартибга солиш ва 
барқарор ривожлантиришда солиқ имтиёзларини кенг жорий этиш ва 
унинг мақсадли ижросининг таъминланишини амалга ошириш энг 
самарали ва фойдали усуллардан ҳисобланади. 
Бугунги кунда солиқ 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish