Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Назорат 
қилувчи 
органлар 
мансабдор 
шахсларининг 
ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш 
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари 
ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори 
турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин. 
Бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор 
шахсга шикоят бериш шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини 
истисно этмайди. 
Судга шикоят берилганида устидан шикоят қилинаётган 
ҳаракатни ёки қарорни ижро этиш суднинг қарори қонуний кучга 
киргунига қадар тўхтатиб турилади, фавқулодда вазиятлар, 
эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий 
хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган 
ҳаракатлар ёки қарорлар бундан мустасно. Тадбиркорлик субъекти 
судга шикоят берганлиги тўғрисида назорат қилувчи органни 
тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор 
қилиши шарт. 
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг 
мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. 
Назорат 
қилувчи 
органлар 
мансабдор 
шахсларининг 
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга киришишига 
мазкур 
шахсларда 
назорат 
қилувчи 
органлар 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан 
тасдиқланган текширувлар ўтказиш режасидан кўчирма ёки режадан 
ташқари ёхуд муқобил текширув ўтказиш тўғрисида ушбу орган 
томонидан қабул қилинган қарорнинг кўчирма нусхаси, шунингдек 
назорат қилувчи органнинг текшириш мақсадлари, текширувчи 
мансабдор шахслар таркиби ва текширув ўтказиш муддатлари 
кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, текширувчи мансабдор 
шахсларнинг 
текширувлар 
ўтказишга 
рухсат 
берилганлиги 
тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ҳамда шахсий гувоҳномаси бўлган 
тақдирда йўл қўйилади. 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
301 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг 
мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини 
текширувдан ўтказаётганда текширишларни рўйхатдан ўтказиш 
китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ёзув 
киритади. 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг 
мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини 
текшириш чоғида тадбиркорлик субъектларининг тижорат сири, 
хизмат сири ва қонун билан кўриқланадиган бошқа сирлари, 
шунингдек ошкор этилмаган ахбороти сир сақланишини таъминлаши 
шарт. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish