Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Солиқларнинг 
моҳияти 
уларнинг 
бажарадиган 
функцияларидан 
келиб 
чиқади.
Ҳар 
бир 
иқтисодий 
категориянинг ўз функцияси мавжуд. Солиқ ҳам мустақил 
категория сифатида ўзи бажарадиган функцияларга эга бўлиб, бу 
функциялар 
солиқ 
категориясининг 
амалдаги 
ҳаракатини 
ифодалайди.
Солиқ соҳасидаги ҳуқуқий сиёсат фискал (давлат хазинасини 
тўлдириш) мақсадидан бошқа бир қатор иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий 
функцияларни ҳам кўзлайди. Солиқлар воситасида иқтисодиётни 
рағбатлантириш, чеклаш, тартибга солиш, назорат қилиш, бошқариш 
каби функциялар бажарилади. 
Солиқларнинг фискал функция ҳисобланиб (лотинча fiscus 
сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу 
функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида 
давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият 
кўрсатиши учун моддий шароит яратилади. Солиқлар орқали 
корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат 
аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг 
умуман ўз даромадлари манбаига эга бўлмаган қисмини (кўпгина 
маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва 
бошқалар) ёки лозим даражада ривожланишини таъминлаш учун 
ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал орган, 
театрлар, музейлар, кўплаб ўқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш 
мақсадида ундириб олиш йўли билан давлат бюджетининг даромад 
қисмини шакллантириш солиқлар фискал функциясининг энг муҳим 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш 
286 
элементи ҳисобланади. Солиқларнинг ушбу функцияси орқали ҳосил 
бўладиган пул ресурслари давлат фонди (давлат бюджети) орқали 
қайта таксимланади, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий 
инфратузилмани 
ривожлантиришга, 
устувор 
тармоқларни 
инвестициялашга йўналтирилади. 
Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси иқтисодиётнинг 
муайян секторларини устувор ривожлантириш мақсадга мувофиқ, деб 
топилганида амалга оширилади. Масалан, мамлакатга чет эл 
инвестициясини кенгроқ жалб этиш мақсадида қўшма корхоналарда 
чет эллик шериклар ҳиссаси кўпроқ бўлиши рағбатлантирилади ва бу 
кўрсаткичнинг ортиши солиқ имтиёзини кенгайишига сабаб бўлади. 
Ёки бўлмаса хўжалик юритувчи субъект ўзи ишлаб чиқарган 
маҳсулотларни қанчалик кўпроқ экспортга йўналтирса, шунчалик 
кўпроқ солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконига эга бўлади ва 
бошқалар. Бу функция ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий 
хом ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, 
жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи 
таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб 
чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва 
инвестиция 
фаолиятини 
кенгайтиришни 
рағбатлантиради. 
Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишда рағбатлантириш 
функцияси алоҳида ўзига хос аҳамият касб этади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish