Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси
АҚШ, 10017, Нью-Йорк
Нью-Йорк, Бешинчи Авеню кўчаси, 529-уй, 6-чи этаж
Ушбу нашр Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси (ХБФ) томонидан чоп этилган. Унинг бош мақсади қуйидагилар орқали жамият манфаатида хизмат қилиш, бутун жаҳонда бухгалтер касби мавқеининг юксалишига кўмаклашиш ва кучли халқаро иқтисодиётларнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишдир: юқори сифатли халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва уларга риоя қилинишини илгари суриш, ушбу стандартларнинг халқаро миқёсда конвергенциясини кучайтириш ҳамда бухгалтерлик касби соҳасида масалалар юзага келганда жамият манфаатларига риоя этилишини таъминлаш. Ушбу нашр фақат шахсий фойдаланиш учун бепул ХАИБСК (IAASB) веб-сайтидан www.iaasb.org олиниши мумкин.
Аудитнинг халқаро стандартлари, Ишонч билдириш бўйича келишувларнинг халқаро стандартлари, Кўриб чиқиш бўйича келишувларнинг халқаро стандартлари, Турдош хизматларнинг халқаро стандартлари, Сифат назоратининг халқаро стандартлари, Халқаро аудит амалиёти изоҳлари, Муҳокама учун хужжат лойиҳалари, Консультатив ҳужжатлар ва ХАИБСК томонидан чиқарилган бошқа ҳужжатлар ХБФ томонидан чоп этилади ва улар бўйича авторлик ҳуқуқлари ХБФга тегишлидир.
ХАИБСК (IAASB) ва ХБФ ушбу нашрдаги материалга асосланиб ҳаракат қилган ёки ҳаракат қилишдан ўзини сақлаб қолган шахсга етказилган зарар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди, ушбу зарар эътиборсизлик ёки бошқа сабабларга кўра етказилганлигидан қатъий назар.
ХАИБСК (IAASB) логотипи ‘Халқаро аудит ва ишонч билдиришнинг стандартлари Кенгаши’, ‘IAASB’; ‘Аудитнинг халқаро стандартлари, ‘ISA’; ‘Ишонч билдириш бўйича келишувларнинг халқаро стандартлари’, ‘ISAE’; ‘Кўриб чиқиш бўйича келишувларнинг халқаро стандартлари’, ‘ISRE’; ‘турдош хизматларнинг халқаро стандартлари’, ‘ISRS’; ‘Сифат назоратининг халқаро стандартлари’, ‘ISQC’; ‘Халқаро аудит амалиёти изоҳи’, ‘IAPN’; ХБФнинг логотипи, ‘Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси’, ва ‘IFAC’ ХБФга тегишли савдо белгилари ва сервис белгиларидир.
Копирайт © 2012 йилнинг июл ойи, Халқаро Бухгалтерлар Федерациясига (IFAC) тегишли. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу хужжатни нусҳалаш фақат агар бу нусҳалар сотиш ёки тарқатиш мақсадида эмас, балки ўқиш-ўқитиш ёки шахсий фойдаланиш мақсадида қилинган бўлса, ва бундай ҳар бир нусҳа қуйидаги матнни ўз ичига олса рухсат этилади: “Копирайт © 2012 йилнинг июл ойи, Халқаро Бухгалтерлар Федерациясига (IFAC) тегишли. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. ХБФнинг рухсати билан чоп этиляпти. Ушбу хужжатни нусҳалаш, сақлаш ёки узатиш учун рухсат олиш мақсадида permissions@ifac.org га мурожаат қилинг.” Акс ҳолда, ушбу хужжатни нусҳалаш, сақлаш, узатиш ёки бошқа ўхшаш йўллар билан фойдаланиш учун ХБФдан ёзма рухсатнома талаб этилади, бундан қонунчилик билан рухсат этилган ҳолатлар мустасно. permissions@ifac.org га мурожаат қилинг.
ISBN: 978-1-60815-122-6
Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси (ХБФ) томонидан 2012 йилнинг июль ойида Инглиз тилида чоп этилган ушбу “Халқаро аудит ва ишонч билдириш стандартлари Кенгаши (IAASB)нинг Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, бошқа ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халқаро стандартлари тўплами” Ўзбек тилига Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциацияси (ЎБАМА) томонидан 2014 йилнинг январь ойида таржима қилинган ва ХБФнинг рухсати билан нашр этилган. “Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, бошқа ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халқаро стандартлари тўплами” ни таржима қилиш жараёни ХБФ томонидан кўриб чиқилган ва таржима “Сиёсат баёноти - ХБФ томонидан чиқарилган стандартларни таржима қилиш ва нашр этиш сиёсати”га мувофиқ амалга оширилган. “Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, бошқа ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халқаро стандартлари тўплами” нинг тасдиқланган матни – бу ХБФ томонидан Инглиз тилида нашр этилган матнидир.
“Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, бошқа ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халқаро стандартлари тўплами” нинг Инглиз тилидаги матни © 2012 Халқаро Бухгалтерлар Федерациясига (IFAC) тегишли. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
“Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, бошқа ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халқаро стандартлари тўплами” нинг Ўзбек тилидаги матни © 2014 Халқаро Бухгалтерлар Федерациясига (IFAC) тегишли. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Асл номи: Handbook of International Quality Control, Auditing, Review, Other Assurance, and Related Services Pronouncements ISBN: 978-1-60815-122-6.
Нашр этилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |