Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Давлат қимматли қоғозлари



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Давлат қимматли қоғозлари
— Ўзбекистон Республикасининг 
ғазна мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ваколат берган орган томонидан чиқарилган 
облигациялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкининг облигациялари. 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
272 
Қимматли 
қоғозлар 
савдосининг 
ташкилотчилари 
қуйидагилардир: 
фонд биржаси; 
фонд бўлимини ташкил этган валюта биржаси; 
қимматли 
қоғозларнинг 
биржадан 
ташқари 
савдоси 
ташкилотчиси. 
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари риоя этилиши 
шарт бўлган қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш 
қоидаларини тасдиқлайди. 
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ўз фаолиятини 
тегишли лицензия асосида амалга оширади. 
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари сотувчидан 
сотувга қўйилаётган қимматли қоғозларни олдиндан баҳолаш 
ўтказилишини талаб қилишга, агар бундай талаб қонун 
ҳужжатларида 
белгиланмаган 
бўлса, 
шунингдек 
қимматли 
қоғозларни уларнинг номинал қийматидан паст нархда реализация 
қилишга тақиқ белгилашга ҳақли эмас. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, биржа битимларини 
тузиш, рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштиришнинг амалдаги 
тартиби мамлакатимиз биржаларида савдо-сотиқ фаолиятини амалга 
оширишнинг ягона қоидаларини мустаҳкамлайди ҳамда қимматли 
қоғозлар бозорининг ривожланиши мамлакатнинг ички бозори 
ривожланишига, шунингдек, жаҳон бозорига интеграциялашувига 
юксак ҳисса қўшади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
1.
Ўзбекистонда биржалар фаолиятини тартирга солиш 
механизмини тушунтиринг. 
2.
.
Қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий тартибга солишда 
давлат органларининг ролини тушунтиринг. 
1.
“Chestydillers” номидаги товар биржасини ташкил этган 
таъсисчилар биржанинг фаолиятини лицензиялаш мақсадида тегишли 
ҳужжатларни Давлат рақобат қўмитасининг худудий органига тақдим 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
273 
этдилар. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан 20 кун ўтгач Давлат 
рақобат қўмитасининг худудий органи тақдим этилган ҳужжатларда 
солиқ органининг хулосаси мавжуд эмаслигини асос сифатида 
келтириб биржани лицензиялашни рад қилган.
Ушбу вазиятда “Chestydillers” юрисконсульти бўлсангиз қандай 
йўл тутардингиз? 
2. Тошкент товар биржасида Юнусобод тумани суд қарорларини 
ижро этиш бўлими томонидан савдога қўйилган Хасанбой МФЙда 
жойлашган 3 сотихли (4 хонали хонадон) ер участкаси 
“Саноқурилиш” МЧЖ томонидан сотиб олинди. Орадан тахминан 
бир ҳафта ўтгандан сўнг Юнусобод тумани Кўчмас мулк ва кадастр 
хизмати унитар корхонаси томонидан мазкур уй-жой нотариал 
тартибда тасдиқланиши лозимлиги, шунингдек уй жойга тааллуқли 
барча ҳужжатлар уларга тақдим этилиши тўғрисида хат келган. 
“Саноқурилиш” МЧЖ адвокатга мурожаат қилиб, ҳуқуқий ёрдам 
кўрсатишни сўраган. 
“Саноқурилиш” МЧЖнинг важлари: 
-
биржа битими унда белгиланган барча талабларга риоя қилинган 
ҳолда сотиб олинган; 
-
биржа олди-сотдисига нисбатан нотариал тасдиқлашлик талаби 
жорий этилмайди. 
Кўчмас мулк ва кадастр хизмати унитар корхонаси важлари: 
-
мазкур уй-жой низоли ҳисобланиб, унда учинчи шахсларнинг 
манфаатлари мавжуд; 
-
биржадаги кўчмас мулк олди-сотдисига кўчмас мулк ва кадастр 
хизмати унитар корхонаси таклиф этилмаган. 
Ушбу вазиятни адвокат сифатида амалдаги қонунчилик 
талаблари асосида ҳал этинг.


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш 
274 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish