Вакилнинг махсус ваколатлари
Шартнома бўйича вакиллик қилувчининг арз қилинган талаблардан бутунлай ёки қисман воз кечиш, уларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъвогарнинг талабларини тан олиш, келишув битими тузиш, ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш), суднинг ҳужжати устидан шикоят қилиш, аризаларни имзолаш, ижро варақасини ундирувга тақдим этиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулларни олиш ваколати ҳар бир алоҳида ҳолда ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлиши керак9.
Фуқаролик Протцессуал қонунчилик судда вакиллик қилиши мумкин бўлмаган шахслар рўйхатини белгилайди. Унга кўра, қуйидагилар судда вакиллик қилиши мумкин эмас:
вояга етмаган шахслар, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно;
васийлик ва ҳомийлик белгиланган шахслар;
судьялар, прокурорлар, суриштирувчилар, терговчилар, суд девони ходимлари, бундан улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) сифатида, шунингдек тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг вакили сифатида қатнашган ҳоллар мустасно;
манфаатлари ваколат берувчининг манфаатларига зид бўлган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган ёки илгари ёрдам кўрсатган шахслар;
судья, прокурор, суд мажлиси котиби, эксперт, мутахассис, таржимон билан қариндошлик муносабатларида бўлган шахслар10.
Агар ошкора шахс номидан ҳаракат қилиш учун ҳеч қандай ваколат бўлмаса ёки ваколатли бўлса ҳам унинг доирасидан четга чиқилган бўлса – бу ҳолда тузилган битимлар бўйича ким номидан ҳаракат қилган бўлса, мазкур шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келмайди.
Фуқаролик Кодексининг 132-моддасида кўрсатилганидек, бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина, унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишда ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланганган ҳисобланади.
Вакил қилувчи томонидан битимнинг келгусида маъқулланиши у тузилган вақтдан эътиборан ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳуқуқ беради.
Битимлар тузишда вакил ўз эрки билан ҳврвквт қилади. Бу ҳолда у ўзига берилган ваколатнинг ҳажмига, амалдаги ҳуқуқий нормаларнинг қоидаларига, вакил қилувчининг берган кўрсатмаларига асосланиб иш тутади. Битим тузилишида вакилнинг эрки ҳам ваколат доирасида ифодаланганлиги сабабли вакилнинг жиддий равишда янгиши, алданиш, қўрқитилиш ёки зўрлик таъсирида тузилган битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Вакил воситачидан фарқ қилади. Агар вакил битим тузишда бошқа шахс номидан ҳаракат қилса, комиссионер бошқа бир шахс комитент топшириғи бўйича ва унинг ҳисобига ҳаракат қилса ҳам битимни ўз номида тузади.
Вакил вакил қилувчи томонидан юридик харакатлар қилиш, вакил қилувчи учун муайян фуқаролик ҳуқуқларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ниятида бўлганлигининг битим тузувчи шахсларга очиқ ва равшвн билдириши лозим бўлади. Вакилнинг бундай ниятда бўлганлигини вакил харакат қилиб турган вазиятнинг ўзидан ҳам кўриниб туриши мумкин. Масалан: чакана савдо билан шуғулланувчи корхонада ишловчи сотувчи, кассир ва бошқалврнинг харакатларини, уларнин муайян бир ташкилот вакиллари бўлишларини билдиради.
Вакил билан ваколат берувчи ўртасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлардан вакилнинг юридик харакатлари туфайли, жумладан, у томонидан тузилган битим туфайли, ваколат берувчи билан учинчи шахслар ўртасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатни ажратиш керак. Агар вакил билан ваколат берувчи ўртасидаги муносабат (ички муносабат) шартномага, масалан, топшириқ ёки меҳнат шартномасига асосланган ёхуд бошқа турдаги юридик фактларга – туғилганлик, васийлик, фарзандликка олиш фактларига асосланган ваколат берувчи билан учинчи шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабат (ташқи муносабат) вакилнинг учинчи шахс билан тузган битими асосида вужудга келади. Ушбу ўринда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 14.05.2010 йил 05-сонли қарорининг 7-8-қисмига кўра
7. Юридик шахс ходими деганда, мазкур ташкилотда меҳнат шартномаси (контракт)га асосан ишлаётган шахс тушунилади.
8. Судда нотижорат ташкилотлар ваколатли вакиллари сифатида мазкур нотижорат ташкилотларда меҳнат шартномаси (контракт)га асосан ишлаётган ва унинг штатида турган шахслар бўлиши мумкин11 деб белгилаб ўтилганлигини кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |