Toshkent davlat yuridik universiteti fuqarolik huquqi kafedrasi oripov jamshidbek yusubjon o



Download 115,23 Kb.
bet1/24
Sana09.06.2022
Hajmi115,23 Kb.
#646508
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
BMI Oripov Jamshidbek (4) (2) (3) (2) (2) (2)


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGI
TOSHKENT DAVLAT YURIDIK UNIVERSITETI


FUQAROLIK HUQUQI KAFEDRASI


ORIPOV JAMSHIDBEK YUSUBJON O‘G’LI

Fuqarolik huquqida vakillik tushunchasi va uning turlari


mavzusida yozilgаn


BITIRUV MALAKAVIY ISHI
Ilmiy rahbar: Fuqarolik huquqi kafedrasi Okyulov Omanboy XXX
Toshkent – 2022
МУНДАРИЖА
KИРИШ
I БОБ. ВАКИЛЛИК ИНСТИТУТИНИНГ ЗАРУРИЯТИ ВА МОХИЯТИ.

    1. Фуқаролик ҳуқуқий вакилликнинг ахамияти.

    2. Ҳуқуқ соҳасида вакиллик тушунчасининг тутган ўрни.

    3. Вакилликнинг қўлланиш сохалари.

II БОБ. ВАКИЛЛИК ТУРЛАРИ.
2.1. Қонуний вакиллар.
2.2. Шартномавий вакиллик ва уни расмийлаштириш тартиби.
3.3. Тижорат вакиллиги.
XУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

Кириш
Битирув малакавий иши мавзусининг ахамияти.
Аллох таоло томонидан фақатгина шайтонгагина бир вақтнинг ўзида турли жойларда бўлиш имконияти берилган. Инсон хаёт экан у бир вақтнинг ўзида турли жойларда пайдо бўла олмайди. Бундан келиб чиқиб инсон ўзининг иш ва бошқа юмушларини битириш мақсадида кимгадур ишонган холда унга баъзи бир ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ишонган холда маълум вакт ёки қандайдур харакатни тугатиши биланоқ тугаши мумкин бўлган имкониятлар тақдим қилиши мумкин. Бундан кўришимиз мумкинки мавзу доирасида вакиллик тушунчасини кенгроқ ёритриб беришга харакат қиламиз.
Дастлаб, танланган мавзунинг долзарблигини ёритиб берар эканмиз, шу ўринда хар бир инсон ўзининг иш ёки бошқа фаолиятида ўзининг холат ва вазиятидан келиб чиқиб ишлар, шартномалар, учрашувлар ва бошқа юмушларини бажаришда вакиллар хизматидан фойдаланиши ва улар орқали турли хил ҳуқуқ ва мажбуриятлар амалга оширилиши жисмоний ва юридик шахсларни ҳуқуқлари эканлигини қонуний жихатдан белгилаб ўтилган. Фуқаролар ҳуқуқларини вакиллар орқали ҳимоя қилишнинг самарали фаолияти ва унинг кафолатлилигини кенгроқ тушунтириш, уларнинг ҳуқуқларидан ташқари мажбуриятлари, ижтимоий муносабат субъекти сифатидаги ролини ошириш фуқаролик ҳуқуқи қонунчилигининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Кўплаб илмий атамалар билимлар бир неча тегишли соҳаларда фойдаланиш мумкин. Вакиллик тушунчаси, вакиллик шакллари турли субектлари ўртасида ҳуқуқий муносабатлар элементлари сифатида баён қилинади.
Мамлакатимиз ўз демократик тараққиёти давомида чуқур ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳот ва янгиланишларни амалга оширар екан, бундан кўзланган бош мақсад – фуқаролар учун ҳар томонлама эркин ва фаровон турмуш шароитларини барпо қилиш, уларни ҳуқуқларининг кафолатлари ва муҳофазасини янада кучайтиришдан иборат эканлигини кундалик ишларимиз, амалга ошириб келинаётган кенг кўламли тадбирларимиз орқали кундек равшан бўлиб бормоқда.
Сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг негизини фуқароларнинг яхши яшаши ва уларга қулайликлар яратиш учун шароит яратиб бериш, уларнинг конститутциявий ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш ташкил этиб келмоқда. Мустақиллиққа эришилган дастлабки йилларидан бошлаб, инсонларнинг ҳуқуқлари масаласи юқори даражага кўтарилиб, уларни эмин эркин яшашлари учун ҳуқуқан тенг жамият барпо этиш йулида бугунги кунга қадар самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу борада асосий еътибор фуқароларни иш билан таъминлаш ва уларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шарт-шароит яратиш ва бошка кенг қамровли масаласарга юзасидан вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни қонун доирасида ҳал этиш масалалари урганилиб тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилиниб келинмоқда. Бугинги кунда юртимизда демократик ҳуқуқий давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш даврида фуқаролар, уларнинг ҳуқуқларини, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий ва маърифий дунёқарашини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди ва бу кучли фуқаролик жамиятининг негизи ҳисобланган шахс эркинлигнинг асосий шарти ҳисобланади.

Миллий қонунчиликни хорижий мамлакатларнинг тажрибаси, ижобий жиҳатларини қўллаган ҳолда такомиллаштириш доимо самарали натижа берганлгини инкор қилиб бўлмайди. Бу борада, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов ҳам алоҳида таъкидлаб, “Биз ривожланган демократик давлатлар тажрибасини ўрганишда давом этамиз, демократик қадриятларга ҳамиша содиқмиз, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ҳар қайси одам учун эркин, фаровон ҳаёт кечириш имкониятларини яратиш йўлида кимки турли ютуқларга, натижаларга эришган бўлса, биз улардан ўрганишдан чарчамаймиз”,1 деб такидалб ўтганлар.


Албатта хар бир сохада бўлгани каби ҳуқуқ соҳасида хам ахамиятга молик ишлар давлатимиз миқёсида амалга оширилиб келинмоқда. Конституциявий давлатда ҳуқуқ нормалари давлатнинг ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва ҳудудий тузилиши, унинг фуқаролик жамияти институтлари билан муносабатлари тартибини, фуқаро ва шахс ҳамда уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари амалга оширилишининг асосий тамойилларини, давлат ҳокимияти органлари тизимини белгилайди. Бир қанча мамлакатларда жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам ушбу ҳуқуқ соҳасини белгилаш учун давлат ҳуқуқи соҳасида кенг қўламли ишларни амалга ошириб келмокда. Ҳуқуқ субъектлари ҳам ўз ваколатлари доираларида етарли ва кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқдалар. Ҳуқуқ субъектлари деганда аввало жамият – қонунчиликка кўра юридик мажбуриятларга эга бўлиш ва уларни бевосита ёки вакил орқали бажариш ҳуқуқига эга бўлган (жисмоний ва юридик) шахс, давлат органи ёки ўзини ўзи бошқариш тузилмаларини тушунилиши керак бўлади. Бугунги кунда жамиятимиз томонидан ҳуқуқнинг қўлланилиши фуқаролар томонидан тўғри тушуниб англашилса ҳуқуқ самарадолиги хам яхши натижалар бера бошлайди.
Хуқуқ самарадорлиги деганда – қонунга амал қилишни ҳамда қонуннинг тегишли ижтимоий – ҳуқуқий муаммоларни ҳал эта олиш қобилиятидан гувоҳлик берувчи натижа тавсифи тушунилиши керак бўлади. Унга кўра қонунда мавжуд бўлган ҳуқуқий нормаларнинг мақсадлари, уларнинг амал қилиши натижаси ўртасидаги нисбат, яъни қонун бажарилганда унинг мақсадларга эришилиш даражаси тушунилиши керак бўлади. Шу ўринда ушбу қонунларни таъминлашда ва мустаҳкамлашда хуқуқ тимизимининг ўрни асосий вазифаларни бажаради. Ҳуқуқ тизими деганда – ижтимоий муносабатлар тавсифи билан боғлиқ бўлган ҳуқуқнинг ички тузилиши бўлиб, у ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ институтлари ва ҳуқуқ соҳаларининг қатъий илмий изчилликда жойлашган тартибидир.
Ҳуқуқ тизими қуйидаги элементлари ўз ичига олади:

Download 115,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish