Toshkent davlat yuridik universiteti fuqarolik huquqi kafedrasi oripov jamshidbek yusubjon o


Меҳнат муносабатларида вакиллик тушунчаси



Download 115,23 Kb.
bet14/24
Sana09.06.2022
Hajmi115,23 Kb.
#646508
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
BMI Oripov Jamshidbek (4) (2) (3) (2) (2) (2)

Меҳнат муносабатларида вакиллик тушунчаси.
2019-йилда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунда касаба уюшмаларининг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя этиш соҳасидаги ҳуқуқлари-мажбуриатлари белгиланган. Унга кўра, касаба уюшмалари ўз иштирокчиларининг меҳнат қилиш эркинликларини ҳимоясини таъминлайдилар, фуқароларни иш билан таъминлаш давлат сиёсати ишлаб чиқилишида бевосита иштирок этадилар. Корхона-ташкилотларда ишдан ҳоли этиб олинадиган ходимларни ижтимоий-иқтисодий томондан ҳимоя қилишнинг нормалар асосида жамоа шартномасида кўрсатилган чораларини таклиф қиладилар.
Шунингдек, маъмурият, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув бўлимининг харакатлари билан иш фаолиятининг камайтирилиши ёки иш шароитининг оғирлашувига олиб келадиган корхона-ташкилотларни ва ундаги таркибий бўлинмаларни тугатиш, ишлаб чиқаришни буткул ёки қисман тўхтатиб қўйиш, касаба уюшмалари камида уч ой олдин хабардор қилинган ҳамда улар билан ишчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этиш бўйича музокара олиб борилган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин.
Бундан ташқари, Касаба уюшмалари фуқароларни иш билан таъминлашнинг имконини ва бу соҳадаги нормаларга риоя этилиши устидан назорат қилиб боради. Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан тугатилишига Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилган ҳолда тегишли касаба уюшмалари қўмитаси билан олдиндан келишилгандагина йўл қўйилади12. Касаба уюшмаларининг республика ва ҳудудий бирлашмалари ўз ваколатларидан келиб чиқиб ишчиларни ижтимоий ва иқтисодий томондан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширишда, ҳаёт даражасининг асосий мезонларини, нарх-наво индекси ўзгариши бўйича товон тўлаш миқдорини белгилашда иштирок этадилар, қонунда белгиланган кун кечиришнинг энг паст даражасига ва пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорига риоя этилиши устидан назорат қиладилар13. Касаба уюшмаларининг бирлашмалари ушбу масалалар бўйича тегишли давлат ва хўжалик идоралари билан шартнома тузишлари мумкин. “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, маъмурият, давлат ва хўжалик идоралари, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахсларнинг касаба уюшмаларига нисбатан мажбуриятларига эга.
Хусусан, давлат ва хўжалик ташкилотларининг маъмурияти, жамоат ташкилотлари, амалдор шахслар касаба уюшмаларининг ҳуқуқларидан фойдаланишларига, уларнинг тусиқларсиз иш фаолиятини олиб боришларига имконият яратишлари зарур. Ушбу ташкилотлар ва мансабдор шахслар касаба уюшмалари ҳуқуқларини бузганликлари ёки уларнинг қонуний ҳаракатларига ҳалақит қилганликлари учун қонунларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, касаба уюшмалари ўз фаолиятида жуда ранг-баранг ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлиб, уларни мазмунан қуйидагича гуруҳлаш орқали таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ14:
1) Қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш соҳасидаги ҳуқуқлари:

  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнат қилишга ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир қонун нормаларини яратишда қатнашиш имкониятига эга;

  • Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнатга ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифларни тегишлича давлат бошқаруви, хўжалик ва кооператив ташкилотларига тақдим этишга ҳуқуқига эга;

  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши давлат бошқаруви ва хўжалик идораларининг меҳнаткашларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига алоқадор ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишдан камида бир ҳафта олдин уларни хабардор қилиши шартлигини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

2) Меҳнат қилиш эркинлигини муҳофаза қилиш борасидаги ҳуқуқлари:

  • ўз иштирокчиларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қиладилар;

  • фуқароларни иш билан таъминлаш давлат сиёсати ишлаб чиқилишида иштирок этадилар;

  • ташкилотларда ишдан холи қилиб олинадиган ходимларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилишнинг қонунлар асосида жамоа шартномасида белгиланган чораларини таклиф қиладилар;

  • фуқароларни иш билан таъминлашнинг имкониятларини ва бу соҳадаги қонунларга амал қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар;

  • меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинаётганда Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этилаётганлигини текширади ҳамда ўз розилигини билдиради ёки рад этади.

3) Музокаралар олиб бориш ва жамоат шартномалари, битимларини тузиш борасидаги ҳуқуқлари:

  • раҳбариат, мулкдор ёки уларнинг вакил бўлган бошқарув идораси билан жамоа музокаралари олиб боришда ва жамоа шартномалари, битимлари тузишда устувор ҳуқуққа эга;

  • касаба уюшмалари жамоа шартномаси, битими тузиш ҳақида музокаралар олиб боришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

4) Меҳнаткашларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари:

  • касаба уюшмаларининг республика ва ҳудудий бирлашмалари ишчиларнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқишда, турмуш даражасининг асосий мезонларини, нарх-наво индекси ўзгаришига қараб товон тўлаш миқдорини аниқлашда иштирок этадилар;

  • қонунда белгилаб қўйилган кун кечиришнинг энг паст даражасига ҳамда пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар;

  • касаба уюшмаларининг бирлашмалари барча масалалар бўйича тегишли давлат ва хўжалик идоралари билан битим тузиш ҳуқуқига эгалар.

5) Меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари:

  • раҳбарият, мулкдор ёки улар вакил қилиб белгилаган бошқарув идораси меҳнат ҳамда касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга амал қилишлари устидан назорат қилади;

  • аниқланган камчиликларни бартараф қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга;

  • касаба уюшмалари ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

6) Меҳнат низоларини кўриб чиқишга оид ҳуқуқлари:

  • касаба уюшмаси иштирокчиси билан маъмурият ўртасида юзага келган якка тартибдаги меҳнат мўжароларини кўриб чиқиш ва улар бўйича қонунларга мувофиқ тегишли қарор қабул қилиши мумкин;

  • меҳнатга доир мавжуд нормаларнинг жамоа шартномаси, битими шартларининг бузилиши, меҳнат ва турмушнинг янги ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларини белгилаш ёки мавжуд шарт-шароитларини ўзгартириш билан боғлиқ масалаларга оид жамоа меҳнат низоларини кўриб чиқишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

7) Меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар масалаларига оид маълумотлар олиш фаолиятидаги ҳуқуқлари:

  • маъмуриятдан ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви ташкилотларидан меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ вазифалар бўйича белгиланган статистика ҳисоботи доирасида бепул маълумотлар олиш ҳуқуқи.

8) Касаба уюшмаларининг раҳбариат томонидан жамоа шартномаси бажарилиши устидан назорат қилиш ҳуқуқи:

  • маъмурият жамоа шартномаси қоидаларини бузувчи қарор қабул қилганда касаба уюшмалари ушбу қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида маъмуриятга тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга15.

Бугинги кунда Республика миқёсидаги касаба уюшмалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятида акс этган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2019-йилда, қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунда касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари батафсил ёритиб берилган16. Улар қуйидаги йўналишларда ўз ифодасини топган:

Download 115,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish