Toshkent davlat yuridik universiteti fuqarolik huquqi kafedrasi oripov jamshidbek yusubjon o


Топшириқ шартномасининг бекор бўлиши ва ҳуқуқий ворислик масалалари



Download 115,23 Kb.
bet17/24
Sana09.06.2022
Hajmi115,23 Kb.
#646508
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
BMI Oripov Jamshidbek (4) (2) (3) (2) (2) (2)

3. Топшириқ шартномасининг бекор бўлиши ва ҳуқуқий ворислик масалалари.
Топшириқ шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
топшириқ берувчи ташаббуси билан;
вакил топшириқдан бош тортиши натижасида;
топшириқ берувчининг ёки вакилнинг вафот этиши, улардан бирининг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилиши натижасида. Топшириқ берувчи истаган вақтда топшириқни бекор қилишга, вакил эса топшириқдан бош тортишга ҳақли. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги келишув ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Тадбиркор сифатида иш олиб борилаётган ҳолларда вакил билан топшириқ шартномасидан бош тортаётган тараф шартномани бекор қилиш тўғрисида иккинчи тарафни камида ўттиз кун олдин (шартномада узоқроқ муддат назарда тутилган бўлмаса) хабардор қилиши шарт. Тижорат вакили бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганида топшириқ берувчи ўз топшириғини олдиндан хабар бермай ҳам туриб бекор қилишга ҳақли.
Агар топшириқ шартномаси топшириқ вакил томонидан тўлиқ бажарилишидан олдин бекор қилинган бўлса, топшириқ берувчи вакилга топшириқни бажариш вақтида қилинган чиқимларни тўлаши, вакилга ҳақ берилиши керак бўлганида эса, унга бажарилган ишга мувофиқ ҳақ тўлаши ҳам шарт. Вакил томонидан топшириқнинг бекор қилинганини билган ёки билиши лозим бўлганидан кейин бажарилган ишларга ўз навбатида ҳақ тўланмайди (824-модда).
Вакил вафот этган тақдирда, унинг меросхўрлари ёки мерос мулкнинг сақланишини таъминлаш мажбурияти юклатилган бошқа шахслар топшириқ шартномаси бекор қилиниши ҳақида топшириқ берувчига кечиктирмай хабар беришлари ҳамда топшириқ берувчининг мол-мулкини муҳофаза қилиш учун зарур чораларни кўришлари, хусусан, топшириқ берувчининг ашёларини, шунингдек ҳужжатларини сақлаб қўйишлари, сўнгра эса унга топширишлари шарт. Вакил (ишончли вакил) бўлган юридик шахсни тугатаётган шахснинг зиммасида ҳам шундай мажбурият бўлади.
Вакил (ишончли вакил) сифатида иш олиб бораётган юридик шахс қайта ташкил этилганида топшириқ берувчи бу ҳақда дарҳол хабардор қилиниши керак. Мазкур ҳолатда бундай юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар топшириқ берувчи ўттиз кунлик муддатда топшириқ шартномасидан бош тортишини маълум қилмаса, унинг қонуний ворисига ўтади.
Агар вакил топшириқ шартномасининг бекор қилингани ҳақида билмаган ва билиши лозим бўлмаган бўлса, унинг топшириқ берувчининг кўрсатмасига мувофиқ қонуний равишда қилган ҳаракатлари топшириқ берувчи (унинг қонуний вориси) зиммасига учинчи шахслар ва вакилга нисбатан мажбурият юклайди.

Download 115,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish