2-§. Транспорт воситалари ижараси шартномаси
Транспорт воситасини ижарага бериш объектининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уни махсус тартибга солиш зарурати унга тегишли қоидаларни ФК алоҳида параграфига ажратишни белгилаб берди. Ўз навбатида, қонун ҳужжатлари билан ушбу қоидалар йиғиндиси ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига мазкур транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш мажбурияти юклатилганлиги ёки юклатилмаганлигиниҳисобга олган ҳолда икки гуруҳга ажратилган.
Транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномасиижарага берувчини ижарага олувчига транспорт воситаси шаклидаги мулкни бериш ҳамда унга транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш мажбуриятини назарда тутувчибирлаштирилган (комбинацияланган) мажбуриятларни тартибга солади. Шартнома ўзининг қонуний расмийлаштириши бўйича аралаш хусусиятга эга эмас, балки махсус шартнома сифатида мустақиллик ва яхлитликни ўзида сақлаб қолади. Ижарага берувчи ушбу хизматларни у билан меҳнат муносабатларида бўлган шахслар (персонал, ходимлари) орқали кўрсатади.
Мазкур шартнома икки томонлама, хақ бараварига ва консенсуал шартнома бўлиб ҳисобланади (ФКнинг 564–модда биринчи қисмида кўрсатилган холларда реал шартнома ҳисобланади).
ФК 564–моддасининг биринчи қисмида ифодалангантранспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномасининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унга кўра ижарага берувчиижарага олувчига ўз кучи билан шартнома предметини бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Бу тарафлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларга хизмат кўрсатиш шартномаси элементини киритади, аммо бу кўриб чиқилаётган шартномани (юридик адабиётларда баъзан қайд қилинганидек) аралаш шартномага айлантирмайди, чунки транспорт воситаларини бошқариш ва техник фойдаланиш масалалари бўйича тарафларнинг муносабатлари ФК 38 боби билан эмас, балки ФК 34 боби 3 параграфи билан тартибга солинади.
Шартнома предмети бирлаштирилган (комбинацияланган) хусусиятга эга бўлиб, биринчи компонент (элемент) сифатида ашёдан – турга хос аломатлари билан белгиланадиган транспорт воситасидан (автомобиль, дарё, денгиз ёки ҳаво кемаси ва ҳ.к) фойдаланиш ҳуқуқини, иккинчиси сифатида эса – уни бошқариш (транспорт воситаларини бошқариш, учиш, шу жумладан навигация хизматлари, алоқа хизмати ва бошқалар) ва техник фойдаланишни ўз ичига қамраб олади.
Транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномасига кўра ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади.
ФК 34-боби 3-параграфи (564–модданинг учинчи қисми, 565, 567, 569, 570, 572–моддалари) транспорт воситаларини ижарага беришнинг ҳар икки турини бирлаштирувчи умумий нормаларни белгилайди. Бундан ташқари, мазкур шартноманинг у ёки бу турига хос бўлган қўйидаги хусусиятларини кўрсатиш мумкин.
Биринчидан, шартнома предмети – транспорт воситаси бўлиб, у малакали экипаж томонидан бошқариш ва тегишли тартибда техник фойдаланишни талаб қилади. ФК 34 боби 3 параграфи нормалари биринчи навбатда денгиз, дарё ва ҳаво кемаларини ижарага беришга қўлланилади. Албатта бу нормалар мотоцикл, велосипед ва шунга ўхшаган транспорт воситаларига тадбиқ қилинмайди. Улар бўйича мулк ижараси муносабатлари ижара ҳақидаги Умумий нормалар (ФК 34 боби 1 параграфи) ёки ушбу бобнинг 2 параграфи нормалари билан (агарда ижарага берувчи сифатида тадбиркорлик фаолиятининг ушбу тури билан доимий равишда шуғулланувчи прокат ташкилотиқатнашаётган бўлса) тартибга солинади.
Иккинчидан, транспорт воситасини ижарага олувчига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилиши. Ҳаттоки, транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш ижарага берувчининг экипажи томонидан амалга оширилаётганда, ҳам шартнома предметига эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага олувчига тегишли бўлади, чунки айнан у транспорт воситасидан тижорат мақсадларида фойдаланади.
Учинчидан, шартнома предметидан мақсадли фойдаланиш: транспорт воситаси пассажирлар, юклар, почта, багажларни ташиш ва шатакка олиш(буксировка) учун ижарага олинади. Ижарага олувчи транспорт воситасини шартномада кўрсатилган мақсадли фойдаланишни ўзгартирмаган ҳолда иккиламчи ижарага бериши мумкин.
ФК 564–моддаси 1-қисмида транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси реал шартнома сифатида белгиланган. Шунга қарамай, ушбу шартноманинг тури сифатида денгиз транспортида қўлланиладиган вақтинчалик (тайм-чартер) кемани юк ташиш учун ёллаш (фрахтование) консенсуал шартнома моделига эга.
Транспорт воситасидан техник фойдаланишни амалга оширувчи ходимлар жамоаси экипаж деб юритилади. Шунга кўра шартнома нисбатан қисқа – транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш номи билан аталади. Ушбу шартнома шунингдек вақтинчалик юк ташиш учун ёллаш(фрахтование) шартномаси ёки тайм-чартер шартномаси (инглиз тилиданtime-charter) деб ҳам юритилади. У денгиз кемачилигида денгиз кемаси ижара объекти бўлганда ишлатилади.
Тайм-чартер шартномасидан, шунингдек, ҳаво кемаси ижарасида ҳам фойдаланилади. Вақтинчалик (тайм-чартер) юк ташиш учун ёллаш (фрахтование) шартномасини йўлови (багаж, юк) ташиш шартномасининг тури бўлган чартер шартномасидан фарқлаш лозим. Уни тузиш, шунингдек, унинг шакли ва турлари транспорт уставлари ва кодексларида белгиланади.
Ижара шартномасининг объекти ерда юрадиган транспорт воситаси бўлса, “ижара” термини, агардаҳаво, денгиз ёки дарё транспорти воситаси бўлса “фрахт” термини ишлатилади. Шунга боғлиқ равишда тарафлар тегишлича – ижарага берувчи ва ижарага олувчи ёкифрахтга берувчи ва фрахтга олувчи деб номланади.
Тартибга солиш предмети бўлиб, рейс ёки бир неча рейсларни фрахтлашдан (ФК 712–моддаси) фарқли равишда, тегишлича транспорт воситаси ижараси ёки уни вақтинчалик фрахтлаш бўйича муносабатлар ҳисобланади. Мажбуриятнинг моҳияти у ёки бу ҳолатда ҳам бир хил, яъни ижрага берувчи томонидан тарнспорт воситасини вақтинчалик фойдаланишга беришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 99–моддасига мувофиқ чартер (ҳаво кемасини кира қилиш) шартномаси бўйича бир томон (кирага берувчи) иккинчи томон (кирага олувчи)га ҳақ эвазига бир ёки бир неча ҳаво кемасини йўловчилар, қўл юки, юк ва почта ташиш ёхуд бошқа мақсадларда фойдаланишга бир ёки бир неча парвоз учун тўлиқ бериб туриш мажбуриятини олади.
ФК транспорт воситасини ушбу шартнома предметининг ашёвий компоненти сифатида умумий тушунчасини ҳам, транспорт воситаларининг тегишли турга кўра классификацияси бўйича махсус тушунчасини ҳам бермайди. Бу ҳолатлар ҳуқуқнинг бошқа манбаларида, хусусан транспорт уставлари, кодекслари ва техник қоидаларда ўз ифодасини топган. Масалан,“Ўзбекистон Республикаси ички кема йўллари бўйича сузиш Қоидалари”га (1999 йил 9 июль,рўйхат рақами 769) мувофиқ “кема” – одамлар, юклар ташиш ёки сувда бошқа ишларни бажариш учун махсус мўлжалланган сузувчи восита ҳисобланади.
Шу билан бирга майдонда ҳаракатланиш учун махсус мўлжалланган транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган ўз-ўзидан ҳаракат қилувчи машиналардан– ер қазиш машиналари, экскаваторлар, бульдозерлар, рельс ётқизувчи машиналар, тракторлар, қишлоқ хўжалиги комбайнлари ва бошқалардан ажратиш муҳим. Ушбу машиналар мазкур шартноманинг предмети бўла олмайди, чунки уларнинг майдонда ҳаракат қилиши техник зарурат туфайли ушбу воситалардан мақсадли фойдаланиш нуқтаи назаридан ёрдамчи хусусиятга эга.
ФК 34-боби 3-параграфи томонидан тартибга солинадиган объект сифатидаги транспорт воситаларига қувур(трубопровод) транспорти, шунингдек, техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган, махсус давлат рўйхатидан (ҳисобидан) ўтиш талаб қилинмайдиган механик транспорт воситалари – велосипедлар, қайиқлар, мопедлар ва бошқалар кирмайди.
Шартнома ҳуқуқи доктринасида шаклланган нуқтаи назарга кўра 34-бобнинг ушбу параграфи билан тартибга солиш мазмунига кўра транспорт воситалари ижара шартномаси объекти бўлиб фақат экипаж томонидан бошқариш талаб қилинадиган транспорт воситалари, яъни денгиз, дарё, ҳаво кемалари ҳисобланади. Чунки бундай шартномаларнинг асосий белгиси ва бир вақтнинг ўзида унинг ички турланишига асос шартнома тарафларидан бирига транспорт воситасини бошқариш ва ундан техник фойдаланиш мажбуриятини юклаш ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, автомобиль транспорти, хусусан оғир юк кўтарадиган юк машиналари ва пассажирлар ташийдиган автобусларга нисбатан унча катта бўлмаган истиснолар билан албатта таълуқли бўлиши мумкин. Уларни профессионал бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш кўп сонли ходимларни (командани, экапажни) талаб қилмасада, улардан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш ушбу муносабатларга нисбатан 34-боб 3-параграфининг ижарага оид нормаларини татбиқ этишни талаб қилади.
Шартнома предметининг икинчи компоненти – хизмат кўрсатиш. Улар икки кўринишда бўлади: транспорт воситасини бошқариш бўйича хизмат кўрсатиш ва ундан техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш.
Транспорт воситасини бошқариш бўйича хизмат кўрсатиш ўз ичига ҳайдаш, учиш каби ҳаракатларни, шунингдек бунинг учун зарур бўлган хизматларни, масалан, навигация, алоқа хизматларини ва бошқаларни олади. Бу хизматлар комплекси транспорт воситасининг тури ва техник характеристикасига боғлиқ равишда аниқланади.
Техник фойдаланиш деганда транспорт воситасинитехник жиҳатдан нормал, фойдаланиш учун яроқли ҳолатда (мойлаш, деталларини алмаштириш, механизмларни созлаш, приборларни назорат қилиш ва ҳ.к.) сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тушунилади.
Хизмат кўрсатишнинг ҳар икки тури бир-бири билан чамбарчас боғланган бўлиб, уларни амалий жиҳатдан ажратиш мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун ҳам шартномада уларни комплекс тарзда кўрсатиш назарда тутилади.
Қайд қилинган шартноманинг тушунчасида тарафларнинг юридик мақоми махсус белгиланмаган. Шундай экан, умумий қоида бўйича тараф сифатида юридик шахслар ҳам, жисмоний шахслар ҳам, тадбиркорлар ҳам, тадбиркор бўлмаганлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Бироқ, айрим ҳолларда қонунлар билан шартнома тарафларига қўшимча талаблар белгиланиши мумкинлигини назарда тутиш муҳим.
Хусусан, Ҳаво кодекси 44–моддасига мувофиқ ҳаво кемасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс ҳаво кемасининг эксплуатанти деб эътироф этилади. Эксплуатант сертификати Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилади. Бунда хусусий ва ижарадаги ҳаво кемаларининг, парвозга оид ва техника хизматлари тузилмаларининг мавжудлиги бундай сертификатни олиш учун мажбурий шартдир.
Сертификация масалалари Ҳаво кодекси 44-46–моддалари билан тартибга солинади. Бундан ташқари Ҳаво кодекси ички ҳамда халқаро ҳаво йўналишларида йўловчиларни ва юкларни ташиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолият учун ҳамда авиация ишларини бажариш учун лицензиялар талабларини ҳам белгилайди (Ҳаво кодекси 95,96–моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августда 360-сон Қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом, Аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом, Авиация ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом).
Ҳаво кодекси 95–моддасига мувофиқ ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш истагини билдирган ҳаво кемасининг эксплуатанти тегишли фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома (лицензия) олиши лозим.
Ички ҳамда халқаро ҳаво йўналишларида йўловчиларни ва юкларни ташиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолият учун ҳамда авиация ишларини бажариш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади.Бутунлай ёки қисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бажариладиган ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари учун рухсатнома бериш Хаво Кодекси, ҳудудида бундай фаолият юритиладиган давлат қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тижорат асосида амалга ошириладиган авиация ишларини бажариш фаолияти лицензияланиши керак.
Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда “Дававианазорат” инспекцияси томонидан амалга оширилади
Ушбу талабларнинг барчаси транспортда хавфсизликни таъминлашга қаратилган бўлиб, улар ижарага берувчига тааллуқлидир, чунки у транспорт воситасидан техник фойдаланишни давом эттиради. Бундан ташқари у ўз кучи билан транспорт воситасини бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатишниу билан меҳнат муносабатларида бўлган шахслар (персонал, ходимлари) орқали амалга ошириши лозим. Шартноманинг бу қисмини учинчи шахслар томонидан бажарилишига йўл қўйилмайди.
Транспорт фаолиятини лицензиялаш ва сертификациялаш ҳақидаги талаблар ижарага олувчига татбиқ қилинмайди, чунки у транспорт воситасидантехник фойдаланишни амалга оширмайди.
Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси анъанавий типдаги мажбуриятни – ашё шаклидаги мулкни ижарага беришни келтириб чиқаради. Шартнома тушунчасига кўра ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига беради. Ижара предмети бўлиб транспорт воситаси ҳисобланади. У ўз ичига транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш каби компонетларни олмайди. Бундан келиб чиқадики, транспорт воситасини бошқариш ва ундан (тижорат ва техник) фойдаланишни ижарага олувчининг ўзи – ўз ходимлари (персонали, экипажи) орқали амалга оширади.
Шартноманинг тушунчасида тарафларнингмахсус профессионал хусусияти кўрсатилмаган ва уларга нисбатан ҳеч қандай талаблар белгиланмаган. Бироқ, шуни назарда тутиш лозимки, транспорт воситаси, айрим ҳолларда эса ундан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган фаолият (масалан,хавфли юкларни ташиш) атрофдагиларга юқори даражадаги хавф туғдириши мумкин.
Шунинг учун ҳам шартноманинг ҳар икки тарафи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган махсус малака талабларига, яъни транспорт уставлари, кодекслари ва бошқа қонун ҳужжатларидаги лицензиялаш, сертификатлаш ва аттестация ҳақидаги норма талабларига жавоб беришлари шарт.
Ушбу шартнома бўйича ижарага олувчи янги муддатга айнан шундай шартномани тузишдаимтиёзли ҳуқуққа эга бўлмайди. Аммо, бу тарафларга янгитдан шартномавий муносабатларга киришишга ҳалақит бермайди. Агарда ижарага олувчига рад жавоби берилиб, шартнома бошқа шахс билан тузилса, ижарага олувчи янги тузилган шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзига суд орқали ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси кўпинча узоқ муддатга (бир неча ойларга баъзан – йилга) тузилади. Шунинг учун ҳам тарафларнинг муносабатлари аниқ ва батафсил ёзма шаклда белгиланиши лозим.
Транспорт воситасини ижарага бериш (экипаж билан ёки экипажсиз) шартномаси, унинг муддатидан қатъи назар, барча ҳолларда ёзма шаклда тузилиши шарт.
Ушбу қоида ҳам юридик шахсларга, ҳам жисмоний шахсларга таллуқли бўлиб, ФК 539–моддаси назарда тутилган (яъни жисмоний шахслар ўртасида бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузиладиган шартномаларниоғзаки шаклда тузишга йўл қўядаган) нормани истисно қилади.
Қонунда ёзма шаклга риоя қилмасликнинг уни ҳақиқийэмас деб эътироф этиш каби оқибатини ўзида акс эттирмаган. Шундай қилиб, ёзма шаклга риоя қилмаслик ФК 108–моддасиганазарда тутилган оқибатларга олиб келади, яъни тарафларни низо бўлган тақдирдабитимнива унинг шарттларини гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқлашга доир ҳуқуқидан маҳрум қилади лекин уларнинг ёзма ёки бошқа далиллар келтириш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Қонун ҳужжатлари кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга нисбатан ҳуқуқ тўғрисидаги нормаларбелгиланган.
Қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий бўлган автомототранспорт воситаларини ижара бериш шартномасига нисбатан ноториал тасдиқланиш қоидасини белгилайди.
ФК 366–моддаси талабини ҳисобга олиб, давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий бўлган автомототрнспорт воситаларини ижара бериш шартномасига нисбатан ноториал тасдиқланиш, у рўйхатдан ўтказилганда тамомланган ҳисобланади.
Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ноториал шаклга риоя қилмаслик ФК 112–моддасига мувофиқ унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бундай битим аҳамиятсиз ҳисобланади.
Ижара муносабатларини бошқариш ёки йўналтириш тарафлар ўртасидаги ижарага олинган мулкни, сақлаш энг аввало уни таъмирлаш (жорий ва капитал) мажбуриятларни бўлишни ўз ичига олади.
Умумий ҳолатлардан (ФК 547-548–моддалари) фарқли махсус мажбуриятларни тақсимлаш қоидалари қонунда назарда тутилган. Қонун мазмунидаги норма императив бўлиб, тарафлар ўзларининг келишуви бўйича уни ўзгартиришга ҳақли эмас.
Ижарага берувчи ушбу шартнома шартига кўра транспорт воситасини уни техник фойдаланиш хизматлари билан тақдим этар экан, унинг мажбуриятига ушбу воситани сақлаш мажбуриятини ҳам киритиш тўғри бўлади. Сақлаш деганда, ушбу мулкни тегишлича (нормал фойдаланиш учун яроқли)ҳолатда техник жиҳатдан ҳам, ҳуқуқий маънода ҳам сақлаш бўйича зарурий чоралар кўриш тушунилади.
Биринчисида жорий ва капитал таъмирлашни, тузатиш, тозалаш, транспорт воситасини тартибга олиш тушунилади.
Иккинчисида, ундан фойдаланишга рухсат берувчи назорат органларида тегишли зарурий жараёнларни амалга ошириш тушунилади.
Транспорт воситасини сақлаб туриш тушунчасига зарурий асбоб-ускуналарни тақдим қилиш киритилади. Асбоб-ускуналар бўлиб асосий ашёга хизмат қиладиган ва у билан умумий мақсадда боғланган ашёлар хисобланади. (ФК 90–модда.) Асбоб-ускуналарнинг хусусияти транспорт воситасининг тури, русуми ва ишлатилиш мақсади билан боғлиқдир.Хусусан, юкларни ташиш мақсадида фойдаланиладиган дарё кемаси учун булар ортиш-тушуриш механизмлари, такеллаж агар кема балиқ ушлаш мақсадида фойдаланиладиган бўлса, булар траль, тўр вабалиқ ови учун бошқа жиҳозлар ҳисобланади.
Агар мураккаб техник объектлар тўғрисида гапириладиган бўлса, ижарага берувчининг мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ техник ташкилий ва бошқа тадбирлар, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатлари, техник норма ва қоидалар шу жумладан хавфсизлик қоидаларидан келиб чиқиб белгиланади.
Қонунда ижарага берувчининг транспорт воситасини техник фойдаланиш бўйича хизматларни тақдим этиш мажбуриятини хизмат сифатини белгиловчи иккита баҳолаш мезонидан келиб чиқиб, шакллантирилган.
Биринчиси - ижарага берувчини транспорт воситасиданнормал фойдаланиш имкониятини таъминлаш. Бу ерда сўз энг аввало, транспорт воситасини техник жиҳатдан яроқли ҳолатда сақлаш тўғрисида юритилмоқда.
Иккинчи мезон – транспорт воситасидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш. Бу ижара объектининг хусусиятини ва унинг алоҳида ҳуқуқий режимини кўрсатади. Чунки, улар фаолиятидан фойдаланиш ФК 999–моддаси мазмунига кўра теварак-атрофдагилар учун ошиқча хавфни вужудга келтиради. (ошиқча хавф манбалари ҳисобланади.)
Агар, ушбу мезонларни техник маънода кўрадиган бўлсак, техник норма ва талаблардан келиб чиқиб хизмат сифатини зарур ва етарлича баҳолаш лозим. Тарафлар ушбу мезонларга мажбурий тарзда сўзсиз бўйсунишлари керак. Аммо, транспорт воситасини ижарага бериш мақсади - тарафларнинг иқтисодий ва бошқа эҳтиёжларини қондиришдир.
Ижарага олувчи учун бу ижарага олинган мулкдан юқори даражада тўлиқ, тарзда ўзининг тадбиркорлик ва бошқа фаолиятида фойдали хусусиятларни чиқариб олиш имкониятидир.
Шунинг учун юқорида қайд қилинган мезонларни транспорт воситасини техник нормал ва хавфсиз ишлатилишини баҳолаган ҳолда шартномада қайд қилинган тарзда унинг хўжалик, тижорат, фойдаланилишида кўриш лозим. Бир турдаги транспорт воситаси амалдаги қонунчиликда зид бўлмаган ҳолда турли мақсадларда ишлатилиши мумкин.
Масалан, денгиз ёки дарё кемаси юкларни, йўловчиларни, юк ва почталарни ташиш учун, балиқ ёки бошқа денгиз овларига, бошқа кема ёки ўзга сузувчи объектларни тортишга, махсус хизматларни амалга оширишга (овлашни қўриқлаш бўйича, санитар ёки карантин хизматлари ва ҳ.к.) илмий, ўқув, маданий, спорт ва бошқа мақсадлар учун ишлатилиш мумкин.
Транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизматларни тақдим қилиш ижарага берувчининг қонунда белгиланган мажбурияти ҳисобланади. Аммо тарафлар шартномада хизматларнинг ижарага берувчининг ижарага олувчига тақдим этадиган хизматларнинг кенгроқ доирасини белгилашлари мумкин.
Шартномага мажбурий (бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизматлар) бўлганлардан ташқари, бошқа хизматларни тақдим этиш шартларини киритиш, тарафларнинг бу қисмга доир муносабатларини қўшимча йўналтиришни талаб қилади.
Транспорт воситасини бошқариш ва уни техник фойдаланишни транспорт воситасининг экипажи амалга оширади. ФК 566–моддасининг 3-қисми экипаж таркибига тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларва шартнома шартларига доир талабларни қўяди. Тарафлар ушбу шартларни мустақил равишда, фақат улар транспорт қонунчилигида белгиланган, йўл қўйилган бўлсагина белгилашга ҳақлидирлар. Бироқ, кўпчилик ҳолатлардатранспорт уставлари ва кодекслари нормалари империатив талабдаги мазмунга эга.
Транспорт уставлари ва кодекслари “экипаж” тушунчасига унинг таркибига, аъзолари ва бошқаларга нисбатан талаб қўяди. Ҳаво кодекси 51–моддаси ҳаво кемасининг экипажи - командир, ҳаво учиш таркибидаги бошқа шахслар ва хизмат кўрсатувчи персоналдан иборат эканлигини кўрсатади.
Экипаж аъзолари бўлиб, ижарага берувчининг яъни, у билан меҳнат муносабатларида бўлган, меҳнат ҳуқуқи (фуқаролик эмас) нормалари билан тартибга солинадиган ходимлари ҳисобланади. Бунинг натижасида экипаж аъзолариижарага берувчининг бошқариш ва техник фойдаланишга доир фармойишларига бўйсинадилар.
Шунинг билан бирга, транспорт воситасини тижоратда фойдаланиш билан боғлиқ масалаларда улар ижарага олувчининг фармойишларига бўйсинадилар. Чунки, денгиз, дарё кемасини муддатли фрахтлаш (тайм-чартер) шартномаси бўйича капитан кемани тижоратда фойдаланишда фрахтга берувчига кемани юритиш, кемадаги ички тартиб ва кема экипажи таркибидан ташқари масалаларда бўйсинади
Аммо, ушбу кўрсатмаларни кеманинг хавфсизлиги талабидан келиб чиқиб, бажариш имконияти бўлмаса (масалан, кема юритиш ман этилган сузиш районларига кириш мумкин бўлмаганлиги натижасида, об-ҳаво юзасидан кемаларнинг чиқиши ман этилганда, юк оғирлигининг кема сиғимига номувофиқлиги ва ҳ.к.) капитан бундай кўрсатмаларни бажармасликга ҳақли.
Экипаж аъзолари хизматига тўлов (иш ҳақи маоши) бўйича харажатларни, шунингдек, уларни сақлаш юзасидан харажатларни (суткалик. хизмат сафари ва ҳ. к) ижарага берувчи қоплайди. Аммо, ушбу норманинг диспозитивлиги натижасида тарафлар бошқа ҳолатларни ҳам кўзда тутишлари мумкин.Хусусан, тарафлар келишувига биноан ушбу харажатлар ижарага олувчига тўлиқ ёки қисман юкланиши мумкин. Бунга тегишлича ижара тўлови камайтирилиши керак, чунки бундай ижаранинг баҳоси ҳисобига, экипаж хизмати тўлов харажатлари ва уларни сақлаш фақат бундай мажбуриятлар ижарага берувчига юклангандагина киритилади.
Транспорт воситасини тижорат мақсадида фойдаланиш - бу унинг техник имкониятларини тижорат мақсадидаги хўжалик талабларини қондириш учун фойдаланишдир (фойда олиш мақсадида). У транспорт воситасидан ҳаракатланиш воситаси сифатида энг аввало (юк, йўловчи ва жиҳозларни) ташиш учун фойдаланишни, назарда тутади.
Транспортнинг айрим турларидаги транспорт воситаси, шунингдек, хўжалик тайинланишидаги бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилиши мумкин, масалан денгиз ва дарё кемаси балиқ овлаш учун. Шунинг учун тижорат мақсадида ишлатиштехник фойдаланишдан фарқ қилади.
Транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатишга доир харажатлар уни техник нормал ҳолатда сақлаб туришни қўллаш бўйича чора-тадбирлар ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ижарага олувчи томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш даражасидан келиб чиқадиган (масалан ёнилғи тўлови) харажатлардир. Шунинг учун, транспорт воситасининг ишлаши давомида мунтазам алмаштирилиши лозим бўлгани ёнилғи, мой, бошқа материаллар, қисмлар ва транспорт воситасининг рейси давомида зарур бўлган бошқа материаллар харажатлариундан тижорат мақсадида фойдаланишга доир харажатлар қаторига киради.
Жорий ва капитал таъмирлаш, шунингдек транспорт воситасини унинг техник фойдаланилиши (масалан, мойлаш ашёлари, коррозияга қарши қопламалар) яроқлигиниқўллаб туришга доирсақлаш учун зарур қисмлар ва материаллар қийматибундай харажатларга кирмайди.
Тижорат мақсадида ишлатиш харажатларига рейс давомида мажбурий тўланадиган хусусан, давлат ва ҳудудий ҳокимият органлари томонидан ўрнатилган мажбурий йиғимлар каби бошқа харажатлар ҳам киритилади.
Мазкур норма диспозитив хусусиятга эга бўлиб, агар тарафлар шартномада бошқача белгиламаган бўлсалар қўлланилади.
Қонун транспорт воситасини сақлаш бўйича мажбуриятни ижарага олувчига юклайди. Бу мажбурият шартноманинг бутун муддати давомида амал қилади.
Ушбу шартномага нисбатан транспорт воситасини сақлаш деганда,транспорт воситасини нормал, техник яроқли ҳолатда сақлаб туришга қаратилган чоралар (ҳаракатлар)комплекси тушунилади. Бундай чораларга таъмирлашни (жорий, агарда шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса капитал таъмирлаш) амалга ошириш, кўздан кечириш, транспорт воситасини қарови бўйича чоралар (тозалаш) киради.
Юзага келган муносабатларни тартибга солишда тарафлар улар учун мажбурий бўлганкапитал таъмирлашга киритилган ишлар рўйхати, уни ўтказиш даврийлиги, мажбурий кўрикдан ўтказиш ва уларни амалга ошириш усулларига доир техник нормалар ва қоидаларга амал қилишлари лозим.
Бу эса транспортнинг ишлаши хавфсизлигини таъминлайди. Бундай мажбурий талаблардан ташқари, тарафлар ижарага олувчига қўшимча мажбуриятлар юклаши мумкин (масалан, тозалашнинг даврийлигини) ёки ушбу трапспорт турини сақлашучун амалиётда қўлланиладиган оддий талабларга амал қилишлари мумкин.
Жорий таъмирлаш, шунингдек агар шартномада бошқача белгиланмаганбўлса капитал таъмирлашни ижарага олувчига юкланади. Айрим ҳолатларда ушбу қонун муайян шартномага нисбатан чеклашлар билан талқин қилиниши мумкин.
Ҳар бир аниқ ҳолатда бундай мажбуриятларнинг мазмуни транспорт воситасининг туридан ташқари, ижара шартномаси муддати билан ҳам боғлиқ бўлади. Бундай ҳолатларда ижара муддати билан мажбурий нормалар ва талаблардаги норматив муддатлар бўйича (даврийлик) аниқ турдаги транспорт воситасининг таъмирлаш ва кўздан кечириш муддатлари мувофиқлашади.
Масалан, режавий капитал таъмирлаш жорийга нисбатан кам ўтказиладиган ҳолда, бундай мажбурият ижарага олувчининг қисқа муддатли ижарадаги мажбуриятига киритилмайди. Шундай қоида жорий таъмирлаш ва кўздан кечиришга нисбатан ҳамқўлланилади, агарда уларни ўтказиш муддатлари ижара муддати билан тўғри келмаса.
Бунинг натижасида ижарага берувчи транспорт воситасини қисқа муддатли ижарага беришга, агар унинг капитал таъмирлаш муддати келган бўлса хақли эмас, чунки ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширишга доир мажбурият бузилган бўлади.
Ижарага берувчиижарага олувчига фақат транспорт воситасини беришга мажбур, лекин уни бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмайди. Шунинг учун ижарага хизмат кўрсатган ҳолда беришдан фарқли равишда ижарага олувчи ўзининг кучи билан ушбу объектни бошқариш, техник ва тижорат мақсадида ишлатишни амалга оширади.
Ижарага олучи транспорт воситасини бошқаришни ва ишлатишни ўзи, ўзининг ходимлари ҳаракатлари ёки ижарага олувчи билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, агарда ушбу мажбуриятларни бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар доирасида жалб қилинган шахслар билан транспорт уставлари ва кодексларнинг маъмурий нормаларини бузмаган бўлса,амалга ошириши керак
Қонунга мувофиқ ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан транспорт воситасининг экипаж билан ёки экипажсизқўшимча ижараси юзасидан шартнома тузишга ҳақли.
Аммо, ушбу норма диспозитив бўлганлиги учун тарафлар ижара шартномасида ижара муносабатларини тартибга солувчи бошқа қоидаларни ҳам белгилашлари мумкин.
Масалан, транспорт воситасини қўшимча ижарага беришни таъқиқлашлари ёки ижарага олувчига ижарага берувчининг розилигисиз транспорт воситасини бундай беришга рухсат беришлари мумкин.
Ижарга олинган транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш ижарага берувчи ходимлари томонидан амалга оширилганлиги учунуларнинг ҳаракатлари билан транспорт воситаси ҳалокатга учраган ёки шикастланган тақдирда бу ижарага берувчи ва ижарага олувчилар ўртасидажавобгарлик муносабатларини вужудга келтирмайди.
Шунинг учун ижарага берувчи транспорт воситаси қонун ёки шартномага мувофиқ ижарага олувчи жавобгар бўладиган ҳолатларда ҳалокатга учраганини ёки шикастланганлигини исбот қилса, ижарага олувчидан етказилган зарарни талаб қилиши мумкин.
Ижарага олувчига нисбатан жавобгарликни юкловчиҳолатлар ва шароитлар тўғрисидаги тегишли қонун ёки шартнома мавжуд бўлмаганда ҳамда ушбу ҳолатларнинг мавжудлигини ёки шартноманинг тегишли шартлари бузилганлигининг исботлаш мумкин бўлмаганда, ижарага олувчининг жавобгарлиги келиб чиқмайди ва зарарни ижарага берувчи қоплайди.
ФКнинг 571–моддаси биринчи қисмида назарда тутилганҳолатда транспорт воситаси ижарага берувчининг назоратидан чиқмайди, чунки уни бошқариш ва техник фойдаланиш унинг ходимлари (экипажи билан) томонидан амалга оширилади. Шунинг учун ижарага олинган транспорт воситаси билан учинчи шахсларга нисбатан етазилган зарар учун жавобгарлик ижарага берувчига юкланади.
Агар ушбу зарар экипаж аъзоларининг ҳар қайсининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида юзага келган бўлса, унда ижарага берувчи иш берувчи сифатида юридик шахс ёки фуқаронинг унинг ходимлари томонидан меҳнат, (хизмат, мансабдорлик) мажбуриятларини бажаришда етказилган зарар учун жавобгарликни белгиловчи ФКнинг 989–моддасида белгиланган тартибда уларнинг ҳаракати учун жавоб беради.
Ижарага берувчининг транспорт воситаси билан етказилган зарар учун жавобгарлигиунинг юқори хавфли манбаа эгаси сифатида айби билан боғлиқ бўлмаганда ҳам келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |