Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet67/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4-§. КОРХОНАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

Корхонани ижарага бериш шартномаси предмети бўлиб алоҳида тоифадаги мулк – корхона ҳисобланганлиги боис махсус тартибга солиш кўзда тутилган. Корхона ижарасига бино ва иншоотларнинг ижараси тўғрисидаги ФКнинг қоидалари, қўлланилади, агар ушбу қоидаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.


Корхона ижараси шартномаси икки тарафлама, хақ эвазига ва консенсуал шартномалар туркумига киради.
Ижара тўғрисидаги умумий қоидалар ушбу шартномага субсидиар тартибда қўлланилади, агар корхона, бино ва иншоотлар ижараси нормаларида бошқача кўзда тутилмаган бўлса.
Ушбу мажбуриятда корхона – фуқаролик ҳуқуқи объекти ваФК 85–моддасига мувофиқ, корхона бутун бир мулкий комплекс сифатида кўчмас мулк ҳисобланади. У тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мулкий мажмуани билдиради.
Ушбу мажмуага кирадиган мулкнинг (ҳам ашёвий, ҳам мулкий ҳуқуқлар) рўйхати ФК 85–моддасида кўрсатилган.
Мулкнинг бундай тури ҳисобланган корхона комплекс (мураккаб) хусусиятга эга бўлиб, ашёвий ва мажбурият ҳуқуқлари элементлардан иборат.
Шундай қилиб, шартнома мазмунида бир элемент ашё шаклидаги мулк ижараси шартномасига мос хусусиятларга эга ҳолда намоён бўлади. Буларижарага берувчига эгалик ҳуқуқидаёки хўжалик юритиш ҳуқуқида тегишли бўлган корхона таркибига кирувчи ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуналар, асосий воситалар, айланма воситалар (хом ашё заҳиралари, ёнилғи, материаллар ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Мулкий мажмуанинг бир элементини ташкил қилувчи ашёга нисбатан ижарага берувчида ижара шартномаси тавсифига кўра классик, одатий мажбурият, яъни ижарага берувчига ушбу ашёни эгалик ва фойдаланиш учун тақдим қилиш мажбурияти пайдо бўлади.
Шартноманинг иккинчи элементи бўлиб, ушбу корхона билан боғлиқ мулкий ҳуқуқларнинг топширилиши бўйича шартлар ҳисобланади. Улар мажбурят ҳуқуқини худди шу каби чекланган ашёвий ҳуқуқни (ўзганинг мулкидан фойдаланиш) назарда тутади. Уларни топшириш уларнинг қандай асосларда ижарага берувчига тегишлилиги билан боғлиқдир.
Корхона мулкининг таркибига ижарага берувчининг корхона билан боғлиқ қарзлари ҳам мавжудлиги учун, уларни ижарага олувчига топшириш умумий қоидаларга кўра (ФК 322–моддаси) кредиторларнинг розилигини олишни ҳам тақоза этади. Бироқ, бундай ҳолатда ФК 579–моддасидаги махсус қоидаларга мувофиқ қарзни топшириш корхонани топшириш пайтида шартнома тузилгандан кейин амалга оширилади.
ФК 579–моддаси қонун чиқарувчига кредиторларга ижарага олувчига қарзни ўтказишга норози бўлган ҳолатда ижарага берувчидан ёзма хабар олинган кундан бошлаб уч ойлик муддат давомида ижарага берувчига тегишли мажбуриятларни ва булар натижасида етказилган зарарни тулаш ёки муддатидан олдин ижро этиш талабини қўйиш ҳуқуқини беради.
ФК 85–моддаси учинчи қисмини ҳисобга олган ҳолда корхона ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига шартномада белгиланган шартлар ва чегаралар доирасидаги тартибда корхона учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу жумладан, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек, корхонани индивидуаллаштириш воситаларига бўлган ҳуқуқлари ва бошқа мутлоқ ҳуқуқларини ҳам топшириш мажбуриятини олади.
Шундай қилиб, шартноманинг учинчи элементи бўлиб, фойдаланиш учун алоҳида тоифадаги мулкий ҳуқуқларни топшириш ҳисобланади. Ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага олинган корхонани тижоратда ишлатиш жараёнида мутлоқ ҳуқуқлар мажмуасини топшириш мажбуриятини ҳам олади. Бу тадбиркорлик фаолиятида ишлатиладиган идеал объектларга нисбатан мутлоқ ҳуқуқлар (саноат мулки) ҳисобланади. Булар қаторида хусусан, ишлаб чиқарувчи ва маҳсулотларни шахсийлаштириладиган воситаларни ишлатишган нисбатан бўлган ҳуқуқ – фирма номланишга ва (ёки) тижорат рамзи, товар белгисига, хизмат кўрсатишбелгисига нисбатан бўлган ҳуқуқ, патент билан қўриқланадиган ёки олдиндан фойдаланиш ҳуқуқи билан шахсга тегишли (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси) шунингдек, қўриқланадиган тижорат маълумотларига нисбатан мутлоқ бўлмаган ҳуқуқ (ноу-хау) ва олдиндан фойдаланиш ҳуқуқлари мавжуд.
Ушбу барча ҳуқуқларни топширишда тарафлар интеллектуал мулк хусусан лицензияли шартномалар ва тижорат концессияси шартномаси тўғрисидаги қонунчилик нормаларига ҳамриоя этишлари шарт.
Шартномада тарафлар бўлиб доимо тадбиркорлар ҳисобланади. Мазкур шартноманинг мазмунида жисмоний шахслар – тадбиркорларга нисбатан чекловлар мавжуд бўлмасада, улар бошқа қонунларда, хусусан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонунда мавжуд бўлиши мумкин.
Корхонани ишлатиш билан боғлиқ фаолиятни юритиш учун қоида тариқасида давлат лицензияси (рухсатномаси) талаб қилинади. Ижарага берувчи бундай лицензия билан олинган ҳуқуқни топширишга ҳақли эмас, агарда қонун ёкибошқа ҳуқуқий акт билан бошқача белгиланмаган бўлса.
Шунинг билан биргаликда ФК 579–моддасида агар шартнома бўйича топширилаётган корхона таркибига ижарага олувчи лицензия бўлмаганлиги учун бажара олмайдиган мажбурият киритилса, бундай мажбуриятлар бўйича жавобгарлик ижарага берувчига юкланади. Бу табиийдир, чунки ижарага олувчида лицензиянинг мавжуд эмаслиги уни лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан, айрим ҳолатларда эса ижарага олинган корхонага эгалик қилишдан ҳам маҳрум қилади. Бунинг билан қонун чиқарувчикредиторларнингтопширилаётган корхона билан боғлиқ мажбуриятларидаги манфаатларини ҳимоя қилади.
Корхонани ижарага бериш шартномаси учун мажбурий ёзма шакл унга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслиги шарти остида белгиланган. Корхонани ижарага бериш шартномаси ФК 366–моддаси тўртинчи қисмидаги барча қайд имкониятлардан шартномага ёзма шакл беришни эмас, балкитарафлар томонидан имзоланган битта ҳужжатни тузишга йўл қўяди.
Ушбу шартномамажбурий равишда ноториал гувоҳлантирилиши вакўчмас мулк ҳисобланган корхона билан бўлган битим сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Корхонани ижарага бериш шартномаси бундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади(ФК 84, 110,111–моддалари, 366–моддаси 2-қисми).
Ушбу шартномани рўйхатдан ўтказиш кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ўтказилиши лозим.
ФК 580–моддаси учинчи қисми шундай қоидани белгилаганки, унга кўракорхона ижараси шартномаси шаклига риоя қилмасликунинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. ФК 580–моддасининг биринчи қисмига мувофиқкорхонани ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолаган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилиши белгиланганлиги сабабли ФК 366–моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган бошқа шаклдан фойдаланишмумкин эмас.
Корхонани топширишижарага берувчининг мулкни фақат тарафлар ўртасида топшириш далолатномаси тузиш йўли билан амалга ошириш мажбуриятини қоплаган тарздаги юридик ҳаракатдир.
Топшириш далолатномаси – ижарага берувчининг ижарага олувчига корхонани ижарага бериш шартномаси бўйича топширилаётган мулкнинг таркибини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Корхонани топширишгауни амалга оширишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг бутун бир мажмуаси зарурий бўлади. Хусусан, моддий қимматликларнинг инвентаризациясини амалга ошириш(мулкий мажмуанинг ашёвий элементи) зарур, эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқларини топширишга зарурий рухсатнома олиш, қарзни ўтказишга кредиторларнинг розилигини олиш.
Мол-мулк нормал ҳолатида, ундан фойдаланиш мақсадига яроқлиҳолда топширилиши лозим бўлганлиги боис, ижарага берувчиишламайдиган станокларни, жиҳозларни ва бошқаларни таъмирлаш ва алмаштириш бўйича зарурий ишларни амалга ошириши, ижарага олувчига топширилмайдиган мулкларни корхона хоналариданолиб чиқиши, шунингдек, корхона мажбуриятларига кирмайдиган мажбуриятларнинг ҳақиқийлига ишонч ҳосил қилиши лозим. Бундан ташқари, укорхона таркибидаги активлар ва пассивларни кўрсатувчи баланс тузиши керак.
Тайёргарлик ишларининг якуний босқичи бўлиб, топшириш далолатномасини тузиш ва имзолаш ҳисобланади.
Корхонани топширишга тайёргарлик кўриш, шунингдектопшириш далолатномасини тузиш ва имзолаш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва унинг ҳисобидан амалга оширилади агарда бундай мажбуриятларнинг бошқача бўлиниши шартномада кўзда тутилган бўлмаса.
Корхонани топшириш жараёни бино ва иншоотларни топшириш тўғрисидаги ФК 578–моддасидаги нормалар билан тартибга солинади, чунки унинг таъсир доираси ФК 573–моддаси 2-қисмидаги куўрсатмалар бўйича корхона ижараси бўйича шунга ўхшаш муносабатларга ҳамтаъллуқлидир.
Қонун ҳужжатлари императив норма билан ижарага олувчига корхонани ижара шартномаси амал қилиб турган бутун вақт мобайнида корхонани тегишли техник ҳолатда сақлаб туриши, шу жумладан уни жорий таъмирлаши ва шартномада назарда тутилган ҳолларда капитал таъмирлаш мажбуриятини юклайди. Бу ўринда сўз фақат мулкий мажмуа сифатида ишлаб чиқаришга доир бино, иншоот, станоклар ва ускуналар, шунингдек меъёрда бўлишлари табиатдан фойдалниш тўғрисидаги қонунчилик билан ўрнатилганнормативлар билан аниқланадиганер участкалари ва бошқа табиий ресурслари каби асосий воситалар сифатида тақдим этиладиган корхонанинг ашёвий қисмлари тўғрисида юритилади.
Корхонани техник ва тижоратда фойдаланиш ижарага олувчи томонидан амалга оширилиши муносабати билан унинг билан боғлиқ харажатлар ҳам унга юкланади. Корхонани тегишлича техник ҳолатда сақлаб туриш бўйича мажбуриятдан фарқли равишда ушбу мажбурият ижарага олувчига фақат тарафлар шартномада тарафлар ўртасидаги харажатларни бошқача тақсимлаш бўлмаган тақдирдагина юкланади. Агар қонунда ёки шартномадакорхонанинг мажбурий суғуртаси мажбурияти кўзда тутилган бўлса, ундан фойдаланиш харажатларига ижарага олинган мулкнии суғурталаш бўйича тўловлар ҳам киритилади.
Ижарага олувчига шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши ҳам юклатилади.
Корхонани ижарага беришўзининг мақсади сифатидаижарага олувчини ижарага олинган мулкдан иқтисодий фойдаланишишини таъминлашни, яъни у билан фактик ва юридик ҳаракатларни юқори даражада эркин амалга оширишни назарда тутади.
ФК ижарага олувчининг мулкий мажмуадан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлардан даромад олиш каби усуллари билан боғлиқ имкониятларини белгилайди. Ушбу усул ижарага олувчини ижарага олинган мулни бошқариш бўйича ҳуқуқларини беришни назарда тутади.
Ҳақиқатдан ҳам унга ишлаб чиқариш жараёнида хом-ашё, ёнилғи заҳираларини тиклаш, тайёр маҳсулотларни сотиш, товар ва тижорат кредитлари ва бошқалар бўйичаоперацияларни амалга ошириш зарур.
Агар қонунда ёки шартномада бошқача назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчига ижарага берувчининг розилиги билан ва унинг розилигисиз ижарага олинган корхонамулки таркибига кирувчи моддий қимматликларни сотиш, алмаштириш, вақтинча фойдаланишга ёки қарзга бериши, уларни субижарага бериши ва ижара шартномасига мувофиқ ушбу қимматликларга нисбатан ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини агардауларкорхона қийматини пасайтиришга олиб келмаса ва шартноманинг бошқа ҳолатларини бузмасабошқа шахсларга топшириш имкониятини беради.
Аммо, бу билан ижарага олувчи корхонанинг ҳар бир мулкини эркин тарзда бошқа шахсларга топшириш ҳуқуқини олмасдан, фақатайланма воситалар сифатидаги (бир ёки бир неча ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган ашёлар, масалан, хом-ашё, ёнилғи, яримфабрикатлар, бутловчи қисмлар, инструментлар ва ҳ.к.), тайёр маҳсулот, бошқа ашёлар каби моддий қимматликларни сотиш ҳуқуқини олади.
Бундай мулк доирасига биринчидан ер ва бошқа табиий ресурслар, иккинчидан қонун билан бундай ҳаракатлар содир этилиши мумкин бўлмаган мол-мулк кирмайди. “Ижара тўғрисида”ги 1991 йил 19 ноябрдаги Қонуннинг 8–моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни, ер ва бошқа табиий ресурсларидан ташқари ижарага берувчининг рухсати билан иккиламчи ижарага топширишга ҳақлидир.
Бунда ижарага олувчи шартномага мувофиқижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.
ФКда корхона таркибининг ўзгартирилиши мумкинлиги назарда тутилган. Таркибнинг ўзгартирилиши ижарага олувчининг бошқа ҳаракатлари, масалан ишлаб чиқаришни яхшилаш ҳаракатлари натижасида ҳам бўлиши мумкин. Корхонага нисбатан бундай яхшилаш ҳаракатларига йўл қўйилиши, масалан, корхонани реконструкциялаш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш мумкин.
Корхонани реконструкциялаш комплекс лойиҳа асосида бутунлигича, қоида бўича мавжуд бино ва иншоотларни уларнинг техник-иқтисодий даражасини илмий - техник ривожланиш ютуқлари асосида қайта қуришни назарда тутади.
Корхонани кенгайтириш - бу янги цех ва участкаларни жойлаштириш учун янги қўшимча ишлаб чиқариш хоналарини қуришдир. Корхонани техник жиҳатдан қайта қуроллантириш - бу айрим ишлаб чиқариш участкалари, цехларнинг техник иқтисодий даражасининг ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасидир. Қурилиш ишларининг турлари билан боғлиқ равишда улар монтаж, ишга тушириш ва булар билан бевосита ажралмас бошқа ишларни ташкил қилади.
Ижарага олувчи ижарага берувчининг рухсатисиз ижарага олинган мол-мулк мажмуасининг таркибига ўзгартиришлар киритишга, шунингдек, ижарага олинган корхонани яхшилашни амалга оширишга хақлидир. Бу норма ижарага олувчининг ишлаб чиқариш эҳтиёжларини ва унинг тадбиркорлик эркинлигини юқори даражада тўлиқ қондиришга қаратилган.
Шу билан бирга қонунчиқарувчи ижарага берувчининг манфаатлари тўғрисида ҳам мазкур нормага диспозитив хусусият бериб, ғамхўрлик қилган. Шунинг учун тарафлар шартномада бошқача тартибни, хусусан, ижарага олувчининг ижарага олинган мол-мулк комплекси таркибини тўлиқ ёки унинг бирон бир қисми бўйича ўзгартириш ҳуқуқини бекор қилиш, ижарага берувчи тарафидан эса бундай харакатларга розилик бериш тўғрисидаги шартларини киритиш ҳуқуқини кўзда тутишлари мумкин.
Агар ижарага олинган мулк ижарага берувчининг ижозати билан яхшиланган бўлса, шартноманинг амал қилишмуддати тугаганидан сўнг ёки шартнома бекор қилингач, ижарага олувчи шу мақсад йўлида сарфланган барча харажатлари қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса, ижарага берувчи уларнинг таннархини тўлашга рози бўлмаса, бундай ҳолда ижарага олувчи уларни ўзига олиши мумкин.
Ижарага олувчи томонидан ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш ҳуқуқи ФК 583–моддасидан хусусан, унда кўрсатилган ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз корхонани реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ҳуқуқи мавжудлигидан келиб чиқади. Бундай ҳаракатларнинг натижаси - корхонаниузлуксиз яхшилашдир.
Қайд этилган моддада ижарага олувчи корхонанинг мулкий таркибини ўзгартиришга ҳақли эканлиги билдирилган, бунинг натижаси бўлиб эса, уни узлуксиз яхшилаш (масалан, айрим турдаги станокларни ёки ускуналарни унумлироғига алмаштириш) бўлиши мумкин.
ФК 584 моддасида кўрсатилган муносабатлардан ҳосила келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солади. Бунда ижарага олувчида ижарага берувчининг бундай яхшилашга розилиги бўлмаган ҳолда ҳам ижарага олинган мол-мулкни узлуксиз яхшилашнинг қийматини ундириш ҳуқуқи мавжуд.
Бу қоида агар ижара шартномасида тарафлар ўзлари ўртасидаги харажатларни корхонани узлуксиз яхшилашга доир бўлишни кўзда тутмаган ёки улар учун техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари бўйича чекловларни ўрнатмаган бўлсалар, амал қилади.
Шу билан биргаликда ижарага берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиб, ФК 584–моддаси судга уни бундай яхшилашлар қийматини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқини беради, агарда ижарага олувчи бу ерда олинган фойданинг амалга оширилганҳаражатларига мувофиқтузилган тежамкорлик тамойилини бузган бўлса.
Бошқача айтганда агарда бундай харажатлар натижасида ижарага олинган мол-мулк қиймати мол-мулк сифати ва ишлатилиши хусусиятларига нисбатан анча сезиларликўтарилиб, ижарага олувчи томонидан тежамкорлик тамойилининг бузилганлигини исботлаш юки (бурчи) ижарага берувчига юклатилади.
Ижарага берувчи хам ўзини ижарага олувчига нисбатан узлуксиз яхшиланиш қийматини тўлашдан озод қилиш талаби билан судга мурожаат қилиши мумкин, агарда ижарага олувчи томонидан уларни амалга оширишда халолликва оқилоналик тамойили бузилган бўлса. Бундай ҳолатда суд ФК 9–моддаси 3-қисмида белгиланган ижарага олувчининг ҳалоллик ва оқилоналик призумпциясига (тахмин) таяниб қарор қабул қилади, даъвогар эсаижарага олувчининг ноҳалоллиги ва нооқилоналигини исботлаб, буни рад қилиши лозим.
Корхонани қайтариш – ижарага олувчининг шартнома бекор бўлганда, унинг бекор қилиниши асосларидан қатъи назар (муддатнинг ўтиши, шартноманинг муддатидан олдинтугатилиши ва бошқалар) асосий мажбуриятларидан биридир.
Ижарага олувчини корхонани ижарага бериш шартномаси бекорқилинганида мулкий комплексни ижарага берувчига ФК 579, 581–моддаларида кўзда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда қайтаришга мажбурият юклайди. Мол-мулкни қайтариш тўлиқ ҳажмда, корхона таркибига кирувчи барча объектлар, тегишли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан биргаликда қайтарилиши шарт. Бунда, ижарага олувчидан қарзларни ижарага берувчига топшириш, кредиторлар билан ўзаро муносабатларни тартибга солиш ва ҳ.к. масалалар ҳал қилиниши лозим.
Ижарага берувчига ўзининг корхона фаоллияти билан боғлиқ қарзларини топширишда, ижарага олувчи ФК 579–моддаси қоидаларини ҳисобга олиши керак. Ижара берилган корхонани, шунингдек, топшириш далолатномасини тузиш ва имзолаш жараёнларига риоя қилиш тартиби ФК 579, 581–моддалари қоидалари билан белгиланади.
Ушбу шартнома учун иккала тарафлар томонидан имзоланадигантопшириш далолатномаси бўйича корхонани қайтаришжараёни назарда тутилган. Жараённинг ўзи ижарага олувчига корхонани топшириш билан бир хил. Шуни ҳисобга олиб, ушбу жараёнга ФК 581–моддаси қоидалари қўлланилади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish