Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) ва маълумотлар



Download 0,88 Mb.
bet206/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

5 §. Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) ва маълумотлар
базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

Бугунги кунда мамлакатимизда интеллектуал мулк объектларини яратиш, уларни фуқаролик муомаласига киритиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Интеллектуал мулк объектлари орасида электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар (компьютер дастурлари) ва маълумотлар базалари ўзининг нисбатан янги объектлиги, ижтимоий ҳаётнинг кенг жабҳаларида қўлланилиши ва ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Мамлакатимизда компьютер дастурлари ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга доир миллий қонунчилигимиз мавжуд бўлсада, бу борада муайян тажрибага эга бўлган хорижий мамлакатлар қонунчилигини тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.


Маълумки, компьютерларни ишлаб чиқариш дастлаб АҚШда ўтган асрнинг 40-йилларида бошланган эди. Ўтган вақт оралигида компьютерларни тижорат муомаласига киритиш билан боглиқ қонунчилик ва тажриба муайян даражада шакллантирилди ва такомиллаштириб борилди.
Кўплаб хорижий мамлакатлар қонунчилиги компьютер дастурларини ҳуқуқий химоя қилишга нисбатан Ўзбекистон Республикасида бўлгани каби муаллифлик-ҳуқуқий химоя шаклини танлашган. Бироқ, хамма мамлакатларда хам бу борадаги қонунчилик бир хилда шаклланмади. Компьютер дастурларини ҳуқуқий химоя қилиш биринчидан ушбу мақсад учун муаллифлик ҳуқуқини хам, патент ҳуқуқини хам қўллаш мумкин, иккинчидан эса ушбу объектга нисбатан қўллашнинг хусусияти билан белгиланади.
Интеллектуал мулк объектларига нисбатан муаллифлик еки патент ҳуқуқини қўллаш турли мақсадларни кўзлайди. Патент эгасига тақдим қилинадиган мутлоқ ҳуқуқлар ихтиро мохиятига нисбатан татбиқ қилинади, ундан тижорат мақсадида фойдаланишга имкон беради, бироқ жамоатчликка у хақда эълон қилинган ахборотдан эркин бахраманд бўлиш имкониятини чекламайди. Муаллифлик ҳуқуқи қўлланилган холларда эса ундаги гоя еки у хақдаги ахборотга нисбатан ҳуқуқлар вужудга келмасдан балки, ушбу объектни яратган ижодкор шахсий номулкий ва мутлоқ ҳуқуқлар эгасига айланади.
АҚШда муаллифлик ҳуқуқи ёрдамида дастур тузилиши, кетма кетлиги ва ташкил қилиниши ҳимоя қилинади. Ушбу ҳолат баъзида ифодалаш усулини эмас, балки ғояларни ҳимоя қилиш сифатида талқин қилинишига олиб келади. Қонуннинг 5 моддасига кўра, танланиши ёки мазмунини ташкил қилиш бўйича интеллектуал асар ҳисобланадиган маълумотлар базасинимуҳофаза қилишни таъминлаш мажбуриятини юклайди.
Масалан, суд томонидан аниқланадиган қопланиши лозим бўлган зарар қиймати бир мунча юқори бўлиши мумкин. Масалан, “Microsoft” компанияси томонидан 1992 йили қўзғатилган даъвога мувофиқ, даъвогарга тегишли бўлган ҳуқуқларни бузилаётганлиги, компьютер дастурларининг лицензияланмаган нусхаларини кенг доирада сотилаётганлиги исботланган ҳамда ноқонуний операциялар натижасида 8 млн.доллар фойда кўрилганлиги аниқланган. Сан Франциско суди етказилган зарарни уч маротаба кўпайтирган, чунки жавобгарнинг ҳаракатлари қасддан бўлганлиги боис жавобгар зиммасига 24,8 млн.доллар зарарни ва адвокатлар учун қилинган бошқа ҳаражатларни қоплаш мажбурияти юклатилган91.
Германия Патент қонунида патентланмайдиган объектларнинг “қатъий рўйхати” белгиланган бўлиб, улар қаторига маълумотларни қайта ишлаш воситалари учун дастурлар агар “шундай дастур сифатида”, яъни бирон бир технологиялар ёки қурилмалар билан боғлиқ бўлмаган ҳолда муҳофаза сўраладиган бўлса киритилишини назарда тутади. Германия федерал суди томонидан компьютер дастурлари борасида қабул қилинган қарорларда патент формуласининг асосий бандларида кўрсатиладиган у ёки бу муаммони ечишда техник воситаларни қўллаш таркибий қисм бўлиши тан олинган92.
Ҳозирги кунда АҚШда интеллектуал мулк объектларини яратувчи йирик компаниялардан (400.000 ходим фаолият кўрсатади) бири сифатида IBM корпорацияси фаолият юритади. Унинг ҳар йиллик патенти 6000 тани ташкил қилади. Албатта ушбу компанияда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш механизми илгари мавжуд бўлган қоидаларга нисбатан такомиллашганлигини кузатиш мумкин. Унда қўлланиладиган муҳим қоида бу – интеллектуал мулк янги интеллектуал мулкни вужудга келтиради93. Интеллектуал мулкнинг нисбатан янги объекти сифатида компьютер дастурларининг муомалада бўлиши айниқса, янги интеллектуал мулк натижаларини яратилишига, инсон манфаатларига хизмат қилишга олиб келади. Ҳозирда компьютер дастурларидан эркин (free) равишда текин фойдаланиш учун Интернет тармоғига жойлаштириш ҳоллари ҳам мавжуд.
Компьютер дастури инсон интеллектуал салоҳияти натижасида яратилиб, доимо интеллектуал фаолият натижаси ҳисобланади. Бундай натижага ўйлаш, фикрлаш ва оқилона идрок қобилиятларини ишлатмасдан туриб эришиб бўлмайди. Мазкур хусусиятлар барча интеллектуал мулк объектлари учун хос ва айрим қўшимчалар билан уни компьютер дастурлари учун ҳам тадбиқ этиш мумкин. Объектив шаклда ифодаланган компьютер дастурларига нисбатан ҳуқуқий нормалар татбиқ этилади. Объектив ифодаланиши компьютер дастурининг ички, асосий ажралмас белгиси ҳисобланиб, объектив шаклсиз моҳиятсиздир, чунки дастур “тушунарли” шаклга эга бўлмас экан компьютер томонидан қабул қилинмайди. Объектив шаклда ифодаланган дастур ижтимоий қийматга эга – агар дастур техник восита ёрдамида қабул қилинса, демак унинг умумий шакли инсон томонидан ҳам қабул қилиниши мумкин. Объектив ифодаланиш хусусияти дастурни ҳимоя қилиш мезонидан бири ҳисобланади. Муаллифлик ҳуқуқининг бошқа объектларидан фарқли равишда компьютер дастури ўзининг объектив ифодаланиш шаклига кўра ўзига хос хусусиятга эга. Масалан, асар инсон томонидан идрок этиладиган исталган шаклда (оғзаки, ёзма, тасвирий ва ҳ.к.) ифодаланади. Компьютер дастури эса, муайян дастурлаш тилида (масалан, Java, C++, Visual Basic ва ҳ.к.) ёзилган, компьютер томонидан қабул қилинадиган ахборотда ифодаланади. Ҳуқуқий ҳимоя дастур асосида ётувчи ғояларга, тамойилларга (алгоритмларга), объектнинг мазмунига эмас, балки, дастурнинг объектив шаклига татбиқ этилади.
Компьютер дастурларининг ўзига хос хусусиятлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
-компьютер дастурлари муаллифлик ҳуқуқи объекти сифатида ҳуқуқий ҳимоя қиланади;
-объектив шаклда ифодаланган бўлади;
-компьютер дастурларига нисбатан ҳуқуқлар қонунга мувофиқ тарзда вужудга келади ва бекор бўлади;
-компьютер дастурларининг фуқаролик муомаласига киритилишида одатдаги ёзма шартномага нисбатан кўпроқ, электрон шаклдаги офертани тасдиқлаш йўли билан фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келади. Бунда компьютер дастурлари ва маълумотлар базасини тарқатишга бўлган ҳуқуқ ўз ичига модий элтувчи билан топширишни шунингдек, компьютер тармоғи орқали муомалага киритишни англатади;
-компьютер дастурлари бошланғич матн яъни, бирорта дастурлаш тилида ёзилган, бирон-бир компилятор қайта ишламаган матнга эга бўлади;
-бошланғич матннинг машина кодига айлантирилиши натижасида юзага келган дастур объект коди сифатида намоён бўлади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish