Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-БОБ. ТУРДОШ ҲУҚУҚЛАР ТУШУНЧАСИ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ



Download 0,88 Mb.
bet208/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

61-БОБ. ТУРДОШ ҲУҚУҚЛАР ТУШУНЧАСИ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

Муаллифлик ҳуқуқининг объекти бўлган баъзи асарлар бевосита учинчи шахслар томонидан ижро этилиши (балет, спектакль кўрини­шида) лозим бўлади. Ижрочилар ва ижрони ташкил этувчиларнинг фаолиятлари ҳам ўз тусига қўра ижодий фаолият ҳисобланади, бироқ бунда ижодий фаолият услуби, туси ва маҳсуллари ўзига хос хусусиятларга эга бўлади, шу сабабли ҳам у муаллифлик ҳуқуқига туташ, муштарак бўлган турдош ҳуқуқлар орқали тартибга солинади. Турдош ҳуқуқлар саҳна асарларига, ижрога, ижронинг аудио ва видео ёзувига, эфир ва кабель орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатув ва эшиттиришларига татбиқ этилади. Бинобарин, асарнинг ижролари, ижронинг аудиовизуал ёзувлари, радиоэшиттириш ва телевизион кўрсатувлар турдош ҳуқуқлар объекти ҳисоблана­ди. Турдош ҳуқуқлар субъекти бўлиб, ижрочилар, асарнинг ижро ёзувини яратувчилар, радиоэшитгириш ва телекўрсатувлар ва уларни узатувчи ташкилотлар ҳисобланади (шунингдек, уларнинг меросхўр­лари ва ҳуқуқий ворислари ҳам).


Муаллифлик ҳуқуқлари каби турдош ҳуқуқлар ҳам ўз ҳимоя белгиларига эга. Ижро ёзувини яратган шахс ва ижрочи ўз ҳуқуқ­ларидан хабардор қилиши учун бундай белгидан фойдаланишлари мумкин. Аудиоёзув (овоз ёзиб олинган грампластинка, компакдиск ва ҳоказо) ёки видеоёзув (тасвир ёзилган видеокассеталар)нинг ҳар бир нусхасида ва (ёки) улар сақланадиган ғилофда акс эттириладиган бу белги уч унсур (элемент)дан иборат:
айланага олинган «Р» ҳарфи;
турдош мутлақ ҳуқуқлар эгасининг исм-шарифи (номи);
ёзув биринчи марта эълон қилинган йил.
Турдош ҳуқуқлар субъектлари ҳуқуқлари мазмуни ва ҳажми бир хил эмас, шу сабабли ҳам қонунда бу ҳуқуқлар алоҳида нормаларда ўз ифодасини топган. Бундай субъектлар ичида ижрочи алоҳида ўрин эгаллайди. Асарлар ижрочилари бўлиб, ашула, рақс, пантомима ёхуд ифодали ўқишни амалга оширувчи артистлар, бундай ижроларни (спектаклларни) саҳналаштирувчи режиссёрлар, мусиқа асарлари ижросининг дирижёрлари ҳисобланадилар. Ижрочилар меҳнати ҳам ижодий фаолият ҳисобланади. Ижрони амалга ошириш жараёнида улар асарни сўз, хатти-ҳаракат, қиёфа ёхуд имо-ишора орқали талқин этадилар, уни томошабинга етказишга ҳаракат қиладилар. Бинобарин, уларнинг маҳорати, қобилияти, тажрибаси улар ижодининг сифатини белгилайди. Худди шу сабабли ҳам ҳаваскорлар ижросидаги спектакль билан айнан шу спектаклнинг профессионал актёрлар билан ижроси бир-биридан кескин фарқ қилади. Ижрочи меҳнати ижодий жараён эканлиги С. Хўжаев ижросидаги Тошболта ошиқ, О. Хўжаев ижросидаги Навоий, Ш. Бурҳонов ижросидаги Сулаймон ота, С. Эшонтўраева ижросидаги Жамила образлари ёхуд С.Қобулова ижросидаги мумтоз ашулалар ва шу кабиларда яққол намоён бўлади.
Қонуннинг 47-моддасига асосан, ижрочига қуйидаги ҳуқуқлар тегишлидир:
исм-шарифга бўлган ҳуқуқ;
ижрони ижрочининг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз этилишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи;
ижродан ҳар қандай шаклда фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлар, шу жумладан ижрочининг ижросидан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ олишга бўлган ҳуқуқ.
Ижрочилар ўз ҳуқуқларини ижро этилаётган асарлар муаллифларининг ҳуқукларини риоя этган ҳолда рўёбга чиқарадилар. Масалан, хонанда айтаётган ашуласи матн муаллифи ва мусиқа муаллифи ҳуқуқларига риоя қилиш лозим.
Ижрочининг ҳуқуқлари мерос ёхуд ворислик тартибида ўтади. Ижрочининг ҳуқуқлари ижрони биринчи бор намойиш этиш (саҳналаштириш) ёки ижро ёзувини илк бор тайёрлаш вақтидан бошлаб 50 йил давомида амал қилади. Ижрочининг шахсий ҳуқуқлари бемуддат қўриқланади.
Ижрочи ижрога бўлган ўз мутлақ ҳуқуқини бошқа шахсларга шартнома асосида ўтказишга ҳақли. Ижродан фойдаланмоқчи бўлган ҳар қандай шахслар ижрога нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаси рухсатини олмоғи шарт.
Ашула, рақс, мусиқа ва бошқа турли ижролардан кенг доирадаги шахслар фойдалана олишлари учун улар тегишли моддий воситаларда (пластинка, компакт-диск, аудиовидеокассета) ифодаланмоғи лозим. Бинобарин, турдош ҳуқуқлар субъектларидан бири бўлиб, ижро ёзувини яратган шахс ҳисобланади. Муаллифлик ҳуқуқларида ношир қандай ўрин тутса, турдош ҳуқуқларда ижро ёзуви тайёрловчиси ҳам худди шундай ўрин эгаллайди. Ижро ёзувини яратиш жараёни икки томонлама характерга эга. Бир томондан у техник жараён, яъни ижро техник қурилмалар ёрдамида ёзиб олинади. Бундай ижро ёзуви тайёрловчиси зиммасига техник қурилмаларни тайёрлаш, уларга хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган ва умуман бошқа моддий харажатлар юкланади. Иккинчи томондан баъзи ҳолларда ижро ёзувини тайёрловчи фаолияти баъзи ижодий элементлардан ҳам холи эмас. Бироқ ижро ёзувини тайёрловчи ижро ёзувига нисбатан, асосан, мулкий ҳуқуқларга эга бўлади. Қонунга асосан ижрочининг товуш-тасвир ёзувларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар унинг яратувчиси ва унинг ҳуқуқий ворисларига тегишли бўлади. Ижро ёзувидан фойдалан­моқчи бўлган бошқа шахслар ундан рухсат олишлари шарт. Бунда мутлақ ҳуқуқнинг мазмуни қуйидагиларда ифодаланади:
- ижро ёзувини такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи);
- ижро ёзувининг асл нусхаси ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);
- ижро ёзувини барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи);
- ижро ёзувининг асл нусхаси ёки нусхаларини, ҳатто улар ижрочининг розилиги билан тарқатилганидан кейин ҳамда асл нусхага ва нусхаларга бўлган мулк ҳуқуқидан қатъи назар, прокатга бериш (прокатга бериш ҳуқуқи);
- илгари ёзилмаган ижроларни ёзиб олиш (ёзиб олиш ҳуқуқи);
- ижрони эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш, агар бундай эшиттириш ёки кўрсатув учун фойдаланиладиган ижро илгари эфирга узатилмаган бўлса ёки ёзувдан фойдаланилган ҳолда амалга оширилмаса (ёзиб олинмаган ижрони эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш ҳуқуқи);
- ижро ёзувини эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш, агар дастлаб бу ёзув нотижорат мақсадлар учун тайёрланган бўлса (ижро ёзувини эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш ҳуқуқи).
Қонуннинг 47-моддасига асосан, фойда олиш (тижорат) мақсадида эълон қилинган ижро ёзуви ижрочи ва ижро ёзуви яратувчиси розилигисиз бошқа учинчи шахслар томонидан фойдаланишга йўл қўйилади. Бироқ бунда албатга ҳақ тўланиши шарт. Бинобарин, кинотеатрларда, видеобарларда, ресторан, кафеларда ва бошқа кўнгилочар-дам олиш жойларида ёзувларни намойиш этиш, радио ва телевидение орқали эшиттириш, кўрсатиш ва ҳоказо ҳолларда бундай фойдаланувчи шахслар тегишли муассасаларга (муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни бошқарувчи ташкилот, масалан, муаллифлик ҳуқуқ­лари бўйича вакилликка) белгиланган ставкаларда ҳақ тўлаб турадилар. Вакиллик эса ҳақни тегишли муаллифлар, ижрочилар, ижро ёзуви тайерловчиларига етказиб беради. Бу ҳолда ўзига хос уч томонлама битим амал қилади: муаллиф, ижрочи, ижро ёзуви тайёрловчиси битим вакиллик ўртасида ва вакиллик билан ижро ёзувидан фойдаланувчилар ўртасида. Бундай битимларга нисбатан ФКнинг вакиллик ва ишончнома ҳақидаги қоидалари, топшириқ шартномасининг айрим қоидалари қўлланилади.
Фонограммани тайёрловчига ушбу қонунга мувофиқ мазкур фонограммадан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар тегишлидир.
Фонограммани тайёрловчининг фонограммадан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлари қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларга рухсат бериш ҳуқуқини англатади:
фонограммани такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи);
фонограмманинг асл нусхаси ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);
фонограммани барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи);
фонограмманинг асл нусхаси ёки нусхаларини, ҳатто улар фонограммани тайёрловчи томонидан ёки унинг розилиги билан тарқатил­ганидан кейин ҳамда унинг асл нусхаси ёки нусхаларига бўлган мулк ҳуқуқидан қатъи назар, прокатга бериш (прокатга бериш ҳуқуқи);
фонограмманинг асл нусхаси ёки нусхаларини, шу жумладан фонограммага бўлган мутлақ ҳуқуқлар эгасининг розилиги билан тайёрланган нусхаларини тарқатиш мақсадида импорт қилиш (импорт қилиш ҳуқуқи);
фонограммани эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш (эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш ҳуқуқи);
фонограммага тузатишлар киритиш ёки уни бошқача усулда қайта ишлаш (қайта ишлаш ҳуқуқи).
Фонограммани тайёрловчи ўз фонограммасидан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Агар чоп этилган фонограмма нусхалари уларни сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш воситасида фуқаролик муомаласига қонуний киритилган бўлса, уларнинг бундан буёнги тарқатилишига фонограммани тайёрловчининг розилигисиз ва унга ҳақ тўламаган ҳолда йўл қўйилади.
Фонограммани тайёрловчининг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мутлақ ҳуқуқлари шартнома бўйича бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин. Бундай шартномага нисбатан тегишинча Қонуннинг 38, 39 ва 42-моддалари қоидалари қўлланилади.
Фонограммаларни тайёрловчилар ўз ҳуқуқларини фойдаланилаётган асарлар ва ижролар муаллифлари ҳамда ижрочиларининг ҳуқуқларига риоя этган ҳолда амалга оширишлари керак.
Фонограммадан даромад олиш мақсадида фойдаланилганлиги ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, фонограммадан фойдаланилган деб ҳисобланади.
Тижорат мақсадида чоп этилган фонограммани тайёрловчининг ва ижроси шундай фонограммага ёзилган ижрочининг розилигисиз, лекин уларга ҳақ тўлаган ҳолда:
фонограммани омма олдида ижро этишга;
фонограммани эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш, шу жумладан уни ретрансляция қилиш йўли билан эфирга узатиш ёки кабель орқали юборишга йўл қўйилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳақни йиғиш, тақсимлаш ва тўлаш ижрочиларнинг мулкий ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот ёки фонограммаларни тайёрловчиларнинг мулкий ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот томонидан шундай ташкилотлар ўртасидаги келишувга биноан амалга оширилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳақ миқ­дори, шунингдек уни тўлаш тартиби ҳақни йиғувчи ташкилот билан фонограммадан фойдаланувчи шахслар ўртасидаги келишувда белгиланади.
Эфир орқали кўрсатув ва эшиттиришлар берувчи ташкилот (радиомарказ ва телемарказлар) ҳам турдош ҳуқуқлар субъектлари ҳисобланадилар. Қонуннинг 52-моддасига асосан, ўз кўрсатув ва эшиттиришларидан исталган шаклда фойдаланиш ва учинчи шахсларга бундай кўрсатув ва эшиттиришлардан фойдаланиш учун рухсат бериш бўйича мутлақ ҳуқуқлар эфир орқали кўрсатув ва эшиттиришлар берувчи ташкилотга тегишлидир. Кўрсатув ва эшиттиришлардан учинчи шахсларнинг фойдаланиши шартнома асосида амалга оширилади. Кўрсатув ва эшитгиришлар бунда қандай тусда бўлиши (масалан, «Табассум» радиожурнали, «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатуви ёки «Ахборот» кўрсатуви) аҳамиятга эга эмас.
Эфир орқали кўрсатув ва эшиттиришлар берувчи ташкилот қуйидагиларга ҳақлидир:
кўрсатув ёки эшиттириш ёзувини такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи);
кўрсатув ёки эшиттириш ёзувининг асл нусхаси ёхуд нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);
кўрсатув ёки эшиттириш ёзувини барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи);
кўрсатув ёки эшиттиришни ёзиб олиш (ёзиб олиш ҳуқуқи);
кириш пулли жойларда кўрсатув ёки эшиттиришни барчанинг эътибори учун юбориш (кириш пулли жойларда барчанинг эътибори учун юбориш ҳуқуқи);
кўрсатув ёки эшиттиришни ретрансляция қилиш (ретрансляция ҳуқуқи);
кўрсатув ёки эшиттиришни кабель орқали барчанинг эътибори учун юбориш ёхуд кўрсатув ёки эшиттиришни эфирга узатиш (кўрсатув ёки эшиттиришни кабель орқали юбориш ёки эфирга узатиш ҳуқуқи).
Эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилот ўз кўрсатуви ёки эшиттиришидан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттириши ёзувини такрорлашга бўлган мутлақ ҳуқуқи қуйидаги ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди:
кўрсатув ёки эшиттиришни ёзиб олиш эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг розилиги билан амалга оширилганда;
кўрсатув ёки эшиттириш ёзувини такрорлаш Қонуннинг 53-мод­даси қоидаларига мувофиқ тайёрланган ёзув мақсадида амалга оширилганда.
Эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мутлақ ҳуқуқлари шартнома бўйича бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин. Бундай шартномага нисбатан тегишинча Қонуннинг 38, 39 ва 42-моддалари қоидалари қўлланилади.
Эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотлар ўз ҳуқуқларини фойдаланиладиган асарларнинг муаллифлари ҳамда ижроларнинг ижрочилари ҳуқуқларига, тегишли ҳолларда эса фонограммаларни тайёрловчилар ҳамда эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотлар ҳуқуқларига риоя этган ҳолда амалга оширишлари керак.
Эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттиришидан даромад олиш мақсадида фойдаланилганлигидан ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, кўрсатув ёки эшиттиришдан фойдаланилган деб ҳисобланади.
Ижрочининг, фонограммани тайёрловчининг, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ва ҳақ тўламаган ҳолда ижродан, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттиришидан ҳамда уларнинг ёзувларидан фойдаланишга, шунингдек фонограммани такрорлашга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
кундалик воқеалар шарҳига ижродан, фонограммадан, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттиришидан унчалик катта бўлмаган парчалар киритиш йўли билан;
фақат ўқув ёки илмий-тадқиқот мақсадларида;
илмий, тадқиқий, мунозаравий, танқидий ёхуд ахборот мақсад­ларида иқтибос олиниши шарти билан ижродан, фонограммадан, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттиришидан унча катта бўлмаган парчаларни иқтибос шаклида келтириш. Бунда тижорат мақсадида чоп этилган фонограммани эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш ёхуд барчанинг эътиборига етказиш учун ҳар қандай такрорлаш ушбу қонуннинг 51-моддаси қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади;
ушбу қонунда фан, адабиёт ва санъат асарлари муаллифларининг мулкий ҳуқуқларини чеклашга нисбатан назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Жисмоний шахс томонидан ижрочининг, фонограммани тайёрловчининг, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ҳамда ҳақ тўламаган ҳолда ижронинг, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттиришининг, шунингдек фонограмманинг ёзувини фақат ўз шахсий мақсадлари учун ва даромад олишни кўзламаган ҳолда тайёрлашга йўл қўйилади.
Агар қисқа муддат фойдаланиш учун ёзув ёки такрорлаш эфир орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилот томонидан ўз асбоб-ускуналари ёрдамида ҳамда унинг ўз кўрсатуви ёки эшиттириши учун амалга оширилаётган бўлса, ижронинг ёхуд кўрсатув ёки эшиттиришнинг қисқа муддат фойдаланиладиган ёзувларини амалга ошириш, бундай ёзувларни такрорлаш ва тижорат мақсадида чоп этилган фонограммани такрорлаш учун ижрочининг, фонограммани тайёрловчининг ҳамда эфир орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг рухсатини олишга нисбатан Қонуннинг 47, 50 ва 52-моддаларининг қоидалари қуйидаги шартлар билан қўлланил­майди:
эфир орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилот ушбу қисм қоидаларига мувофиқ қисқа муддат фойдаланиладиган ёзув ёки бундай ёзувни такрорлаш амалга оширилаётган ижронинг ўзини ёхуд кўрсатув ёки эшиттиришни эфирга узатиш учун олдиндан рухсат олган тақдирда;
қисқа муддат фойдаланиладиган ёзув фан, адабиёт ва санъат асарларининг Қонуннинг 31-моддаси қоидаларига мувофиқ эфир орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилот томонидан бажариладиган қисқа муддат фойдаланиладиган ёзувга нисбатан белгиланадиган муддат доирасида йўқ қилиб юборилган тақдирда, ўзининг алоҳида ҳужжат хусусиятига эгалиги сабабли давлат архивларида сақланиши мумкин бўлган ягона нусха бундан мустасно.
Ушбу моддада муаллифнинг, ижрочининг, фонограммаларни тайёрловчининг, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқларига нисбатан назарда тутилган чеклашлар ижродан, фонограммадан, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттиришидан, шунингдек уларга киритилган фан, адабиёт ва санъат асарларидан нормал фойдаланишга зарар етказмаган ҳолда ҳамда ижрочининг, фонограммани тайёрловчининг, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг, мазкур асарлар муаллифлари ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини чеклаб қўймаган ҳолда қўлланилади.
Қонунда ижрочига нисбатан назарда тутилган ҳуқуқлар ижро биринчи марта ижро этилгандан кейин эллик йил мобайнида амал қилади.
Ижрочининг исм-шарифга бўлган ҳамда ижрони ижрочининг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз этилишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқлари муддатсиз муҳофаза қилинади.
Фонограммани тайёрловчига нисбатан ушбу қонунда назарда тутилган ҳуқуқлар фонограмма биринчи марта чоп этилганидан кейин эллик йил мобайнида ёхуд агар фонограмма унинг биринчи ёзувидан кейин эллик йил ичида чоп этилмаган бўлса, шу муддат мобайнида амал қилади.
Эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг ўз кўрсатуви ёки эшиттиришига нисбатан ушбу қонунда назарда тутилган ҳуқуқлари бундай кўрсатув ёки эшиттириш биринчи марта эфирга узатилганидан ёки биринчи марта кабель орқали юборилганидан кейин эллик йил мобайнида амал қилади.
Турдош ҳуқуқлар объектларига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ муҳофаза берилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турдош ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати ушбу моддага биноан белгиланади. Лекин бу муддат турдош ҳуқуқлар объектлари келиб чиққан мамлакатда белгиланган турдош ҳуқуқларнинг амал қилиш муддатидан ошиб кетмаслиги керак.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатларни ҳисоблаш муддатнинг ўта бошлаши учун асос бўладиган юридик факт рўй берган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан эътиборан бошланади.
Мазкур муддатларнинг қолган қисми доирасида ижродан, фонограммадан, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттиришидан фойдаланишни амалга ошириш ёхуд фойдаланишга рухсат бериш ва ҳақ олишга бўлган ҳуқуқ ижрочининг, фонограммани тайёрловчининг, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг меросхўрларига (юридик шахсларга нисбатан - ҳуқуқий ворисларига) ўтади.
Ижро, фонограмма, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттиришига бўлган турдош ҳуқуқларнинг амал қилиш муддатининг тугаши уларнинг ижтимоий мулкка айланишини билдиради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳеч қачон муҳофаза берилмаган ижролар, фонограммалар ва эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари ижтимоий мулк ҳисобланади.
Ижтимоий мулк бўлган ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрса­тувлари ёки эшиттиришларидан ҳар қандай шахс ҳақ тўламаган ҳолда эркин фойдаланиши мумкин.
Турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича умумий усуллар (ФКнинг 11-моддаси), интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усуллари (ФКнинг 1040-моддаси) ва Қонуннинг 65-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш усулларининг барчаси турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам татбиқ этилади. Дарсликнинг 60-бобида бу усуллар ёритилган) орқали амалга оширилади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish