6 §. Интеграл микросхемалар топологияларини
интеллектуал мулк объекти сифатида бўлишининг
ўзига хос хусусиятлари
Фан-техника тараққиёти шиддатли ривожланаётган ҳозирги даврда интеллектуал мулкнинг янгидан-янги объектлари вужудга келмоқда. Улардан бири интеграл микросхемалар топологияси ҳисобланади. Интеграл микросхемалар бу электрон вазифаларни бажаришга мўлжалланган тугал ёки оралиқ шаклдаги микроэлектрон ашё бўлиб, ундаги элементларнинг ҳеч бўлмаганда бири фаол ҳисобланади, ашёдаги боғланишларнинг айрим ёки барча бу ашё тайёрланган жисмлар таркибида ва (ёки) сиртидан узвий шакл топган бўлади. Интеграл миксхема топологяси деганда эса интеграл микросхема элементларининг ва улар ўртасидаги боғланишлар мажмуининг моддий жисмда қайд этилган фазовий-геометрик жойлашуви тушунилади. Бошқача айтганда ҳар бир муайян геометрик фазовий жойлашув ўзига хос янги объект бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Интеграл микросхема топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунига94 (2001 йил 12 май) асосан бундай турдаги объектларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш шартлари бўлиб:
топологиянинг ўзига хослиги (оригиналлиги);
Интеллектуал мулк агентлигидан рўйхатдан ўтказилганлиги ҳисобланади.
1989 йилда ишлаб чиқилган интеграл микросхемаларга нисбатан интеллектуал мулкчилик тўғрисидаги Вашингтон шартномасида, кўпчилик ривожланган мамлакатлар, шу жумладан Россия Федерацияси қонунчилигида бундай объектларни ҳуқуқий муҳофаза остига олишнинг зарур шарти бўлиб уларнинг оригиналлиги кўрсатлади, давлат рўйҳатидан ўтказиш компьютерлар каби бўлиб, мажбурий шарт эмас95. Ҳудди шу сабабли ҳам ушбу мамлакатларда интеграл микросхемалар топологияси муаллифлик ҳуқуқи объектлари каби яратилиш факти асосида ҳуқуқий мухофаза остига олинади. Гарчи Ўзбекистонда ушбу объектлар патент асосида эмас, тегишли гувоҳнома асосида ҳуқуқий ҳимояланса ҳам, гувоҳнома бериш тартиби, мутлақ ҳуқуқ мазмуни муаллифлик ҳуқуқи объектларидан кўра, зохиран патент объектлариникига ўхшаб кетишини қайд этиш лозим. Бироқ, бундан муаллиф топологиялар патент ҳуқуқи объекти деган фикрда деб хулоса чиқармаслик лозим.
Муаллифнинг ижодий фаолияти натижасида яратилган ва яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлмаган топология бошқача ҳол исботлангунга қадар ўзига хос (оригинал) деб эътироф этилади.
Яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларгм маълум бўлган элементлардан таркиб топган топологияларга, агар бундай элементларйиғиндиси оригинал бўлса, ижодий фаолият натижасида яратилган бўлса ҳуқуқий муҳофаза остига олинади.
Fоялар, усуллар, тизимлар технология ёки кодлаштирилган ахборотлар гарчи топологияга сингдирилган, мужассамланган бўлса ҳам ҳуқуқий муҳофаза қилинмайди.
Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома муаллиф (иш берувчи, уларнинг ҳуқуқий вориси) томонидан бевосита ёхуд ишончли вакил орқали Ўзбекистон Республикаси патент ижорасига берилади.. Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш агар топологиядан фойдаланилган бўлса, ундан биринчи марта фойдаланилган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддатда амалга оширилиши мумкин.
Талабнома берилган санадан бошлаб икки ойлик муддат ичида Интеллектуал мулк агентлиги ҳуқуқий муҳофаза сўралган топология бўйича давлт экспертизаси ўтказади. Экспертиза натижаларига кўра, топологияни рўйхатдан олиш ёхуд уни рад этиш ҳақидаги қарор чиқарилади.
Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ ўн йил давомида амал қилади.
Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ муддатининг бошланиши қуйидаги саналардан энг олдингиси бўйича аниқланади:
-топологиядан биринчи марта фойдаланиш санаси бўйича, бунда топология жаҳоннинг бирор бир жойида фуқаралик муомаласига олдинроқ киритилганлиги ҳужжатлар билан қайд этилган сана назарда тутилади;
-топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий эълон қилинган сана бўйича.
Бошқа шахс томонидан мустақил равишда яратилган айнан бир хил топология пайдо бўлган ҳолларда топологиядан фойдаланишга мутлақ ҳуқуқнинг амал қилиш умумий муддати ўн йилдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Ҳуқуқ эвазига топологиядан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, шу жумладан уни тайёрлаш, қўллаш ва тарқатиш мутлақ ҳуқуқи эгасига тегишлидир.
Топологиянинг ҳуқуқий муҳофаза белгиси «Т» ҳисобланади.
Муҳофаза қилинадиган топологиянинг, шу топологияли интеграл микросхемани ёки шундай ингеррал микросхемалани ўз ичига олган буюмни ҳуқуқ эгасининг рухсатимиз қўллаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сотувга қўйиш, сотиш, такрорлаш (ўзига хос, оригинал бўлмаган қисмини такрорлаш бундан мустасно) ва фуқаролик муомаласига бошқача тарзда киритиш топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилади.
Бироқ айнан бир хилдаги топлогияни мустақил яратган шахс ундан мустақил фойдаланишга ҳақли. Мутлақ ҳуқуқ эгаси топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мутлақ ҳуқуқни амал қилиш муддат тугаганда, суд қарори асосида ёхуд қонунда белгиланган бошқа асослар бўйича (Қонуннинг 16-моддаси) бекор бўлади.
Қонуннинг 18-моддасида Ўзбекистон Республикасига мансуб субъектлар томонидан топологияни бошқа давлатларда рўйҳатдан ўтказиш тартиби белгиланган. Бунга кўра улар давлатларда топологияни белгиланган тартибда рўйҳатдан ўтказишга ҳақлидирлар. Саноат мулки объектларига нисбатан белгиланганидек, олдиндан қўйилган шартлар бу ўринда мавжуд эмас.
Чет эл юридик шахслари,жисмоний шахслари, топологияга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг равишда ёки ўзаровийлик асосида ҳуқуқларга эга бўладилар.
Топологияларга нисбатан муаллифнинг шахсий ҳуқуқлари, ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқлари ФКда белгиланган тартибда ва асосларда ҳуқуқий ҳимоя қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |