Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet203/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2 §. Муаллифлик ҳуқуқи объектлари

ФКнинг 1041-моддасига асосан, муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт, санъат асарларига уларнинг мақсади ва қадр-қиймати, шунингдек, ифодаланиш усулидан қатъи назар, жорий этилади.


Ҳар қандай асар муаллифлик ҳуқуқи объекти сифатида муҳофа­за этилиши учун у ижодий фаолият маҳсули бўлиши шарт. Шу сабабли ҳам оддий, кундалик ҳаётдаги сўзлашувлар, мулоқотлар муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлиб ҳисобланмайди. Ижодий жараён бу, энг аввало, инсон тафаккури, ақлий фаолият маҳсули; у ўзига хос оригинал тусга эга.
Ҳуқуқий адабиётларда ижодий жараённинг икки ҳолати таъкидлаб кўрсатилади:
а) асар яратиш жараёнининг онгли, интеллектуал характери;
б) яратилган асарнинг янгилиги, оригиналлиги87.
Ижодкор ижодий жараёнининг онгли, интеллектуал туси шундан иборатки, асар яратилишидан олдин у ижодкорнинг онгида, хаёлида шаклланади, вужудга келади. Асар маълум бир ўй-фикр асосида пайдо бўлиб, у фикр-ғоя, фикр-режа, фикр-қоралама тарзида босқич­лардан ўтади, шу тарзда асар яратилиб, шаклланиб боради88.
Асарнинг янгиланиши ижодий фаолиятнинг зарур унсури сифатида асарнинг янги мазмунида, янги шаклида, янги ғояларида, янги миллий концепцияда ифодаланади3.
Асарнинг янгилиги ҳақидаги мезон мутлақ тусга эга бўлмай, нисбий тусга эга. Илм-фан соҳаларидаги асарларда янги ғоялар, ечимлар муҳим аҳамиятга эга бўлса, адабий асарларда ва санъат асарларида шаклан янгилик муҳим ўринни эгаллайди. Масалан, ўтмишда «Ҳамса» – 5 достон сюжети бўйича Низомий Ганжавий, Хисрав Дехдавий, Алишер Навоий асарлари бунга яққол далилдир. Ойбекнинг «Қутлуғ қон» ва Ҳамзанинг «Бой ила хизматчи» асарларида сюжет бўйича ўхшашлик мавжуд, бироқ асар шаклан бир-бирига ўхшамай­ди. Шу сабабли ҳам муаллифлик ҳуқуқида шакл бўйича янгилик ўзига хос тарзда биринчи режага чиқади, дейиш мумкин.
Асарнинг муаллифлик ҳуқуқи объекти- сифатида муҳофаза қилиш учун яна бир белгиси — бу унинг объектив шаклда ифодаланганлигидир. Асардаги ғоя, мазмун, ўй-фикр, образ учинчи шахслар идрок этиши, танишуви, қабул қилиши учун имкон берувчи маълум бир объектив шаклда ифодаланган бўлиши шарт. Шу маънода олганда ҳали муаллифнинг ўй-фикрида бўлган, бироқ бошқалар қабул қилиш учун объектив шаклга киритилмаган асар муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлиб ҳисобланмайди.
ФКнинг 1041-моддасига асосан, асар оғзаки, ёзма шаклда ёки уни идрок этиш имконини берадиган бошқа объектив шаклда ифодаланган бўлиши лозим. Ёзма шаклда ёки моддий жисмда ўзгача усулда ифодаланган асар (қўлёзма, машинкаланган ёзув, нотали ёзувлар, техника воситалари ёрдамидаги ёзув, шу жумладан, аудио ва видео ёзуви, икки ўлчамли ёки ҳажмий-фазовий шаклда яратилган тасвирда ва ҳ.к.) унинг учинчи шахслар учун фойдаланиш имконияти бор-йўқлигидан қатьи назар, объектив шаклга эга ҳисобланади. Моддий жисмда ифодаланмаган оғзаки ёки бошқа хил асар, башарти у учинчи шахсларнинг идрок этиши учун мақбул келган, кифоя қилган бўлса (омма олдида сўзлаш, оммавий ижрочилик ва ҳ.к.) объектив шаклга эга ҳисобланади.
Ижодкор асарининг учинчи шахслар томонидан идрок этилиши, қабул қилиниши, ҳозирча инсоннинг кўриш ва эшитиш хусусиятлари, қобилияти асосида рўй беради.
Ёзма асарлар, видеотасвирлар, икки ўлчовли асарлар (расмлар) ҳажмий-фазовий шаклдаги тасвир (масалан, ҳайкал, меъморий бинолар) кўриш туйғуси орқали қабул қилинса, мусиқа, нутқлар, бадиий ўқишлар эшитиш туйғуси орқали қабул қилинади.
Муаллифлик ҳуқуқи объектлари қуйидаги турлардан иборат:
адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар);
драма ва сценарий асарлари;
матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари;
мусиқали драма асарлари;
хореография асарлари ва пантомималар;
аудиовизуал асарлар;
рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва тасвирий санъатнинг бошқа асарлари;
манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари;
архитектура, шаҳарсозлик ва боғ-парк барпо этиш санъати асарлари;
фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар;
жўғрофия, геология хариталари ва бошқа хариталар, жўғрофия, топография ва бошқа фанларга тааллуқли тарҳлар, эскизлар ва асарлар;
барча турдаги ЭҲМ учун дастурлар, шу жумладан ҳар қандай дастурлаш тилида ва ҳар қандай шаклда, чунончи бошланғич матн ҳамда объект кодида ифодаланиши мумкин бўлган амалий дастурлар ва операция тизимлари;
Қонуннинг 5-моддасида белгиланган талабларга жавоб берадиган бошқа асарлар (Қонуннинг 6-моддаси).
Муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлиши учун асар тугалланган бўлиши шарт эмас. Шу сабабли асар тугалланмаган бўлса ҳам, агарда уларда ижодийлик унсурлари мавжуд бўлса, муаллифлик ҳуқуқининг мустақил объекти бўлиб ҳисобланади.
Муаллифлик ҳуқуқи эълон этилган (нашр этилган) ва шунингдек, нашр этилмаган, ҳали қўлёзма ҳолатида бўлган асарларга бирдай жорий этилади.
Муаллифлик ҳуқуқининг вужудга келиши учун асарни рўйхат­дан ўтказиш ёки бирор расмиятчиликка риоя қилиш талаб этилмайди. Ҳолбуки, интеллектуал фаолиятнинг бошқа объектлари бўйича ҳуқу­қий муҳофаза бу объект ваколатли давлат идораси томонидан махсус муҳофаза ёрлиғи (патент, гувоҳнома) олгандан кейин вужудга келади.
Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, концепциялар, принциплар, тизимлар, таклиф этилаётган ечимлар, объектив мавжуд кашфиётларга нис­батан (агарда улар илмий асар сифатида объектив шаклга солинмаган бўлса) жорий этилмайди. Расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар, ажримлар ва шу кабилар), шунингдек, уларнинг расмий таржималари, расмий рамзлар, халқ ижодиёти асарлари, оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ва жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар, инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти иштарокисиз муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар (масалан, робот томонидан басталанган мусиқа, ёзилган шеър) ҳам муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлиб ҳисобланмайди.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish