Марказий банк 8 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,86 сўмга кўтарилиб, 10 705,26 сўмни ташкил қилди. Евро 16,94 сўмга кўтарилиб, 12 356,01 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 14,66 сўмга пастлаб, 10 680,40 сўмни ташкил қилганди. Республикада ушбу валютанинг расмий курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |