Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet55/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:

1. Одатда, аксарият ҳолларда фуқаролик ҳуқуқи субъектлари рента шартномасини эмас, балки ижара шартномасини тузишади. Ушбу шартномаларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари нимада? Рента шартномасининг оммавийлашмаганлиги сабаблари нимада деб ўйлайсиз?


2. Мол-мулкни рента шартномаси асосида бегоналаштирган шахс учун ушбу шартноманинг афзалликлари нималарда кўринади?
3. Фуқаро А. ўзига тегишли бўлган 10 гектар мевали боғни бошқа фуқаро Б.га доимий рента асосида топширди. Орадан 10 йил ўтгач, Б. ёзма равишда А.га доимий рентани сотиб олиш истагини билдирди. Тарафлар 2015 йил январда 10 миллион сўмга олди-сотди шартномасини туздилар. 2015 йилнинг апрель ойида Б. тўловни амалга оширди. Бироқ, А. 2015 йил 1 чораги учун рента тўловини талаб қилди. Б. эса, ушбу даврда боғда ҳосил бўлмагани сабабли тўламаслигини билдирди.
Низо қандай ҳал қилинади?
4. Фуқаро А. ўзига мулк ҳуқуқи ассоида тегишли бўлган ҳовлини ота онаси Д. ва Ж. фойдасига умрбод рента тўлаш асосида В.га топширди. Шартнома тузилгандан кейин 2 йил ўтгач А. вафот этади. Унинг меросхўри бўлган ўғли Г. умрбод рентани бекор қилишни ва бобо ва бувисини ўз қарамоғига олишини сўраб судга мурожаат қилди.
Масала қандай ҳал қилинади?

33-боб. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш


1-§. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси тушунчаси ва моҳияти

Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси уй-жой мулкдори бўлган кексалар (ногиронлар) билан уй-жойи бўлмаган ёшлар манфаатини уйғунлаштиришга хизмат қилади. Ушбу шартнома кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларни кексаларга ғамхўрлик қилган ҳолда уй-жойга эга бўлиш имкониятини таъминлайди.


Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси умрбод рента шартномаси билан умумий ўхшаш жиҳатларга эга. Жумладан, мазкур шартнома ҳам таъминот олувчининг шахси билан боғлиқ яъни, уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани берувчи ҳаёти давомида шартнома амал қилади. Шу билан бирга ушбу шартномалар ўзига хос хусусиятларга ҳам эга бўлиб, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш чекланган характер касб этади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасига мувофиқ, бир тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, бошқа шахсга берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани мулк қилиб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 530–моддаси).
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси тарафлари бўлиб фақат фуқаролар иштирок этади. Бунда моддий таъминот олувчи, яъни уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчи бўлиб ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган фуқаро қатнашади. Умрбод рентада эса, рента олувчи фуқарога бундай талаб қўйилмаган.
ФК 530–моддасида кўрсатилишча, умрбод таъминлаш шарти билан топшириладиган мол-мулк фақат кўчмас мулкнинг бир тури бўлган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира ҳисобланади. Бунда уйнинг бир қисми шартнома предмети сифатида берилиши мумкин. Уй-жой кодексининг 9 ва 10–моддаларига кўра, фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой ҳисобланади.
Уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчига бериладиган моддий таъминот қоида тариқасида натура тарзида берилади. Бундай таъминот уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчини уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва унинг зарур бўлган бошқа ёрдам тарзида берилиши мумкин. Фақатгина уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани олувчи томонидан шартнома юзасидан мажбуриятларини бажармаса ёки тегишли даражада бажармаса, бошқа шахсга берувчи таъминотни вақти-вақти билан ҳақ тарзида тўлаб туришга алмаштиришни талаб қилиши мумкин. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасида рента шартномаси бўйича рента тўловчи ва рента олувчидан фарқли равишда уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчи ва таъминот берувчи ўртасидаги алоқа нисбатан даврий эмас, кундалик ва узлукзсиз бўлиши назарда тутилади.


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish