Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet54/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4-§. Умрбод рента

Доимий рента шартномасидан фарқли равишда умрбод рента олувчи бўлиб фақат фуқаро иштирок этиши мумкин. Фуқаронинг ёши, соғлиғининг аҳволи, меҳнатга лаёқатлилиги аҳамиятга эга эмас.


Умрбод рента олувчи сифатида рента тўлаш шарти билан мол-мулкни берувчи шахс ҳам, бошқа фуқаро (масалан, она, ўғил, буви ва ҳ.к.) ҳам бўлиши мумкин. Умрбод рента олувчи бошқа фуқаро бўлган ҳолларда учинчи шахс фойдасига шартнома тузилган бўлади ва шу муносабат билан тарафлар тузган умрбод рента шартномасини учинчи шахснинг розилигисиз бекор қилиши ёки ўзгартириши мумкин эмас. Агар ушбу фуқаро умрбод рента ҳуқуқидан воз кечса у ҳолда, умрбод рента шартномасини тузган шахс рента олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам умрбод рента шартномасини амал қилиш муддати рента олувчининг ҳаёт бўлган давр билан белгиланади.
Умрбод рента олувчилар сони бир неча кишидан иборат бўлиши мумкин. Бундай ҳолда рента олиш ҳуқуқида уларнинг улушлари шартнома асосида белгиланади, яъни улушлар тенг бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар шартномада умрбод рента олувчилар улуши аниқланмаган бўлса, у ҳолда рента олиш ҳуқуқида уларнинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Умрбод рента олувчилардан бирининг вафот этса, унинг улуши ундан кейин ҳаёт бўлган рента олувчиларга ўтади. Ушбу ҳолда ФК 525–моддаси 2-қисми мазмунига кўра, вафот этган рента олувчининг улуши қолган рента олувчиларга тенг равишда тақсимланади. Умрбод рента шартномасида вафот этган умрбод рента олувчининг улушининг тақдири бошқача ҳал қилиниши ҳам мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам охирги рента олувчи вафот этган тақдирда рента тўлаш мажбурияти бекор бўлишига олиб келади.
Умрбод рентанинг доимий рентадан фарқловчи яна бир хусусияти шундаки, умрбод рента олувчи рента олишга бўлган ўз ҳуқуқларини талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш йўли билан ёки васият бўйича мерос тариқасида бошқа шахсга ўтказиши мумкин эмас. Бу шу билан изоҳланадики, умрбод рента олиш ҳуқуқи рента олувчи шахси билан боғлиқ ва унинг ҳаёт даври учун белгиланади.
Агар умрбод рента шартномаси тузилган пайтгача вафот этган фуқаро фойдасига умрбод рента белгиланса ушбу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди. Умрбод рента шартномаси тегишлича нотариал тартибда тасдиқланган ёки мол-мулкнинг хусусиятидан (кўчмас мулк бўлганда) келиб чиқиб давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тузилган ҳисобланади.
Умрбод рента пул суммаси сифатида белгиланиб, рента олувчи ҳаёт бўлган даврда унга вақти-вақти билан тўлаб турилиши лозим. Бу хусусият ҳам умрбод рента шартномасини доимий рентадан фарқлайди ва доимий рента тўлаш натура шаклида, яъни рентанинг пулдаги қийматига мос келувчи ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш шаклида ҳам тўланиши мумкин.
Умрбод рента миқдори шартномада тарафлар томонидан белгиланиши шарт, акс ҳолда шартнома тузилмаган ҳисобланади. Бунда қонун томонидан унинг энг кам миқдори белгилаб қўйилган. Яъни, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаслиги керак. Ушбу миқдор ошган ҳолларда унга мутаносиб равишда умрбод рента миқдори ҳам ошади. Мазкур қоида императив норма бўлиб, тегишлича тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Қонунда умрбод рента шартномаси бўйича рента тўлаш муддатлари белгилаб берилган. У ҳар бир календарь ой тугаши билан (кейинги ойнинг 1 санасидан кечикмасдан) тўланиши лозим.
Бироқ, қонунда белгиланган муддат умрбод рента шартномасида рента тўлашнинг бошқа муддатлари назарда тутилмаган ҳолларда қўлланилади. Масалан, тарафлар келишувига кўра, ҳар бир чорак тугаши билан рента тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Умрбод рента олувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларидан бири бу унинг умрбод рента шартномасини бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи ҳисобланади. Умрбод рента шартномасида рента тўловчи доимий рента шартномасидан фарқли равишда бундай ҳуқуқларга эга эмас.
Шу билан бирга қонунда умрбод рента шартномасини рента олувчининг талабига кўра бекор қилиш усуллари белгилаб қўйилган ва рента олувчи ушбу усуллардан ўз хоҳишига кўра фойдаланади.
Биринчидан, рента олувчи рента тўловчидан уни сотиб олишни талаб қилишга ҳақли. Бунда умрбод рентани сотиб олиш баҳоси доимий рента учун белгиланган қоидага мувофиқ аниқланади. Ушбу ҳолатда агар рента ҳақ тўлаш эвазига рента олувчи текинга мулк берган бўлса, у тўловчи томонидан шартноманинг муҳим шартларини бузган ҳолларда ушбу мол-мулкни қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Иккинчидан, рента олувчи тўловчидан рентани сотиб олишни талаб қилиш ўрнига умрбод рента шартномасини бекор қилиш ва етказилган зарарларни тўлашни талаб қилиши мумкин. Яъни, умрбод рента шартномаси доимий рентадан фарқли равишда рента сотиб олинмасдан ҳам бекор қилиниши мумкин.
Умрбод рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши рента тўловчини рентани шартномада назарда тутилган шартларда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Ушбу қоида ФК 175–моддасига ҳам мос келади. Унга мувофиқ, мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк эгасининг зиммасида бўлади. Мазкур қоида умрбод рента ҳақ эвазига ёки текинга берилганидан қатъий назар амал қилади. Бунда умрбод рента олувчи доимий рента олувчига нисбатан кўпроқ ҳимояланган ҳисобланади. Ушбу ҳолат умрбод рента хусусияти билан белгиланади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish