4. Ашёнинг юк топширувчи томонидан қайтариб олиниши мажбурияти. Омонат сақловчи ашёни шартномадакелишилган муддат давомида сақлаши шарт. Агар шартномадасақлаш муддати назардатутилган бўлмаса ва уни шартноманингшартларига қараб аниқлашмумкин бўлмаса, ашё юк топширган шахстомониданталаб қилиболингунча сақланади. Агар сақлаш муддати ашёни юк топширган шахс томонидан талаб қилиб олиш пайтигача қилиб белгиланган бўлса, омонат сақловчи бундай вазиятларда одат бўлган ашёни сақлаш муддати тугагач, ашёнинг юк топширган шахс томонидан қайтариб олинишини талаб қилишгаҳақли бўлиб, ашёни топширган шахсга уни қабул қилиб олиш учун оқилона муддат беради. Юк топширувчининг бу мажбуриятни бажармаслиги ушбу Кодекс 888-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлариданазарда тутилган оқибатларга олиб келади. Омонат сақлаш мажбурияти охирги натижа — сақлаш муддати тугаганида юк топширувчига ашёни лозим даражада қайтариб беришга қаратилган. Агар омонат сақловчи шартнома бўйича ашёни сақланишини таъминламаган бўлса, у қанча муддат давомида ўз мажбуриятларинил озим даражада ижро этиб қачондан бошлаб мажбуриятини бузганидан катъий назар, бунинг учун жавоб беради. Юк топширувчини охирги, тугал натижа қизиқтиради. Омонат сақлаш муддатидан олдин омонат сақловчи жавоб берадиган ҳолатларда тугатилган тақдирда, у омонат сақлаш учун мукофот талаб қилишга ҳақлиэмас ва бунинг учун олинган мукофот пулларини юк топширувчига қайтариб бериши лозим.
Демак, омонат сақловчининг асосий бурчи омонат тарзида қўйилган нарсани сақлашдир. Унинг бошқа бурчлари ўша асосий бурчга боғлиқ бўлади.Омонат сақлашни тадбиркорлик ёки бошқа профессионал фаолият сифатида амалга оширадиган омонат сақловчи омонат сақлаш шартномаси бўйича ўз зиммасига юк топширувчининг ашёларини сақлашга қабул қилиш ва юк топширувчи берган нарсаларни ушбу моддада назарда тутилган қоидаларга мувофиқ сақлаш мажбуриятини олиши мумкин.
1.3.Фуқаролик қонунчилигида омонат сақловчининг
жавобгарлиги
Омонат сақловчи сақлаш учун қабул қилинган ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун Фуқаролик кодексининг 333-моддасида назарда тутилган асосларга кўра жавобгар бўлади.
Профессионал омонат сақловчи ашёнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши:
енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида;
ашёнинг уни сақлаш учун қабул қилиш чоғида омонат сақловчи билмаган ва билиши шарт бўлмаган яширин хоссалари туфайли;
сақланаётган ашёнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги юк топширувчининг қасддан қилганлиги ёки қўпол эҳтиётсизлиги натижасида юз берганлигини исботламаса жавобгар бўлади.
Шартномада назарда тутилган сақлаш муддати ёки омонат сақловчининг талабига кўра ашёни қайтариб олиши шарт бўлган вақт тугагач, юк топширувчи сақланаётган ашёни қайтариб олмаса, омонат сақловчи бундан буён ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун қасддан ҳаракат қилган ёки қўпол эҳтиётсизлик қилган тақдирдагина жавоб беради. Омонат сақловчининг сақлаш учун қабул қилинган ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгарлиги муҳим ҳолат саналади. Бунда, ҳақ тўлаш эвазига омонат сақлаш бўйича хизмат кўрсатаётган шахснинг, айниқса профессионал омонат сақловчининг маъсулияти бепул омонат сақлаш бўйича хизмат кўрсатаётган шахснинг ва профессионал бўлмаган омонат сақловчининг маъсулиятидан жиддий фарқланади. 2. Улар ўртасидаги фарқ шартларда ҳам, маъсулият хажмида ҳам мавжуд бўлади.Енгиб бўлмас куч таъсири оқибатидан ташқари, ашёнинг уни сақлаш учун қабул қилиш чоғида омонат сақловчи билмаган ва билиши шарт бўлмаган яширин хоссалари туфайли ёки сақланаётган ашёнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги юк топширувчининг қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлиги натижасида юз берганида ҳам профессионал сақловчи ашёнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгарликдан озод этилади. Ашёнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлигиюк топширувчи томонидан ашёни қайтариб олиш бўйича мажбурияти вужудга келгандан сўнг амалга ошган бўлса, юк топширувчи томонидан касд ёки қўпол эҳтиётсизлик мавжуд бўлганида, у жавоб берадиган қоида муҳим аҳамиятга эга. Омонат сақловчининг жавобгарлигини бундай камайиши оддий омонат сақлашда ҳам, профессионал омонат сақлашдаҳам мавжуд. Шу сабабли, муддатга доир шартнома шартларини ифодақилишда ёки кейинчалик омонат сақлашнинг шартлари бўйича қўшимча битим тузиш чоғида эътибор билан ёндашиш керак бўлади.
Шартномада омонат сақловчининг жавобгарлик даражаси ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Омонат сақланмаганлиги бўйича омонат сақловчининг жавобгарлиги ҳажми ҳақ эвазига омонат сақлашда ва бепул омонат сақлашда фарқланади. Одатда, агар қонунда ёки шартномада бошқача ҳол назардатутилмаган бўлса ҳақ эвазига омонат сақлаш бўйича омонат сақловчи тўлиқ ҳажмда жавобгар бўлади, шу жумладан юк топширувчига ҳақиқий зарарни ҳам бой берилган фойдани ҳам қоплаб бериши лозим. Ҳақ эвазига омонат сақлашда ҳам, текин сақлашда ҳам юк топширувчи дастлабки вазифасида ишлатиб бўлмайдиган даражада ўзгарган ашёдан бош тортишга ҳақли. Аммо бунинг учун биринчидан, омонат сақловчи ушбу ҳолат учун жавобгар бўлса, иккинчидан, қонунда ёки шартномада бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, омонат сақловчидан бундай ашёнинг нархини ва бошқа зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Ашё текин сақланганида унинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши туфайли юк топширувчига етказилган зарар:
ашёлар йўқолганлиги ва кам чиққанлиги учун - йўқолган ёки етишмаётган ашёларнинг қиймати миқдорида;
ашёлар шикастланганлиги учун - уларнинг қиймати қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида қопланади.
Агар омонат сақловчи жавобгар бўлган ҳолда шикаст етиши натижасида ашёнинг сифати ундан дастлабки вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, юк топширувчи ундан воз кечишга ва омонат сақловчидан ушбу ашёнинг қийматини, шунингдек, агар қонунда ёки омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган бўлса, бошқа зарарни ҳам қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Агар омонат сақловчи ашёни сақлаш учун қабул қилиб олаётган пайтида унинг хоссаларини билмаган ва билиши шарт бўлмаган бўлса, юк топширувчи сақлаш учун топширилган ашёнинг хоссалари туфайли етказилган зарарни омонат сақловчига тўлаши шарт (ФКнинг 891-модда).
Қонун ҳужжатларида, шартномада юк топширувчининг талаби билан омонат сақлаш мажбуриятининг бекор бўлиши ҳам назарда тутилади.
Агар шартномада юкни қайтариб беришнинг бошқача муддати белгиланган бўлса ҳам, омонат сақловчи юк топширувчининг талаби билан сақлашга қабул қилинган ашёни дарҳол қайтариб бериши керак. Бу ҳолда, агар омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, юк топширувчи мажбуриятни муддатидан олдин бекор қилиши туфайли омонат сақловчига етказилган зарарни тўлаши шарт (ФКнинг 892-моддаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |