Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Суғурта муносабатларининг ҳуқуқий асослари ва суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ҳуқуқий мақоми



Download 0,88 Mb.
bet160/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2 §. Суғурта муносабатларининг ҳуқуқий асослари ва суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ҳуқуқий мақоми

Суғурта муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш тизими ҳам оммавий, ҳам фуқаролик ҳуқуқий асосларга эга. Суғурта фаолиятини лицензиялаш тартиби, суғурта фаолияти устидан давлат назорати, суғурта ташкилотларига қўйилдиган талаблар оммавий ҳуқуқий нормалар таъсири остида бўлади.


Суғурта фаолияти бўйича шартномавий муносабатлар Ўзбекистони Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади. Суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ва суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ҳуқуқий мақоми 2002 йил 5 апрелдаги “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни асосида белгиланади. Бундан ташқари, ижтимоий ҳаётнинг муайян соҳалари бўйича мажбурий суғурта амал қилади. Жумладан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси, иш берувчининг фуқаролик ҳуқуқий жавлбгарлигининг мажбурий суғуртаси, ташувчининг фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси.
Суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонун ости ҳужжатлар тизими мавжуд. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йилда 10 апрелдаги Қарори, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг “Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи, 2011 йил 31 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суғуртачиларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бошқалар.
Суғурта фаолияти профессионал иштирокчилари бўлиб суғурталовчи, суғурта агенти, суғурта брокери, қайта суғурта брокери, суғурта агенти, аджастер, актуар ташкилот, актуарий, суғурта суюрвейери, ассистанс ҳисобланади.
Суғурталовчи - тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс суғурталовчи деб эътироф этилади.
Суғурта брокери -суғурта қилдирувчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномаси тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс суғурта брокери ҳисобланади.
Қайта суғурта брокери - ўз номидан ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи тариқасида иштирок этувчи суғурталовчининг топшириғига биноан қайта суғурта қилиш шартномаси тузилишини ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик шахс қайта суғурта брокери ҳисобланади.
Суғурта агенти- суғурталовчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномасининг тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик ёки жисмоний шахс суғурта агенти ҳисобланади.
Аджастер -аджастер суғурталовчининг (суғурта қилдирувчининг) ва бошқа буюртмачининг топшириғи бўйича суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин суғурта объектини кўздан кечириш ва текшириш,суғурта ҳодисаси фактларини ва таваккалчилик ҳолатларини таҳлил қилиш, суғурта объектининг шикастланиш сабабларини ва суғурта ҳодисаси мавжудлигини аниқлаш, суғурта ҳодисаси мавжуд бўлган тақдирда — суғурта ҳодисаси оқибатида вужудга келган шикастланиш даражаси ва зарар миқдорини белгилаш, тўланиши керак бўлган суғурта товони суммасини аниқлаш, суғурта ҳодисаси бўйича хулоса тузиш ва шу каби бошқа хизматларни кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир:
Актуар ташкилот – суғурта воқеаси юз беришининг математик жиҳатдан эҳтимоллиги ҳисоб-китобини амалга ошириш, ҳам алоҳида таваккалчилик гуруҳларида, ҳам умуман суғурта мажмуи бўйича зарар етказилишининг такрорийлигини ва уларнинг оқибатлари оғирлиги даражасини белгилаш; суғурталовчининг зарур суғурта захиралари ва фондларини математик жиҳатдан асослаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш, уларни шакллантириш усулларини ишлаб чиқиш; суғурталовчининг инвестициялар сифатида тўпланган бадаллардан фойдаланишида капитал қўйилма нормаси ва нетто-ставка миқдори ўртасидаги боғлиқликни тариф ставкаларини инвестиция даромади суммасига камайтиришга кўмаклашадиган тарзда аниқлаш; суғурта жараёнини ташкил этиш учун зарур харажатларни асослаш ва суғурта хизматлари таннархини ҳисоб-китоб қилиш; суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар бир тури бўйича тариф ставкаларини суғурталовчилар учун уларни ўтказишнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли хусусиятини ҳисобга олган ҳолда белгилаш; суғурталовчининг инвестиция фаолияти натижаларини актуар ҳисоб-китоблардан фойдаланган ҳолда баҳолаш; суғурталовчининг даромадларини суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар хил турлари бўйича режалаштириш; актуар ҳисоб-китобларини амалга ошириш бўйича дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш каби хизматларни кўрсатувчи ташкилот.
Актуарий - махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда актуарий малака сертификатини олган ва актуар ташкилот штатида турган ёки актуар ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган жисмоний шахсдир.
Суғурта сюрвейери -суғурта сюрвейери қуйидагилар бўйича хизматлар кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир.
Ассистанс -ассистанс суғурта қилдирувчиларга (суғурталанган шахсларга, наф олувчиларга) ҳамда суғурталовчиларга суғурта шартномаси доирасида ассистанс хизматлари, техник, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатувчи, шунингдек уларга молиявий кўмак берувчи юридик ёки жисмоний шахсдир.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish