Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Суғурта ташкилотларининг фуқаролик ҳуқуқий мақоми



Download 0,88 Mb.
bet161/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

3 §. Суғурта ташкилотларининг фуқаролик ҳуқуқий мақоми

Товар-пул муносабатларининг тараққий этиши билан инсонлар ихтиёрий тарзда маблағ тўплаб, турли тасодифий воқеалардан ўз–ўзларини ҳимоя қилишга фаол кириша бошладилар. Шу мақсадларда, суғурта соҳасига ихтисослашган ва уни ўзининг тадбиркорлик – тижорат фаолияти шакли қилиб олган субъектларга (суғурталовчиларга, суғурта ташкилотларига) олдиндан муайян миқдордаги бадаллар тўлаш йўли билан ҳимоялаш вазифасини суғурта ташкилотлари зиммасига юклаганлар.


Суғурта бўйича шартномавий муносабатлар ЎзФК билан, суғурта бозори субъектлари мақоми 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан белгиланди.
Шу билан бирга фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликнинг айрим турларини суғурталаш мақсадида 2008 йил 21 апрелда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги, 2009 йил 16 апрелда “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси тўғрисида”ги, 2015 йил 26 майда “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Экспорт ўсишини янада рағбатлантириш, ўзбекистонлик экспорт қилувчиларни суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш, юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг технология, товарлар ва хизматлар халқаро бозорларига комплекс маркетинг орқали кириб боришини таъминлаш мақсадида, 1997 йил 18 февралда “Ўзбекин­вест” эксперт-импорт миллий суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони чиқди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, корхоналар ва қишлоқ жойларида яшовчи аҳоли мулкий манфаатларининг ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзагросуғурта” давлат-акциядорлик суғурта компаниясини тузиш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1997 йил 6 мартда қарор қабул қилди.
Банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжа­лиги корхоналарининг жавобгарлиги, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган маб­лағларнинг қайтарилиши суғуртаси ва бошқа ҳолатлар суғурта қилинади.
Бу қонун, суғурта тизими фаолиятини тартибга солишга қаратилганлиги билан, олдинги қонундан тубдан фарқ қилиб, суғурта идораларини ихтисослашган тартибда, яъни, ҳаёт суғуртаси ва умумий суғурта соҳаларини суғурталаш билан шуғулланишини белгилаб берди.
Суғурталовчилар учун устав капиталининг энг оз миқдори 2011 йил 31 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ– 1544-сонли қарори билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида суғурта бозорини янада ривожлантириш мақсадида, “Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”52 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ҳам қабул қилинди.
Ресубликамизда “Ўздавсуғуртаназорат” инспекциясини ташкил этиш мақсадида 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузурида суғурта назорати бўйича давлат инспекцияси тузилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш асосий вазифа қилиб белгиланди.
Суғурта агентлари орқали суғурта шартномаларини тузиш ва амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган воситачилик фаолиятини суғурталовчи билан тузилган топшириқ шартномаси (агентлик келишуви) асосида амалга оширишни қонун билан тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2003 йил 28 январда “Суғурта агентлиги тўғрисида”ги Низом қабул қилинди. Бироқ мазкур Низом суғурта брокерларига нисбатан қўлланилмайди.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг фаолиятини тартибга солиш мақсадида, ҳамда уларга лицензия бериш тартибини мувофиқлаштириш борасида Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорига илова қилиб “Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом қабул қилинди.
Суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амал­га ошириш учун лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошланади.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.
Айрим ривожланган мамлакатларда жумладан, Францияда суғурта хизмати кўрсатиш фаолияти махсус суғурта кодекси билан тартибга солинади ва бу амалиётда ўз самарасини бермоқда53.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish