2.5. Ашёни меҳмонхонада сақлаш
Меҳмонхонада яшаётган шахс томонидан олиб кирилган ашёларнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун омонат сақловчи сифатида алоҳида келишув бўлмаган тақдирда ҳам жавоб беради, ашё енгиб бўлмайдиган куч, ашёнинг ўз хоссалари оқибатида ёки меҳмонхонада яшовчининг ўзи, унинг ҳамроҳлари ёки унинг ёнига келган шахслар айби билан йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 897-моддаси).
Меҳмонхона ходимларига ишониб топширилган ашё ёки мўлжалланган жойга (меҳмонхона номери ва бошқаларга) жойлаштирилган ашё меҳмонхонага олиб кирилган ашё деб ҳисобланади.
Пул, бошқа валюта қимматликлари, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо ашёлар сақлаш учун алоҳида омонат сақлаш шартномаси бўйича қабул қилиб олинган бўлсагина, меҳмонхона уларнинг йўқолганлиги учун жавобгар бўлади.
Меҳмонхонада яшаётган шахс ўз ашёларининг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлигини билиб қолса, меҳмонхона маъмуриятига бу ҳақда кечиктирмай хабар қилиши шарт. Акс ҳолда меҳмонхона ашёларнинг тўлиқ сақланмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
Меҳмонхона бу ерда яшаётган шахсларнинг ашёлари сақланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаслигини эълон қилган тақдирда ҳам, жавобгарликдан озод қилинмайди.
Меҳмонхоналарда талаб қилиб олинмаган ашёларни сақлаш муддатлари ва уларнинг тақдири Фуқаролик кодекс 897-моддасининг бешинчи қисмида ёзиб қўйилган қоидаларга мувофиқ белгиланади.
Ушбу модданинг қоидалари мотеллар, дам олиш уйлари, санаторийлар, ётоқхоналар, ҳаммомларда, шунингдек ташкилотга келадиган фуқароларнинг ашёларини сақлаш учун махсус ажратилган жойларга эга бўлган бошқа ташкилотларда ҳам ашёларни сақлашга нисбатан қўлланади.
2.6. Низоли ашёларни сақлаш (секвестр)
Омонат сақлашнинг яна бир тури секвестр тўғрисидаги шартномадир. Секвестр тўғрисидаги шартнома бўйича ашёга эгалик қилиш хусусида ораларида низо чиққан икки ёки бир неча шахс низоли ашёни учинчи шахсга берадилар. Учинчи шахс низо ҳал бўлгач, ашёни суд қарори билан ёки низолашаётган ҳамма шахсларнинг келишувига мувофиқ кимга тегишли бўлса, ўша шахсга қайтариб бериш мажбуриятини олади (шартнома секвестри).
Низоли ашё суднинг қарорига кўра секвестр тартибида сақлаш учун топширилиши мумкин (суд секвестри). Суд томонидан тайинланган шахс ҳам, шунингдек баҳслашаётган тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ белгиланадиган шахс ҳам суд секвестри бўйича омонат сақловчи бўлиши мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат сақловчининг розилиги талаб қилинади (ФКнинг 900-моддаси).Шартномага берилган таърифга кўра секвестрнинг икки тури мавжуд: 1) шартнома секвестри; ) суд секвестри.
Низоли ашёни сақлашнинг биринчи турида низолашаётган тарафлар бир томондан ва иккинчи томондан сақловчи биланнизо предметини сақлаш бўйича секвестр тўғрисида шартноматузилади. Низо субъектлари сифатида юк топширувчилар бўлиши мумкин. Мазкур шартномада сақловчи низо ҳал бўлгандан сўнг, низолашаётган шахсларнинг ҳаммасининг келишувига кўра ёки келишув мавжуд бўлмаган тақдирда суднинг қарорига мувофиқ ашё кимга тегиши лозим бўлса ўша шахсга топшириш мажбуриятини олади. Суд секвестри бўйича низо предметини сақлаш учун суд қарорига асосан топширилади. Ашёни сақланишини таъминловчи шахс суд томонидан белгиланиши ёки низолашаётган тарафларнинг ўзаро келишувидан аниқланиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам қонунда бошқача назарда тутилмаган бўлса, омонат сақловчининг розилиги талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 майдаги132-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органларҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги низомга кўра судсеквестри амалга оширилади.
Секвестр тартибида сақлашга кўчар мулклар ҳам, шунингдек кўчмас мулклар ҳам топширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |