Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet154/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2.1. Ломбардда омонат сақлаш.

Ломбардда омонат сақлаш профессионал омонат сақлашнинг бир туридир. “Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, ломбард сифатида махсус юридик шахс мақомига эга бўлган, фақатгина Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган тегишли лицензия асосида фаолият юритувчи субъект бўлиши мумкин. Ломбард учун гаровга бериладиган қисқа муддатли қарз (кредит) бериш ва сақлаш бўйича хизматлар учун олинадиган ҳақ тадбиркорлик даромадининг манбаи ҳисобланганлиги сабабли, ломбардда омонат сақлаш ҳақ эвазига амалга ошириладиган битим ҳисобланади. Гаровэвазига кредит бериш ломбард ва мижоз ўртасида тузиладиган кредитшартномасива гаров шартномасиасосида амалга оширилади. Ломбардда омонат сақлаш шартномасига мувофиқ, фуқаролар ўзларига тегишли бўлган истеъмол қилинмайдиган ашёларни ҳақ эвазига келажакда ашёни, мулкни эгасига қайтариш шарти ёки мулк эгаси қайтариб олиш шарти билан топширади. Ломбардда сақланадиган объект сифатида шахсий истеъмол учун мўлжалланган (товар бўлмаган) кўчар ашё бўлиши мумкин. Юк топширувчи сифатида фақат сақлаш учун топширилаётган ашёнинг эгалари бўлган фуқаролар ҳисобланишади. Ушбу шартнома оммавий шартнома ҳисобланади, шунинг учун ломбардлар мазкур хизматни кўрсатилиши учун мурожаат қилган ҳар бир киши билан омонат сақлаш шартномасини тузиши лозим. Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёлардан фойдаланишга ва тасарруф қилишга ҳақли эмас. Сақлаш ёки гаровда бўлган мол мулк йўқолган ёки шикастланган тақдирда ломбард агар мазкур ҳолат енгиб бўлмас куч натижасида рўй берганлигини исботлаб бера олмаса, гаров шартномасида ёки сақлаш учун қабул қилинганлик ҳақидаги паттада кўрсатилган мол мулк қийматни тўлашга мажбур бўлади.


Ломбард ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол мулкни гаровга олишга ҳақли эмас.Ашёни ломбардда сақлаш шартномасининг тузилиши ашёни сақлаш учун топшириш йўли билан амалга оширилади ва юк топширувчига, бошқа шахсларга бериб бўлмайдиган, унинг номи ёзилган сақлов паттаси бериш йўли билан тасдиқланади. Ашёни сақлаш учун топширилаётганда тарафлар келишувига мувофиқ ашё баҳоланади. Баҳолаш суммаси ашёни сақлаш учун қабул қилинган пайтда ва жойда шу турдаги ва сифатдаги ашё бўйича сотувда ўрнатилган нархларга кўра аниқланади. Шунингдек, топширилаётган ашёнинг қиймати мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан ҳам аниқланиши мумкин.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish