2.2. Бойликларни банкда сақлаш.
Омонат сақлашнинг яна бир алоҳида тури бойликларни банкда омонат сақлашдир. Банк банк операцияларидан ташқари, мижозлар билан турли битимларни тузиши мумкин. Жумладан, банк қимматли қоғозларни, қимматбаҳо металлар ва тошларни, бошқа бойликларни, шунингдек, ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиши мумкин. Бундатузилаётган омонат сақлаш шартномасинингшартлари омонат сақлаш тўғрисидаги умумийқоидаларни инобатга олинган ҳолда, тарафлар томонидан аниқланади. Шартнома банк томонидан юк топширувчига номи кўрсатилган сақлов ҳужжатини бериш йўли билан расмийлаштирилади. Юк топширувчи сақланаётган бойликларни бериш учун банкка ушбу ҳужжатни тақдим қилиш керак. Мазкур шартномаоммавий шартнома белгиларига эга ва ҳақ эвазига амалга ошириладиган шартнома ҳисобланади. Қимматли қоғозларни сақлаш шартномасида назарда тутилган ҳолларда банк уларнинг тўлиқ сақланишини таъминлайди. Шунингдек,ушбу қоғозларга нисбатан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни ҳам вакиллик асосида амалга ошириши мумкин. Қимматли қоғозларни жойлаштириш қуйидаги турларда амалга оширилиши мумкин: қимматли қоғозларни хусусий йўсинда жойлаштириш (олдиндан маълум бўлган, сони чекланган инвесторлар орасида ёпиқ обуна қилиш, оммавий эълон бермаган ва реклама кампанияси ўтказмаган ҳолда); қимматли қоғозларни оммавий жойлаштириш (сони чекланмаган инвесторлар орасида рекламадан фойдаланган ҳолда очиқ обуна қилиш). Бойликларни банкда алоҳида пўлат сандиқдан (пўлат сандиқ бўлинмасидан, сақлаш учун мўлжалланган алоҳида бинодан) фойдаланган ҳолда сақлаш учун тузилган шартнома консенсуал шартнома ҳисобланади: у келишувга эришилган вақтдан, яъни ашё топширилган вақтдан кучга киради ва ҳақ тўлашга тааллуқли қисми юк топширувчи (банк мижози) бойликларни ушбу вақтда топширган ёки қайтиб олганлигидан катъийназар амалда бўлади. Бундан ташқари, мижоз шартнома муддати тугагунча ҳар қандай вақтда банкдан унинг бойликларини қабул қилиб, уларни пўлат сандиққа жойлаб қўйишни талаб қилиши мумкин. Бундай шартномага омонат сақлаш тўғрисидаги барча нормалар тегишли бўлади. Уларга банк томонидан мижоз бойликларни олиши ва қайтаришининг ҳисобини юритиш ҳуқуқи қўшимча бўлади. Мазкур моддада бойликларни банкда сақлаштушунчаси қўлланилган бўлсада, ҳақиқатда юк топширувчи томониданқимматбаҳо деб топилган ҳар қандай «бойлик», ашё (шу жумладан, хатлар,қўлёзмалар ва ҳоказолар) ҳисобланиши мумкин. Шартноманинг иккинчи «пўлат сандиқ тақдим этиш» тури аралашшартномашаклида бўлади. Унинг негизида, биринчи навбатда, мулк ижа-раси шартномасиётади. Бу ҳолатда омонат сақловчига тегишли нормаларбўйича ашёларни сақланишига банк жавоб бермайди. Бироқ бу уни тақдимэтилаётган хизматдан (пўлат сандиқ сақланишидан) келиб чиқадиган маж буриятларни ижро этиши бўйича жавобгарликдан озод этмайди. Аралаш шартнома бўйича тарафларнинг муносабатларига аралаш шартномада элементлари мавжуд бўлган шартномалартўғрисидаги қоидалар татбиқ этилади. Мазкур ҳолатларда ҳақ эвазига хизмат кўрсатишни тартибга солувчи моддалардан ташқари, мажбуриятларнибузганлик учун жавобгарлик бўйича умумий қоидалар ҳам татбиқ этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |