Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Ашёни сақлашга топшириш мажбурияти



Download 0,88 Mb.
bet149/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

1. Ашёни сақлашга топшириш мажбурияти, агар ашё алоҳида сақлашни талаб этадиган бўлса, сақловчини ашёнинг ва сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида огоҳлантириши лозим. Омонат сақловчини ашёнинг ва сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида огоҳлантириш мажбурияти юк топширувчининг қонунда мустаҳкамлаб қўйилмаган бўлса ҳам асосий мажбуриятларидан биридир. Умумий ҳолларда сақлашга алоҳида сақлаш шартларини талаб қилмайдиган ашёлар топширилади. Бироқ амалиётда шундай ҳолатлар ҳам учраб турадики, юк топширувчи ашёни сақлашга топшираётганда ашёнинг ва сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида огоҳлантирмайди, бунинг натижасида омонат сақловчи бу ҳақда билмаган ҳолда ашёнинг сақланишини таъминлашга қаратилган умумий чораларни қўллайди ва бу билан уни таъминлай олмайди. Шу сабабли омонат сақловчи юк топширувчининг ашёнинг ва сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида огоҳлантириш тўғрисидаги ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ашёнинг бузилиши ёки йўқолиши учун жавоб бермайди. Бундан ташқари сақлашнинг асосий қоидалари тариқасида, тез ёнувчи, портловчи ва умуман хавфли ашёларни омонат сақлашга топширилаётганда юк топширувчи ушбу ашёларнинг хусусияти тўғрисида огоҳлантириши шарт. Агар юк топширувчи омоант сақлашга топшираётганда омонат сақловчини ашёнинг хусусияти ва уни сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида огоҳлантирмаса, омонат сақловчи бошқа сақланаётган ашёлар ва атрофдаги одамларга хавф туғдирган исталган вақтда юк топширувчига етказилган зарарни қопламаган ҳолда уни зарарсизлантириши ёки йўқ қилиши мумкин. Ушбу ҳолатда шу таъкидлаш лозимки, профессионал омонат сақловчи ашёни фақатгина омонат сақлашга нотўғри ном билан берилган ва омонат сақловчи уни қабул қилишда ташқи томондан кўздан кечириш вақтида унинг хавфлилик хусусиятини англамаган ҳолларда зарарсизлантириш ёки йўқ қилиши мумкин. Юк топширувчи томонидан махсус хусусиятли ашёлар ҳақида маълумот бериш мажбурияти бажармаганлиги ва омонат сақловчи томонидан омонат сақлаш билан боғлиқ кўрган зарари бўйича жавоб беради.
Хавфли хусусиятга эга ашёларни сақлаш бўйича мисол келтирамиз.
Якка тартибдаги тадбиркор бочкаларга солинган ўсимлик ёғи мавжуд бўлган юк автомашинасини омонат сақлашга топширди. Бир қанча вақтдан кейин омонат сақловчи бензиннинг ҳидини туйиб ёғ солинган бочкалар ичида бачкада бензин борлигини аниқлади. Бензиннинг портловчанлик хусусиятига эга эканлигини инобатга олиб дарҳол хавфсизлик чоралари кўрилди. Зарарсизлантириш мақсадида омонат сақловчи ўзида бензинни сақлаш учун шароит мавжуд бўлмаганлиги сабабли уни учинчи шахсга бериб юборди. Бу ҳолатда омонат сақловчи ФКнинг 883-моддасига асосан омонат сақловчи бу турдаги ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли. Бунинг натижасида у якка тартибдаги тадбиркорга омонат сақлашга топширилаётган ашёнинг хавфли хусусиятлари тўғрисида огоҳлантирмаганлиги учун етказилган зарар бўйича жавоб бермайди.
Энди фараз қилайлик якка тартибдаги тадбиркор дори воситаларидан иборат кўп миқдордаги қутиларни омонат сақлаш учун хусусий шахснинг омборига топширган. Ушбу қутиларни учун ажратилган жойга олиб бориш учун ортиш ва тушириш вақтида уларда бири симоб смоласи мавжуд бўлган термометр олинган қути тушиб ёрилиб кетди. Бу ҳақда якка тартибдги тадбиркор омонат сақловчи хабардор қилишни ёдидан чиқарган.бир қанча вақт ўтганидан кейин тадбиркор маҳсулотини олиш учун омборга келганида термометрларни синганлигини аниқлади ва омонат сақловчига талабнома киритди бироқ ушбу талабнома омонат сақловчи томонидан рад қилинди. Бироқ у тегишли даъво ариза билан судга мурожаат қилди. Бундай ҳолатда жавобгарлик омонат сақловчига эмас балки юк топширувчи томонидан дори воситалари солинган корбкаларни сақлашга топшираётганида хавфли хусусиятга эга бўлган ашёларнинг мавжудлиги тўғрисида огоҳлантирмаганлиги, ташқи томондан кўздан кечириш жараёнида омонат сақловчи бу ҳақда билмаганлиги сабабли юк топширувчи зиммасига юклатилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, якка тартибдаги тадбиркор нафақат омонат сақловчи олдида балки бошқа юк топширувчилар олдида табиатига кўра хавфли бўлган ашёнинг бошқа маҳсулотларга салбий таъсири натижасида етказилган зарар бўйича жавобгар бўлади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish