Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Омонат сақлаш учун қилинган алоҳида харажатлар бўйича юк топширувчидан розилик сўраш мажбурияти



Download 0,88 Mb.
bet145/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4. Омонат сақлаш учун қилинган алоҳида харажатлар бўйича юк топширувчидан розилик сўраш мажбурияти.
Ашёни сақлаш учун қилинган, одатдаги бундай харажатлардан ортиқ бўлган ҳамда омонат сақлаш шартномасини тузиш чоғида тарафлар олдиндан кўриши мумкин бўлмаган харажатлар (алоҳида харажатлар)ни омонат сақловчига тўланиши учун юк топширувчи ушбу харажатларга розилик берган ёки уларни кейинчалик маъқуллаган бўлиши лозим, яъни алоҳида харажатларни қилиш зарур бўлиб қолганида, омонат сақловчи юк топширувчидан ушбу харажатларга розилик сўраши шарт. Алоҳида харажатлар қандайдир алоҳида ҳоллардан келиб чиққан ва омонат сақлаш шартномасинитузиш чоғида тарафлар олдиндан кўришимумкин бўлмаган харажатлардир. Агар юк топширувчи омонат сақловчи кўрсатган муддатда ёки жавоб бериш учун етарли бўлган вақтда ўзининг рози эмаслигини хабар қилмаса, у алоҳида харажатларга рози бўлган, деб ҳисобланади. Демак, бу ўринда сукут сақлаш битим тузишни рад этиш сифатида талқин қилинмайди Ишнинг ҳолатларига кўра юк топширувчининг розилигини олдиндан олиш мумкин бўлса-да, омонат сақловчи бундай розиликни олмасдан туриб сақлаш учун алоҳида харажатлар қилган ва юк топширувчи кейинчалик уларни маъқулламаган тақдирда, омонат сақловчи алоҳида харажатларни фақат ушбу харажатлар қилинмаса ашёга етказилиши мумкин бўлган зарар доирасида қоплашни талаб қилиши мумкин. Мазкур ҳолатдаалоҳида харажатларнинг заруратини ҳам, унинг миқдорини ҳам исботлашвазифаси омонат сақловчи зиммасида бўлади. Агар омонат сақлаш шартномасида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, алоҳида харажатлар сақлаш ҳақига қўшимча равишда тўланади.
Масалан, фуқаро Л. узоқ муддатга яқин қариндошлариникига кетишга қарор қилди. Бироқ унда доимий қаров талаб этиладиган камёб ва қимматбаҳо ўсимлик мавжуд. Шу сабабли у кетишидан олдин қўшнисидан ёрдам сўраб ўзининг ўсимлигини унда қолдирди. Бир қанча вақт ўтганидан кейин гултувакнинг аҳволи бирдан ёмонлашди, озгина вақт ўтгач эса ёрилиб, гултувакдаги тупроқ тўқила бошлади. Гулни суғориш ва парвариш қилишда ноқулайлик юза келди. Мазкур ҳолатлар ўсимликнинг қуришига олиб келиши мумкин эди. Шу сабабли қўшни фуқаро Л.нинг қайтиб келишини кутмасдан янги тувак буюртма қилиб, мутахассисни жалб қилган ҳолда гулни қайта ўтқазиб, фавқулодда харажат қилди. Фуқаро Л.қайтиб келиши билан қўшнисининг ҳатти-ҳаркатини маъқуллаб, агар бу ҳаракатлар қилинмаганидан ўсимлик қуриб қолиши мумкинлигини тан олиб, қўшниси томонидан қилинган харажатларни қоплади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish