Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Сақлаш учун топширилган ашёни юк топширувчига ёки олувчи сифатида кўрсатилган шахсга топширилган ашёни қайтариш мажбурияти



Download 0,88 Mb.
bet148/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

8. Сақлаш учун топширилган ашёни юк топширувчига ёки олувчи сифатида кўрсатилган шахсга топширилган ашёни қайтариш мажбурияти. Омонат сақловчи ушбу мажбуриятни тезда бажариши, омонат сақлашда у юк топширувчининг манфаатида ишлайди ва ҳар доим ашё унда мавжуд бўлиши лозим. Алоҳида ҳолларда омонат сақлаш шартномасида эгасизлантириб сақлаш ҳам кўзда тутилиши мумкин, бу ҳолда омонат сақловчи томонидан турли юк топширувчилардан бир турдаги ва сифатдаги ашёларни қабул қилиб олади. Бу ҳолатда омонат сақловчи юк топширувчига топширилган миқдордаги ёки бошқа миқдордаги бир турдаги ва сифатдаги ашёларни қайтариши шарт.
Масалан, якка тартибдаги тадбиркор ун маҳсулотларини сақлашга ихтисослаштирилган омбор билан муайян миқдордаги унни сақлаш тўғрисида шартнома тузди. Бундан ташқари омборнинг бошқа омонат сақловчилар билан унни сақлаш тўғрисида келишувлари мавжудлигини инобатга олиб, раҳбарият сақлаш шартларининг оптимал йўли сифатида ҳамма унни биргаликда сақлашни лозим деб топди. Шунинг учун омонат сақлаш шартномасига омонат сақловчиларнинг унни қўшиш тўғрисидаги тартибни киритишни сўради. Якка тартибдаги тадбиркор ушбу шартга розилик берди. Омонат сақлаш муддати тугаганидан кейин якка тартибдаги тадбиркор умумий омборда омонат сақлаш учун топширилган миқдордаги унни олиб чиқиб кетди. Шуни таъкидлаш лозимки, агар якка тартибдаги тадбиркор сақлашга олий навли унни топширган бўлса, у биринчи навли унни эмас балки айнан олий навли унни олиб чиқишга ҳақли.
Бундан ташқари, омонат сақловчи томонидан қайтарилаётган ашёлар сақлашга қабул қилинган ҳолатида бўлиши шарт. Бунда ашёнинг табиий ёмонлашуви, камайиши ёки бошқа ўзгариши эътиборга олиниши лозим. Шуни назарда тутиш лозимки, фуқаролик қонунчилигига асосан нафақат ашёнинг ўзи балки унинг ҳосил ва даромадлари ҳам омонат сақловчи томонидан қайтарилиши керак. Тарафлар шартномага омонат сақлаш давомида омонат сақловчи томонидан олинган ҳосил ва даромаларини ўзида қолдириш тўғрисидаги тартибни киритишлари мумкин.
Масалан, фуқаро М. бошқа шаҳарга давланиш учун кетаётганида ўзининг қўшнисига уйидаги лимон дарахтини омонат сақлаш учун қолдирди. Касаллик туфайли бир қанча вақт у ерда ушланиб қолган фуқаро М. уйига қатйб келгач, ҳар йилгидек бу вақт давомида лимон дарахти ҳосилга кирганлигини аниқлади. Бироқ, қўшни унга дарахтни қайтариб бериб, унинг ҳосили ва ундан олинган даромад тўғрисида айтмади. Ўз дарахтидан олинган ҳосилнинг нархини билаган фуқаро М. ўз қўшнисида ломин дарахти ҳосилидан олинган даромадни ўзаро келишилган мукофот пулини чиқариб ташлаган ҳолда тўлашликни сўради, бироқ қўшни уни рад қилди. Бу ҳолатда қўшни ноқонуний ҳаракат қилди. Яъни у ЎзР ФКнинг 880-моддасига асосан нафақат лимон дарахтини, балки сақлаш даврида олинган унинг ҳосилини ёки даромадини ҳам қайтариши лозим эди. Бироқ агар фуқаро М. ва унинг қўшниси олдиндан омонат сақлаш даврида олинган ҳосил ва даромаднинг тақдири ҳақида келишишганда, қўшни олинган ҳосил ва даромадни ўзида қолдириши мумкин эди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган омонат сақловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ ва тугал ҳисобланмайди. Омонат сақлаш билан профессионал шуғулланувчилар учун сақлаш уларнинг мақсадларидан бири бўлганлиги сабабли алоҳида ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланади. Профессионал омонат сақловчи ҳақ эвазига хизматни амалга оширади, шунинг учун улар ашёларнинг сақланиши бўйича энг юқори талабларга жавоб бериши ва барча зарур ашёларни сақлашга йўналтирилган, махсус техника воситаларидан фойдаланиш, ашёларнинг йўқолиши, бузилиши ва камомадига йўл қўймаслик учун тасодифий ҳолатларнинг олдини олишга шароит яратишга қаратилган воситалардан фойдаланиш чораларни амалга оширишга мажбур. Ушбу ҳолатда профессионал омонат сақловчи хавфли хусусиятга эга бўлган ашёларни сақлашга қабул қилиш учун шартнома тузаётганда уни қабул қилиш шартларини келишиш шарт. Агар уни қабул қилган бўлса, ушбу ашёларнинг сақланишини таъминлаши шунингдек бошқа юк топширувчиларни ашёлари ва атрофдаги одамларнинг хавфсизлигини таъминлаши шарт.
Шу билан биргаликда айрим ҳолларда оманат сақлаш тўғрисидаги шартномаларда омонат сақловчининг қонун билан бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланиши мумкин. Масалан, баъзи бир омонат сақлаш шартномаларида тарафлар омонат сақловчига сақлашга қабул қилган ашёнинг суғурта қилиниши тўғрисидаги талабни қўйиши мумкин.
Юк топширувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қуйидагиларда акс этади:

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish