Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet141/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:
1. Франшизинг шартномасини тузиш бозор иқтисодиёти шароитида бир қатор қулайлик ва афзалликлар беради. Ушбулар ҳақида ўз фикрингизни баён қилинг.
2. Франшизинг шартномаси предмети сифатида нималарни кўрсатиш мумкин?
3. Тошкент Coca-cola LTD Pepsi-cola компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилер билан шартнома тузиб, Pepsi-cola маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш хизматларини кўрсатишга келишди. Бундан хабар топган Coca-cola компанияси Тошкент Coca-cola LTD судга бериб, ўзининг рақобатчиси билан комплекс лицензиат шартнома тузганлигини, бу орқали унинг ишчанлик обрўси ва тижорат сирларига путур етказилганлигини, шартномани бир томонлама бекор қилиш ва ўзига етказилган зарарларни қоплашни талаб қилди.
Ўз навбатида, Тошкент Coca-cola LTD комплекс лицензиарни талабларини рад этиб, ўзи билан Pepsi-cola компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилер ўртасида тузилган шартномада маҳсулот ишлаб чиқариш назарда тутилмаганлигини, фақат ташиш ва етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш муносабатлари Coca-cola компанияси ва Тошкент Coca-cola LTD ўртасидаги тузилган комплекс тадбиркорлик лицензияси франшизинг шартномаси шартларини бузмаслигини ва франшизинг шартномасига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади. Шу сабабли Тошкент Coca-cola LTD шартнома бир томонлама бекор қилиш мумкин эмаслиги ва расмий дилер билан тузилган шартнома ФКнинг 868-моддаси талабларига зид эмаслигини билдирди.
Суд қандай қарор чиқариши лозим. ФКнинг 868-моддаси талабларини туркумланган ва уларни қўллашнинг хусусиятларини тавсифланг?
4. Chevrolit компанияси ЎзДЭУавто компанияси билан комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномасини тузди. Шартнома шартларига кўра, ЎзДЭУавто компанияси комплекс лицензиат сифатида лицензиар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар савдосини ҳам ташкил қилиши лозим эди. Лицензият томонидан сотиб олувчиларга лицензиарнинг маҳсулотини (товарларини) тайёрловчи сифатида сотган товарларида камчилик бўлганлиги сабабли сотиб олувчилар ЎзДЭУавто компанияси билан бирга, Chevrolit компаниясини ҳам судга беришди.
Chevrolit компанияси адвокати эса суд мажлисида мазкур жараёнга Chevrolit компаниясининг умуман алоқаси йўқлиги, бу ўринда маҳсулотларни сотувчи ЎзДЭУавто компаниясининг ўзи эканилигини ва бунинг учун унинг ўзи жавобгарлигини, шу сабабли Chevrolit компаниясини ишга алоқадор бўлмаган тараф сифатида эътироф этиш зарурлигини билдирди.
Суд бу вазиятда қандай қарор қабул қилиши лозим?



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish