Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Франшизинг шартномасини руйхатга олиш



Download 0,88 Mb.
bet140/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4. Франшизинг шартномасини руйхатга олиш

Қонунчилик франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилади. Хусусан, Фукаролик кодексининг 863-моддасида белгиланганидек, франшизинг шартномаси ёзма равишда тузилиши керак ва у шартномага мувофик лицензиар (франчайзер) сифатида иш кўрадиган юридик шахсни ёки якка тадбиркорни рўйхатга олган орган томонидан рўйхатга олиниши керак. Ушбу коидага риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига сабаб бўлади.


Тадбиркорликнинг франчайзинг шаклини кенгайтириш, шартномаларни рўйхатга олиш тартиботини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шароитларни' шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сонли Қарори билан Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом қабул қилинди.
Низомда франшизинг тўғрисидаги шартномалар, уларга муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг амал қилишини бекор қилиш давлат рўйхатидан ўтказилиши кераклиги белгиланган. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси рўйҳатдан ўтказувчи орган ҳисобланади. Инспекцияга илгари унда руйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари ҳам, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигида рўйҳатга олинган тадбиркорлик субъектлари ҳам мурожаат қиладилар. Давлат рўйхатидан ўтказиш рўйҳатдан ўтказувчи органга тақдим этилган кундан бошлаб 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Низомда белгилаб қўйилганидек, агар лицензиат хорижий давлатда юридик шахс ёки якка тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтказилган бўлса, франшизинг тўғрисидаги шартномани (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилиш)ни давлат рўйхатидан ўтказиш шартнома бўйича лицензиат сифатида иш кўрадиган юридик шахс ёки якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказган Ўзбекистон Республикасининг рўйҳатдан ўтказувчи органи томонидан амалга оширилади.
Шундай қилиб, ушбу меъёр ФК 863-моддасидаги хорижий франчайзер иштирокидаги франшизинг шартномасини давлат рўйҳатидан ўтказиш бўйича мавҳумлик фазасини якунлади. Гап шундаки, хорижий франчайзер иштирокидаги шартномани рўйҳатга олишда мазкур модда шартномани кейинчалик хорижий франчайзерни руйҳатга олган давлат органида ҳам рўйҳатга олишни талаб қилади. Бир қатор давлатларда бундай талаб йўқлигини ҳисобга олсак, амалиётда франшизинг шартномасини қонуний йўл билан расмийлаштириш имкони йўқлигини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб, ўзбекистонлик тадбиркорлар хорижий хўжалик субъектлари билан бундай шартномаларни жуда кам тузмокдалар. Бундан ташқари, франшизинг шартномаларини фирма номидан ёки савдо белгисидан фойдаланиш (ижара) шартномаси деб номлаш амалиёти кўпайиб бормокда.
Ақлий мулк объектларига мутлақ хуқуқларни ўз ичига олувчи франшизинг шартномаси Интеллектуал мулк Агентлигида ҳам рўйхатдан ўтказилиши керак.
Шу билан бирга, сублицензия ҳақидаги шартнома ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади. Унинг ьартиби асосий франшизинг шартномасини тузиш тартиби билан бир хил.
Давлат рўйҳатидан ўтказиш учун франшизинг тўғрисидаги шартномалар рўйҳатдан ўтказувчи органга тақдим этилганда давлат рўйҳатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) франшизинг тўғрисидаги шартнома ҳар бир тарафининг юридик шахс ёки якка тадбикор сифатидаги мақомини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси гувоҳнома, патент, хорижий лицензиар учун хорижий давлатнинг тегишли давлат реестридан кўчирма ёки тегишли ўрнини босувчи ҳужжатлар);
б) фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи зарур рухсатномалар, лицензиялар) нусхаси, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бундай рухсатнома талаб қилинса. Агар франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйҳатидан ўтказиш пайтида бундай рухсатнома (лицензия) олинмаган бўлса, бундай рухсатнома (лицензия)нинг нусхаси у олингандан кейин бир ҳафта муддатда рўйҳатдан ўтказувчи органга тақдим этилади;
в) тарафлар томонидан имзоланган франшизинг тўғрисидаги шартноманинг уч нусхаси тикилган, варақлари рақамланган бўлиши керак, уларда ўчириб тузатишлар, қўшимча ёзувлар, чизилган сўзлар ёки бошқа қайд этилмаган тузатишлар бўлмаслиги керак;
г) рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Шубхасиз, мазкур Низомнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликнинг франшизинг шаклини рағбатлантиришга қаратилган. Шу билан бирга, бугунги кунда таниқли фирма номлари ва товар белгиларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳоллари ҳам тез-тез учраб турибди. Шу муносабатда ақлий мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жавобгарлик назарда тутилган. Унинг миқдори асоссиз орттирилган бойлик, яъни шахснинг қонунчиликда белгиланган асосларсиз бошқа шахс ҳисобига орттирган мол-мулки миқдорига қараб белгиланади. Асоссиз мол-мулк орттирган шахс бундай бойиш фактлари маълум бўлган пайтдан бошлаб ушбу мол-мулкдан олинган даромаднинг ҳаммасини жабрланувчига қайтариши ёки қоплаши шарт. Ҳуқуқ эгасининг талаби билан хуқуқбузарлик тўхтатилиши, ҳуқуқбузар эса ҳуқуқ эгасига у кўрган зарарни қоплаши лозим.
Бироқ шуни ҳам тан олиш керакки, Ўзбекистоннинг хўжалик юритувчи субъектлари бошқа ўзбекистонлик хўжалик юритувчи субъектнинг мутлақ ҳуқуқларидан фойдаланишдан жуда кам ҳолларда манфаатдор бўладилар. Аксарият ҳолларда улар дунёда машҳур бўлган брендларга, фирма номларига ва ҳ.к.ларга қизиқиш билдирадилар. Бундай таниқли хорижий компаниялар эса жаҳоннинг турли мамлакатларида уларнинг ақлий мулкка бўлган ҳуқуқлари бузилаётганидан бехабар қоладилар. Тегишлича, жабрланган хорижий компания томонидан тегишли талаб бўлмаганидан кейин, юқорида тилга олинган жавобгарликка тортиш амалиётда бўлмаяпти.
Бугунги кунда экспертлар Ўзбекистонда бундай суистеъмолчиликларга йўл кўймаслик учун маъмурий қонунчиликка дунёда машҳур номлар, савдо белгилари ва ҳ.к.лардан ўзбошимча фоидаланувчи хўжалик субъектларига нисбатан жарима чораларини киритишни таклиф қилмоқдалар. Уйлаймизки, бундай чора франшизинг шартномаларини тузиш амалиётини рағбатлантиради.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish