Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Мол-мулкни ишончли бошқаришни бекор бўлиши



Download 0,88 Mb.
bet136/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Мол-мулкни ишончли бошқаришни бекор бўлиши. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бекор бўлишининг махсус қоидалари ФКнинг 861-моддасида берилган бўлиб, унга кўра, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
- тарафлардан бирининг шартнома муддати тугаши муносабати билан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ;
- агар шартномада бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, фойда олувчи фуқаронинг вафот этиши, фойда олувчи юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан;
- ишончли бошқарувчи фуқаро вафот этганида, у муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланганида, шунингдек якка тадбиркор ночор (банкрот) деб топилганида;
- ишончли бошқарувчи юридик шахс тугатилганида, у ночор (банкрот) деб топилганида;
- фойда олувчи, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома бўйича фойдани олишдан бош тортганида;
- ишончли бошқарувчи ёки бошқарув муассиси ишончли бошқарувчи учун мол-мулкни ишончли бошқаришни шахсан амалга ошириши мумкин эмаслиги муносабати билан бошқарувни амалга оширишдан бош тортганида;
- бошқарув муассиси ишончли бошқарувчига шартномада келишилган ҳақни тўлаган ҳолда ушбу модданинг тўртинчи бандида кўрсатилганидан бошқа сабабларга кўра шартномани бажаришдан бош тортганида;
- ишончли бошқарувчи ўзининг мажбуриятларини тегишли даражада бажармаган тақдирда шартнома суднинг қарорига мувофиқ бекор қилинганида;
- қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра.
қонун ҳужжатларида ишончли бошқариш муайян турларининг бекор бўлишига нисбатан ўзига хос қоидалар ҳам белгиланиши мумкин. Масалан, «Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қуйидаги ҳолатлар бошланганда, тўхтатилиши мумкин:
а) томонлардан бирининг:
- шартнома муддати тамом бўлиши;
- бошқа томон ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки зарур тарзда бажармаслиги;
- жамият ёки ишончли бошқарувчининг қайта ташкил этилиши, тугатилиши, банкрот деб эътироф этилиши;
- давлатнинг шартнома бўйича фойда олишни рад этиши, шунингдек ишончли бошқарувчи томонидан ишончли бошқарувни амалга ошириш мумкин эмаслиги сабаби билан ишончли бошқарувчининг бошқаришнинг амалга оширишни рад этиши муносабати билан шартномани тўхтатиш тўғрисида сабаблари асосланган аризаси. Шартнома ариза тақдим этилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин бекор қилинган деб ҳисобланади.
б) давлат активларини бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиниши. Ушбу ҳолатда шартнома, шу жумладан:
- акциялар пакетларини бошқаришда - давлатга тегишли акциялар пакети Давлат мулки қўмитасининг олди-сотди шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги билдиришномасига мувофиқ, ишончли бошқарувчининг "депо" субҳисоб рақамидан Давлат мулки қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилган пайтдан бошлаб, Давлат мулки қўмитасининг акциялар пакети (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилиши тўғрисида буйруғи чиққан пайтдан бошлаб;
- улушларни бошқаришда - Давлат мулки қўмитаси томонидан ишончли бошқарувчи олди-сотди шартномаси тузилганлиги, улуш (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилганлиги ҳақида Давлат мулки қўмитасининг буйруғи чиққанлиги тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб:
- ишончли бошқарувчи фуқаро вафот этган, у ҳуқуқий лаёқатсиз, ҳуқуқий лаёқати чекланган ёки дом-дараксиз кетган деб эътироф этилган тақдирда бекор қилинган деб ҳисобланади.
ФКнинг 853-моддаси 2-қисмига мувофиқ, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлганида тарафлардан бирининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўлмаса, шартнома унда назарда тутилган муддатга ва шартлар асосида узайтирилган деб ҳисобланади. Шу муносабат билан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бекор бўлиши учун шартнома муддати тугагач, тарафлардан бири шартномани бекор қилиш ҳақида иккинчисига ёзма ариза билан мурожаат қилиши лозим. Бунда аризанинг иккинчи тарафга топширилиши шартнома бекор бўлиши учун етарли ҳисобланади. Иккинчи томоннинг бу ариза ҳақидаги фикрлари (яъни, шартномани бекор бўлишига рози эмаслиги) муайян аҳамиятга эга бўлмайди.
Юқорида таъкидланганидек, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида фойда олувчи ҳам ўзига хос ўринга эга бўлган субъект ҳисобланади. Агар мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси фойда олувчининг манфаатларини кўзлаб тузилган бўлса, у ҳолда фойда олувчи фуқаронинг вафот этиши, фойда олувчи юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан бекор бўлади.
ФК ишончли бошқарувчи фуқаро билан боғлиқ ҳолатларда шартнома бекор бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни белгилайди. Ушбу ҳолатларни қуйидагиларга бўлиш мумкин:
- ишончли бошқарувчи фуқаро вафот этганида;
-ишончли бошқарувчи муомалага лаёқатсиз деб топилганида;
- ишончли бошқарувчи муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланганида;
- якка тадбиркор ночор (банкрот) деб топилганида;
- ишончли бошқарувчи юридик шахс тугатилганида, у ночор (банкрот) деб топилганида.
Мазкур ҳолатлардан кўриниб турибдики, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси қатъий ишончга асосланган шартномалар жумласига киради ва ишончли шахснинг вафот этиши муносабати билан бу ҳуқуқий муносабатлар барҳам топади. Шартноманинг бекор бўлиш асоси сифатида биз мазкур ҳолатларни топшириқ шартномасида ҳам кўришимиз мумкин. Топшириқ шартномасида ҳам топшириқ берувчининг ёки вакилнинг вафот этиши, улардан бирининг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилиши натижасида шартнома бекор бўлади (ФКнинг 823-моддаси).



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish