Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet132/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:

1. Воситачилик шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгиларини таҳлил қилинг ҳамда воситачилик шартномасининг турдош шартномалар билан ўхшаш ва фарқли жиҳатларини ёритинг?


2. Воситачилик шартномаси тарафлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тизимидаги умумий ва махсус қоидаларнинг ўзаро нисбатини очиб беринг?
3. «Олим» МЧЖ «Бону» савдо фирмасига эркаклар костюмлар туркумини дастлабки воситачилик нархи 8.000 сўмдан сотиш тўғрисида топшириқ берди.
«Бону» савдо фирмаси бир костюмни 15.000 сўмдан сотди ва сотиш баҳоси билан шартнома баҳоси ўртасидаги фарқни воситачилик ҳақи сифатида ушлаб қолди. «Олим» бу ҳолатга рози бўлмади ва воситачилик ҳақи шартномага биноан сотиладиган костюмлар туркумининг 5% миқдорида ундирилишини, орадаги фарқни эса воситачи комитентга қайтариши лозимлигини таъкидлади.
Савдо фирмаси комитентнинг бундай талабини рад қилиб, 5% воситачилик ҳақи шартномада агар костюм юқори нархда сотилмаганда, ундирилишни кўзда тутади»-деган жавобни қайтарди.
Бу низода ким ҳақ?
4. Воситачилик дўконида стереомагнитофон шикастланди. Воситачи магнитофон шикастланганлигини бир неча кун ўтгач билди. Шунинг учун магазин магнитофонни комитент билан келишган нархда эмас, балки икки баравар арзон нархда сотишга мажбур бўлди. Комитент магнитофоннинг шартномада белгиланган нархини тўлиқ беришни, шунингдек воситачилик ҳақкини тўламаслигини, чунки воситачи ўз мажбуриятларини нотўғри бажарганлигини айтди. Воситачи ўзининг воситачилик ҳақини чегириб қолиб, комитентга магнитофоннинг тўлиқ қийматини тўлади.
Комитент судга мурожаат қилди. Ишни ҳал қилинг.
49-боб. Мол-мулкни ишончли бошқариш


Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасининг тушунчаси. Мол-мулкни ишончли бошқариш ҳам бозор муносабатлари қонуниятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда амал қила бошлаган янги фуқаролик-ҳуқуқий институтларидан бири ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқий институтнинг моҳияти биринчи навбатда бозор муносабатлари шароитида вужудга келган мулкдорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини кенгайтириш билан белгиланади. Зеро, мол-мулкни ишончли бошқариш орқали мулкдор ўз мулкидан бегоналашмаган (“узоқлашмаган”) ҳолда мулкий ҳуқуқларини амалга оширади ва бу орқали фойда кўради.
Мол-мулкни ишончли бошқаришнинг яна бир ўзига хос жиҳати сифатида бу муносабатларнинг ўзаро ишончга асосланишини ва бу орқали “бўш турган” мол-мулклар фуқаролик-ҳуқуқий муомалага киритилиши эвазига, бозор муносабатларидаги иқтисодий муомалада моддий неъматлар алмашинуви вужудга келишини кўрсатиб ўтиш лозим.
Мол-мулкни ишончли бошқариш институти хусусида фикр юритганда мазкур ҳуқуқий муносабатларнинг асоси XII-XIII асрларда Англияда шаклланганлигини ва ҳозирда кўпчилик давлатлар фуқаролик қонунчилигида қўлланилаётган мол-мулкни ишончли бошқаришнинг асосий қоидалари ўша пайтлардаёқ шаклланганлигини айтиб ўтиш лозим. Зеро, англо-америка ҳуқуқ тизими учун хос бўлган мазкур институт ишончли мулк деб аталиши билан бирга, яъни мол-мулкни ишонишга асосланган – фидуциар (fiduciaryowenrship) ва траст (trust) номлари билан ҳам кенг тарқалган.
Мазкур ҳуқуқий институтнинг вужудга келиши учун асосий сабаблардан бири бу кўчмас мулкдан фойдаланишга нисбатан феодал тусдаги чекловлар, шунингдек ўрта аср Англияси учун хос бўлган ерни черков ва монастр фойдасига ўтказишни таъқиқлаш қоидалари ҳисобланган. Ушбу чекловларни “айланиб ўтиш” учун мол-мулкни ишончли бошқариш институти ўйлаб топилган бўлиб, бунда ер участкасининг мулкдори ва ерда ҳосил етиштирган ва ундан фойда олаётган шахс айнан бир шахс бўлмасдан, формал жиҳатдан мулкдор бир киши ҳисобланса-да, у кўчмас мулкни бошқа шахс манфаатлари учун бошқарар ва иш юритар эди. Бундан ташқари мол-мулкни ишончли бошқариш институтининг вужудга келишида судларнинг аҳамияти катта бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Зеро, судлар мулкни учинчи шахс фойдасига ўтказишга нисбатан белгиланган чеклашлардан қочиш маъносида адолат ҳуқуқи нуқтаи-назаридан келиб чиқиб шу йўлни танлаган. Кўпчилик вазиятларда ўрта аср Англиясида йирик ер эгаси – рицарнинг узоқ муддатли ҳарбий юришларда бўлиши даврида унинг оиласи оила бошлиғининг узоқ муддат давомида уйида бўлмаслги ёки уришда вафот этиши муносабати билан ер участкаси ёки бошқа мол-мулклар рицарнинг оила аъзолари манфаатлари учун бошқарилиши лозим бўлар эди. Шу муносабат билан судлар юқорида айтганимиздек, адолат ҳуқуқи нуқтаи-назаридан мазкур ҳуқуқий институтни яратадилар.
Бироқ ўша даврлар Англия қонунчилиги мол-мулкни ишончли бошқариш институти қўлланилишини ҳуқуқий тартибга солишга бир неча маротаба ҳаракат қилган, баъзи вазиятларда эса бу институт амал қилишини таъқиқлаган. Мазкур институтга бўлган ҳаётий заруриятлар 1535 йилги Фойдаланиш тўғрисидаги (траст тўғрисидаги) қонунда белгиланган чекловларни истисно этиш мақсадида судларга мурожаат этишга сабаб бўлди ва судлар бу ўринда мол-мулкни ишончли бошқариш институтининг ривожланишида муҳим ўринга эга бўлди.
Мазкур мулк шаклининг мазмуни шуни англатадики, ишончли мулкни белгиловчи, яъни муассис (settlor) сифатида иштирок этаётган шахс ишончли мулкдор (trustee)деб номланувчи иккинчи тарафга мол-мулкни ўзи кўрсатган бир ёки бир неча шахс – фойда олувчи, яъни бенефициар (beneficiary) манфаатини кўзлаб бошқариш учун топширади.
Кейинчалик мол-мулкни ишончли бошқариш институтининг ривожланиб боришида суд прецедентлари алоҳида аҳамият касб этган. Бироқ, мазкур институтнинг кенг ривожланиши натижасида мол-мулкни ишончли бошқариш муносабатларини тартибга солувчи махсус қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Масалан, Мол-мулкни ишончли бошқариш тўғрисидаги қоидалар Тўплами (Свод) (RestatementsoftheLawofTrusts) ёки бир қанча штатларда амал қилувчи ишончли бошқарувдаги мулк тўғрисидаги Умумлаштирилган қонун ёхуд ишончли бошқарувнинг алоҳида турларига оид қонунлар шулар жумласидандир.
Таъкидлаш лозимки, мол-мулкни ишончли бошқариш институтига ўхшаш муносабатлар қитъа ҳуқуқ тизимида ҳам, мусулмон ҳуқуқ тизимида ҳам мавжуд бўлган. Бироқ, бунда мол-мулкни бир шахс томонидан бошқа шахс манфаатлари учун бошқариш ҳолатлари кўпчилик вазиятларда мулкдор – хўжайин ва унинг хизматкори ўртасидаги муносабатларда намоён бўлган. Шу билан бирга, вояга етмаган шахсларнинг мол-мулкларини бошқариш ҳам одат ҳуқуқи нормалари асосида яқин қариндошлар ёки давлат органлари томонидан амалга оширилган.
Мол-мулкни бошқариш муносабатлари кўпчилик ҳолатларда мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси асосида вужудга келади. Шу муносабат билан мазкур ҳуқуқий институтнинг моҳияти ва мажбуриятлар тизимидаги ўрнини мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасинининг ўзига хос жиҳатларини таҳлил этиш орқали очиб бериш мумкин.
ФКнинг 849-моддасига мувофиқ, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича бир тараф (бошқарувнинг муассиси) иккинчи тарафга (ишончли бошқарувчига) мол-мулкини муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади, иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошқарувнинг муассиси ёки у кўрсатган шахс (фойда олувчи) манфаатларини кўзлаб бошқариш мажбуриятини олади. Мазкур шартномага мувофиқ, ишончли бошқарувчи мол-мулкни бошқариш юзасидан ўзига хос ваколатларга эга бўлади ва уни амалга ошириш юзасидан учинчи шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларга киришади. Бу ҳолат ишончли бошқарувчи мақомининг мулкий муомала иштирокчиларига юридик хизмат кўрсатувчи бошқа шахслар, вакил, воситачи ва агент мақоми билан ўхшаш эканлигини англатади. Бироқ, топшириқ, воситачилик ва вакиллик шартномалари билан ўхшашлик жиҳатига эга бўлса-да, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси воситачилик хизматини кўрсатиш шартномалари гуруҳига кирмайди, ушбу шартнома хизмат кўрсатиш бўйича ўзига хос мажбуриятларни ифодаловчи фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг мустақил тури сифатида намоён бўлади.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси хизмат кўрсатиш шартномалари гуруҳига оид бўлиб, ўзининг бир қатор хусусиятлари билан шу турдаги бошқа шартномалардан фарқ қилади. Хусусан, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси топшириқ шартномасидан фарқли равишда хизмат кўрсатувчи шахсга фуқаролик муомаласида ҳаракат қилиши бўйича кенг ваколатлар беради. Агар топшириқ шартномаси бўйича вакил топшириқ берган шахс номидан ва унинг ҳисобидан юридик ҳаракатларни амалга оширса, ишончли бошқарувчи мол-мулкни муассис ёки фойда олувчи манфаатларини кўзлаб бошқаради, ўз номидан юридик ҳаракатлар, шу билан бирга, бошқа фактик ҳаракатларни ҳам амалга ошира олади. Шу билан бирга, ишончли бошқарувчига нисбатан бошқариш жараёнида муассиснинг кўрсатмалари асосида фаолият олиб бориши ва унинг кўрсатмаларидан четга чиқмаслиги каби қоидалар қўлланилмайди. Агар вакил амалга оширган хатти-ҳаракат учун ҳуқуқ ва мажбурият топшириқ берувчида вужудга келса, ишончли бошқарувчининг ҳаракатлари фақат унинг ўзига ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклайди.
Воситачилик шартномасидан фарқли равишда ишончли бошқариш шартномасида ишончли бошқарувчи фақатгина бир ёки бир неча битимни тузиш ҳаракатини эмас, ўзига ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан барча юридик ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли бўлади. Агар воситачи битимни ўз номидан, лекин комитент ҳисобидан амалга оширса, ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқариш юзасидан тузган битими ўзининг номидан ишончли бошқаришга берилган битим ҳисобидан амалга оширилади.
Агентлик шартномаси ва мол-мулкни ишончли бошқаришнинг бир-биридан фарқ қилувчи яна бир жиҳати агентлик шартномасиниг ҳар доим ҳақ эвазига амалга оширилишида ҳисобланади. Бундан фарқли равишда мол-мулкни ишончли бошқаришда ишончли бошқарувчи амалга оширадиган хизмат учун ҳақ тўланиши олдиндан белгилаб қўйилиши ёки унинг фойдадан улуш олиши назарда тутилиши мумкин. Бунда мол-мулкни ишончли бошқариш текинга ҳам, ҳақ эвазига ҳам амалга оширилиши мумкин.
Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабатларининг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабатлари ўзининг мазмуни ва моҳиятига кўра мажбурият-ҳуқуқий муносабати ҳисобланади.
2. Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабатларининг вужудга келиш асослари фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларининг кўпчилигидан фарқли равишда ФКда қатъий белгилаб қўйилган.
3. Мазкур муносабатларда бир вақтнинг ўзида учта субъект: мол-мулк муассиси, ишончли бошқарувчи ва фойда олувчи иштирок этади.
4. Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабати субъектлар ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган муносабатлар жумласига киради. Бироқ, бу муносабатлар вакиллик ва ишончнома институтидан ишончли бошқарувчининг мол-мулкни ишончли бошқаришга қаратилган ҳаркатларни ўз номидан амалга ошириши ва амалга ошириладиган юридик хатти-ҳаракатлар ва тузиладиган битимларнинг фақатгина мол-мулкни бошқаришга қаратилиши билан фарқ қилади.
5. Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабатлари ўзининг мақсадига кўра хизмат кўрсатиш мажбуриятлари жумласига киради. Зеро, бунда ўзига хос фуқаролик-ҳуқуқий “бошқарув” хизмати амалга оширилади.
6.Мол-мулкни ишончли бошқариш, одатда, бир марталик ёки ижро этилиши билан якунланадиган ҳуқуқий муносабатлар жумласига эмас, узоқ муддатли ва шартномавий алоқалар ўзига хос мураккабликка эга бўлган муносабатлар жумласига киради. Биринчи навбатда ишончли бошқарувчи мол-мулкни тарафлар келишган, лекин беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бошқарар экан, у фақатгина мол-мулкни бошқариш олинган фойдани муассис ёки фойда олувчига ўтказиш мажбуриятининг ўзинигина эмас, балки, мол-мулкни бошқариш юзасидан қандай ишларни амалга оширганлиги ҳақидаги ва молиявий ҳисоботни топшириши лозим бўлади. Бундай мураккаблик барча фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ҳам учрамайди. Шу билан бирга мол-мулкни бошқариш билан боғлиқ баъзи бир жиҳатлар ишончли бошқариш объекти ҳисобланмаслиги ҳам мумкин. Масалан, корхона ишончли бошқаришга берилганда мулкий комплекс сифатида корхонага тегишли барча мол-мулклар ишончли бошқариш объекти доирасига кирса, корхонанинг меҳнат жамоасига нисбатан бу ҳолат таъсир этмайди.
7. Мазкур ҳуқуқий муносабатлар мураккаб предметга эга бўлиб, ўзида икки турдаги объект: ишончли бошқарувчининг мол-мулкни бошқариш бўйича амалий ва юридик ҳаракатларини ифодалайди. Амалий ҳаракатлар сифатида ишончли бошқарувчининг мулкдор сифатида ўзига ишончли бошқарувга топширилган мол-мулкка эгалик қилиши, ундан фойдаланиши, яъни мулкнинг фойдали хусусиятларини муассис ёки фойда олувчининг манфаатлари учун олиши назарда тутилса, юридик ҳаракатлар жумласига ана шу мол-мулкни бошқариш юзасидан ўз номидан шартнома ва битимлар тузиши, мол-мулкни тасарруф этиши эътироф этилади. Албатта, бунда ишончли бошқарувчи ўзига ишончли бошқаришга топширилган мол-мулкни фақатгина шартномада назарда тутилган ҳолларда тасарруф этишга ҳақли бўлади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish