Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Шартномада кўрсатилган муддат ёки юк топширувчи томонидан талаб қилиб олингунга қадар ашёни сақлаш мажбурияти



Download 0,88 Mb.
bet144/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2. Шартномада кўрсатилган муддат ёки юк топширувчи томонидан талаб қилиб олингунга қадар ашёни сақлаш мажбурияти. Бу асоссиз равишда омонат сақлаш шартномасинитўхтатишга йўл қўйилмаслигини англатади. Қонунчиликда назарда тутилган ёки шартномада тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда омонат сақловчи шартномада келишилган муддатда юк топширувчидан ашёни муддатидан олдин қабул қилиб олишни талаб қилишга ҳақли. Фуқаролик қонунчилигига кўра омонат сақловчи юк топширувчидан агар ашё унинг розилиги ва хабар бўлган ҳолда қабул қилинган, омонат сақлашнинг шартларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда сақланганлигига қарамасдан, ашё атрофдаги аҳоли ёки ушбу сақловчида сақланаётган бошқа ашёларга зарар етказганида ашёни олиб кетиш тўғрисида талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари омонат сақловчи юк топширувчи томонидан ашёни олиб кетиш тўғрисидаги талаб бажарилмаган тақдирда, ашёни зарарсизлантириши ёки йўқ қилиб ташлаш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолда омонат сақловчи юк топширувчи ва учинчи шахсларга етказилган зарар учун жавоб беради.
3. Омонат сақлашга топширилган ашёнинг бут ҳолда/тўлиқ сақланишини таъминлаш мажбурияти. Омонат сақловчи омонат сақлашга қабул қилинган ашёларни ўғирланиши, ишдан чиқиши, шикастланиши ва нобуд бўлишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши лозим. Ушбу тартиб омонат сақловчини шартнома ҳақ эвазига ёки текинга тузилганидан қатъий назар шартномада назарда тутилган барча шартларни бажариш ёки унга топширилган ашёни сақлаш учун зарур бўлган чораларни кўриш мажбуриятини юклайди. Ушбу ҳолатда кўрилган чоралар ва унинг ҳажми омонатга сақлаш учун қабул қилинган ашёларни турига, омонат сақлаш шартномасининг аниқ мақсадига, унинг ҳақ эвазига ёки текинга тузилганлигига, шартномада назарда тутилган чоралар ёинки топширилган ашёларни сақлаш учун кўрилган бошқа чораларни амалга оширганлигига боғлиқ.
Бундан ташқари омонат сақлаш шартномасида сақловчи томонидан ашёни қандай хавфдан ҳимоя қилиши аниқлаштирилиши, қандай ҳаракатлар ва махсус чоралар амалга оширилиши шартлиги кўрсатилиши лозим.
Масалан, фуқаро И. театр гардеробига ўзининг усти кийимини топшириб спектакль томоша қилиш учун кириб кетди. Театр ходимнинг лоқайдлиги, яъни электрчойнакни ўчирмаганлиги сабабли гардеробда ёнғин содир бўлди. Ёнғин тезда бартарф этилди, бироқ, фуқаронинг усти кийимига ёнғин натижасида зарар етказилди. Бу ҳолатда фуқаролик қонунчилигига асосан фуқаро И. театр маъмуриятидан ўзига етказилган зарарни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу ҳолатда шартномада ашёларни бут ҳолда сақланиши кўрсатилмаган, сақловчи аниқ шартларни инобатга олиб ашёларнинг ҳолати ва таркибини ҳисоблаб иш муомаласи одатлари ва бошқа шартлардан келиб чиқиб, ашёнинг бут сақланишини таъминлаши лозим. Омонат сақловчининг мажбуриятлари сифатида ашёни сақлаш учун қилинган харажатлар ҳақида огоҳлантириш, ашёнинг учинчи шахслар олдида дахлсизлигини таъминлаш, омонат сақлаш учун қабул қилиб олинган ашёни қабул қилиб олиш вақтидагидек ҳолатда (ўз ҳолича) қайтариш ёки шартномада кўрсатилган ҳолатда қайтариш ҳам киритилиши мумкин. Қайтариб берилаётган ашёнинг ҳолати унинг табиий ёмонлашуви ва табиий камайишини инобатга олган ҳолда, у қабул қилинган ҳолатдагидек бўлиши лозим. Нафақат сақланган ашё, балки, сақлаш вақтида ашёдан олинган унинг ҳосили ва даромади ҳам қайтариб берилади. Шуни таъкидлаш лозимки, омонат сақловчи томонидан омонат сақлаш текинга амалга оширилаётганда, юк топширувчи ундан сақлашнинг муҳим шартларига риоя қилишни талаб қила олмайди, ушбу ҳолатда омонат сақловчи ашёни ўз мулкни қандай тартибда сақласа уни ҳам шундай сақлаши лозим бўлади. Бу ҳолда сақловчи ашёнинг бузилиши учун, агар у учун бинода аниқ бир ҳароратни ушлаб туриш, шамоллатиш, махсус қайта ишлов бериш ва бошқалар каби махсус сақлаш шартлари талаб қилинган бўлиб, омонат сақлаш шартномасида ушбу шартлар назарда тутилмаган ёки омонат сақловчи ўзининг мулки учун ушбу ҳаракатларни амалга оширмаганда жавоб бермайди. Омонат сақловчи барча ҳолларда ашёнинг сақланишига қаратилган қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт. Шунингдек учун омонат сақловчи ёнғинга қарши, санитария, қўриқлаш ва бошқа қоидаларга риоя қилиши шарт.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish