Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Юк топширувчини шартномада назарда тутилган сақлаш шартларини ўзгартириш тўғрисида тезда хабардор қилиш мажбурияти



Download 0,88 Mb.
bet146/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

5. Юк топширувчини шартномада назарда тутилган сақлаш шартларини ўзгартириш тўғрисида тезда хабардор қилиш мажбурияти. Амалиётда ашёнинг сақланишини таъминлаш мақсадида шартноманинг сақлаш шартларига ўзгартириш киритиш ҳолатлари учраб туради. Бунинг учун омонат сақловчи юк топширувчини сақлаш шартларини ўзгартириши тўғрисида хабардор қилиши ва унинг жавобини кутиши лозим. Бироқ ашёнинг йўқолиши, нобуд бўлиш хавфи бўлса юк топширувчининг жавобини кутмасдан сақлаш жойи, тури ва бошқа шартларини ўзгартиришга ҳақли. Бунда, қуйидагиларга эътибор қилиш лозим: Омонат сақлаш шартномаси шартларини ўзгартириш зарурияти турли вазиятлардан келиб чиқиши мумкин (ашё ҳолатининг ёмонлашиши, омонат сақлашни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатларнинг ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши ва ҳоказо). Юк топширувчига юборилган хабар ҳам, унинг жавоби ҳам ҳар қандай шаклда бўлиши мумкин. Уларни шошилинч равишда жўнатиш хусусияти ёзма шаклга риоя қилишга ҳар доим ҳам йўл қўймайди. Хабар беришнинг шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) бўлиши омонат сақловчининг юк топширувчини омонат сақлаш шартларини ўзгартириш зарурлиги маълум бўлган вақтдан кечиктирмасдан хабардор қилиши лозимлигини билдиради. Агар омонат сақловчи юк топширувчини кейинроқ (кечиктириб) хабардор қилса, у ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ҳисобланади. Ушбу ҳаракатлар ҳам етарли бўлмаса ва агар сақлаш вақтида ашёнинг бузилиш хавфи аниқ бўлиб қолса ёки ашё бузилган бўлса (масалан, ҳаво ҳароратининг, намлик даражасининг ёки сақлаш шароитининг номувофиқлиги туфайли), ёки унинг тўлиқ сақланишини таъминлашга имкон бермайдиган вазиятлар вужудга келган (масалан, сақланаётган ашёнинг физик хусусиятидан келиб чиқиб, унинг сақланиш шароити нотўғри танланган) бўлса ҳамда юк топширувчи томонидан ўз вақтида чора кўрилишини кутиш мумкин бўлмаса, омонат сақловчининг ўзи ашёни ва унинг қисмини сақлаш жойида амалда бўлган баҳода мустақил сотишга ҳақли. Бунда юк топширувчи томонидан ашёни сотиш бўйича қилинган ҳаражатлар қопланиши зарур, юк топширувчининг мулкига хавф хатар омонат сақловчига боғлиқ бўлган сабаблардан келиб чиққан ҳоллар бундан мустасно. Омонат сақлаш шартларини ўзгариши омонат сақловчининг ҳаракатидан (ҳаракатсизлигидан) келиб чиққан бўлса, омонат сақловчининг ҳаражатларни қоплаш бўйича талаблари қондирилмайди51.
Масалан, якка тартибдаги тадбиркор ёзги мавсумда ўзининг танишига бостирмага жойлаштирган ҳолда меваларни сақлаш учун топширди. Бироқ тадбиркор белгиланган муддатда ўзининг меваларини олиб кета олмади. Ёзнинг иссиқ кунларининг бошланиши муносабати билан якка тартибдаги тадбиркорнинг таниши унинг келишини кутмасдан меваларни бироз салқинроқ жойда сақлаш учун уларнинг жойини ўзгартириш учун ўтказиши ёки меваларни йўқ бўлиш хавфи билан уларни ўзининг ушбу ҳаракатлари ҳақида якка тартибдаги тадбиркорни хабардор қилиш ва унинг жавобини кутиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда сотиб юбориши мумкин. Якка тартибдаги тадбиркор танишининг мазкур ҳатти-ҳарактлари ЎзР ФКнинг 882-моддаси талабларига зид келмайди, чунки юзага келган ҳолат учун кечикртириб бўлмайдиган қарор қабул қилиш лозим. Шунингдек, ушбу ҳотларларнинг омонат сақловчининг жавобгарлиги доирасидан ташқарида юз бериши натижасида у юк топширувчидан ашёни сотиш нархидан ўзининг қилган харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish