Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet142/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

51-БОБ. ОМОНАТ САҚЛАШ
1-§. Омонат сақлашнинг умумий қоидалари
1.1. Омонат сақлаш шартномаси

Омонат сақлаш ашёнинг бузилиши ёки ўғирланишининг олдини олиш каби маиший эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида, шунингдек тадбиркорлик фаолиятида амалга ошириладиган кенг тарқалган хизмат кўрсатиш турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Омонат сақлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар илгаридан ҳуқуқий тартибга солинган. Масалан, қадимги рим ҳуқуқида мулкни вақтинча сақлашга бериш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи нормалардан иборат бўлган “depositum” институти мавжуд бўлган. Омонат сақлаш шартномаси бўйича омонат сақловчи сақлашга берилган ашёга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқигагина эга бўлган, омонат нарсасидан фойдаланишга фақатгина шартномада тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардагина йўл қўйилган. Ҳар қандай ҳолда ҳам мулкнинг эгаси сақлашга топширувчи бўлиб қолаверган.


Омонат сақлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 51-боби нормалари асосида шартнома билан тартибга солинади. Омонат сақлаш шартномаси бўйича бир тараф (омонат сақловчи) унга иккинчи тараф (юк топширувчи) берган ашёни сақлаш ва бу ашёни тўла ҳолида қайтариш мажбуриятини олади. Омонат сақлашни ўз касб фаолиятининг мақсадларидан бири сифатида амалга оширадиган ташкилот (профессионал омонат сақловчи) омонат сақлаш шартномасида сақловчининг юк топширувчидан ашёни шартномада назарда тутилган муддатда сақлашга қабул қилиш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин (ФКнинг 875-моддаси).
Омонат сақлаш шартномасини бошқа шартномалардан ажратиб турувчи ҳуқуқий белгилари мавжуд бўлиб, унга қуйидагилар киради: биринчидан, умумий қоидага биноан омонат сақлаш реал шартнома бўлиб ҳисобланади, яъни, ашёни омонат сақлаш юзасидан тарафлар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар юк топширувчи томонидан ашёнинг омонат сақловчига топширилиши пайтидан эътиборан вужудга келади. Шунингдек, омонат сақлашни ўз касб фаолиятининг мақсадларидан бири сифатида амалга оширадиган ташкилот (профессионал омонат сақловчи) ёки юридик шахслар ўртасида омонат сақлаш шартномаси тузилганда мазкур шартнома консенсуал шартномалар гуруҳига тааллуқли бўлади, чунки бундай шартнома бўйича омонат сақлашга топширувчининг ашёни омонат сақлашга қўйиш ва иккинчи тараф, яъни омонат сақловчининг ашёни қабул қилиш юзасидан шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари шартноманинг барча муҳим шартлари тўғрисида ўзаро келишилган ва шартнома тегишли шаклда расмийлаштирилган вақтдан бошлаб вужудга келади; иккинчидан, омонат сақлаш шартномаси ҳақ эвазига ёки текинга тузилиши мумкин, бу шартнома бўйича омонат сақловчи сифатида ким (профессионал омонат сақловчи) иштирок этаётгани билан боғлиқдир. Омонат сақлаш ҳақ эвазига тузилганда Фуқаролик кодексининг 885-886-моддалари қўлланилади; учинчидан, шартнома муносабатлари таркибига кўра, шартноманинг бир томонлама ёки икки томонлама бўлиши юзасидан олимлар ўртасида якдил фикр мавжуд эмас. Текинга тузилган ва реал омонат сақлаш шартномаси бир тарафлама ҳисобланади, чунки, бундай шартнома бўйича шартнома нарсасига нисбатан юк топширувчида ҳуқуқлар, омонат сақловчида эса мажбуриятлар юзага келади. Ҳақ эвазига омонат сақлаш шартномасида юк топширувчи омонат сақловчининг хизматлари учун ҳақ тўлаш мажбуриятига, омонат сақловчи эса омонатни сақлаганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳолат омонат сақлаш шартномасини икки томонлама шартномалар туркумига киритишни назарда тутади.
Омонат сақлаш шартномасининг субъектлари сифатидаикки тараф – юк топширувчи ва омонатни сақловчи иштирок этади. Умумий қоидага кўра юк топширувчи сақлашга тақдим этилган мулкнинг эгасигина эмас, ундан эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқига эга ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс бўлиши мумкин, масалан, ижарага олувчи, юк ташувчи, пудратчи ва бошқ. Бироқ, омонат сақлашнинг алоҳида турларида (масалан, ташкилотнинг гардеробига ашёни қолдириш) ашёни сақлашга топширишга фақатгина муайян гуруҳдаги шахслар ҳақли бўлиши мумкин. Омонат сақловчи – фаолияти бевосита фуқаролар ва юридик шахслар томонидан топшириладиган ашёларни сақлаш ва уларни бус-бутун ҳолда яна ўз эгаларига қайтариб бериш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Одатда, асосий профессионал фаолиятининг тури сифатида омонат сақловчилар ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳам омонат сақловчи сифатида кўрилиши мумкин. Юридик шахслар ўзларининг Устав (Низом)ларида назарда тутилган ҳоллардагина омонат сақлаш фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
Масалан, бозорларнинг асосий фаолият мақсади истеъмол товарлари кенг ассортиментининг чакана ва майда улгуржи олди-сотдисига мўлжалланган бўлса-да, ўз ҳудудида ташкил этиладиган омборхоналарда ҳар томонлама фойдали шартларда омонат сақловчи сифатида иштирок этиши ҳам мумкин. Чунки, бозорда сотиладиган товарлар ҳар доим ҳам мулк эгаси томонидан олиб кириб, иш вақти тугагандан сўнг олиб чиқиб кетилмайди. Бундай ҳолларда бозор ҳудудида ташкил этиладиган омборхоналар хизматидан фойдаланилади47. Бундан ташқари, банкларнинг асосий вазифаси молиявий (қарз, кредит, тўлов) операцияларини амалга оширишдир. Бироқ, банклар ўз навбатида фуқароларга тегишли бўлган қимматбаҳо тошлар, нодир ҳужжатлар ва турли бойликларни сақлаш каби қўшимча хизматни ҳам амалга оширадилар48.
Омонат сақлаш шартномасининг айрим турларини (масалан, ломбардда сақлаш, радиоактив моддаларни, алкоголь маҳсулотларни сақлаш) тузиш учун қонунда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлиш лозим49.
Бугунги кунда профессионал омонат сақловчилар кўплаб учрайди. Жумладан, божхона омбори, бозорлардаги омборхоналар фаолиятини кўрсатиб ўтиш мумкин. Божхона омбори — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олади ҳамда товарларни вақтинча сақлаш ва (ёки) божхона омбори режимларида божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган бўлади. Божхона омборида Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган товарларни (божхона органлари томонидан олиб қўйилган ва божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборига жойлаштирилган товарлар бундан мустасно) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши ва сотилиши тақиқланган товарларни сақлашга рухсат берилмайди. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин. Очиқ турдаги божхона омборидан ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин. Ёпиқ турдаги божхона омборида эса, муайян шахслар, қоидага кўра, омбор эгасининг товарларини сақлашга ёки муайян товарларни, шу жумладан муомалада бўлиши чекланган товарларни сақлаш учун мўлжалланган бўлади. Бундай шахслар ва товарлар доираси божхона омборини таъсис этишда божхона органи билан келишув бўйича божхона омбори эгаси томонидан белгиланиши мумкин. Бундан ташқари ихтисослаштирилган божхона омборлари ҳам фаолият юритишлари мумкин. Яъни, очиқ ва ёпиқ турдаги божхона омборларидан сақлашнинг алоҳида шарт-шароитларини талаб этувчи ёки бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган товарларнинг айрим турларини сақлаш учун фойдаланилади. Қоидага кўра, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади. Божхона омбори фаолияти лицензияланадиган фаолият тури саналади. Божхона омборида товарлар сақланиши талаблари ва шартларига риоя этилиши учун божхона омборининг эгаси товар божхона омборида сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу омборхона ҳужжати (омбор гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳокозолар) расмийлаштирилиши билан тасдиқланади50.
Омонат сақлаш шартномасининг предмети омонат сақловчи томонидан юк топширувчига кўрсатиладиган хизматлар мажмуи ҳисобланади. Мазкур хизматларнинг объекти бўлиб фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, фуқаролар ва юридик шахсларнинг истеъмол мақсадларига мўлжалланган кўчар мол-мулклар бўлиши мумкин. Жисмоний хусусиятлари жиҳатидан омонат сақловчининг ихтиёридаги бинога ёки ҳудудга жойлаштирилиши мумкин бўлган буюмларгина омонат сақлаш шартномасининг объекти бўла олади. Шу сабабли кўчмас мол-мулк ва ҳажми улкан объектлар бўйича омонат сақлаш шартномаси тузилиши мумкин эмас. Яъни, кўчмас мол-мулклар, масалан ер участкалари, бино-иншоотлар, уй-жой ва бошқа объектлар қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари омонат сақлаш шартномасининг объекти бўлиб ҳисобланмайди. Кўчмас мулкларни сақлаш учун қўриқчи тайинланиши мумкин. Масалан, Фуқаролик кодексининг 900-моддасига кўра кўчмас мулклар секвестр тартибида (низоли ашёларни сақлаш) сақлашга топширилиши мумкин.
Фуқаролик қонунчилигига кўра омонат сақлаш шартномасининг шакли уни тузиш ҳолатлари ва туридан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Агар омонат сақлаш шартномаси томонларидан бири юридик шахс бўлса ёки шартнома объектининг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса ёзма равишда тузилиши керак. Қуйидаги ҳолларда омонат сақлаш шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади: 1) агар ашёнинг сақлашга қабул қилинганлиги факти омонат сақловчи томонидан юк топширувчига сақлаш тилхати, паттаси, гувоҳномасини, омонат сақловчи имзолаган бошқа ҳужжатни бериш йўли билан тасдиқланган бўлса; 2) агар бунга қонун ҳужжатларида йўл қўйилса ёки у сақлашнинг ушбу тури учун одатдаги ҳол бўлса, ашёлар сақлаш учун қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган номерли жетон (номер) ёки бошқа белги берилган бўлса.
Масалан, Фуқаро А. ёзги мавсумда қишки устки кийимларни сақловчи махсус фирмага қимматбаҳо пальтони сақлашни сўраб мурожаат қилди. Пальтони қабул қилаётиб фирма томонидан ҳеч қандай патта ёки бошқа турдаги ҳужжат берилмади. Фуқаро А. томонидан муайян вақт ўтганидан сўнг пальтони қайтариб олиш учун мурожаат қилинганида фирма пальтони қайтариб бериш мажбуриятини исботловчи ҳеч қандай ҳужжат йўклигини билдириб талабни рад этди.
Омонат сақлаш шартномасининг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик сақлашга қабул қилинган ашё билан омонат сақловчи қайтарган ашёнинг айнан ўзилиги хусусида низо чиққан тақдирда, тарафларни гувоҳларнинг кўрсатмаларини важ қилиб келтириш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Шуни таъкидлаш жоизки, ашё сақлаш учун фавқулодда ҳолатларда (ёнғин, табиий офат, тўсатдан касал бўлиш, ҳужум хавфи ва бошқалар) топширилган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилиш талаб этилмайди.
Омонат сақлаш шартномасининг муддати омонат сақловчига ашёни сақлаш мажбурияти юкланган вақт даври билан белгиланади. Омонат сақлаш шартномаси муддатли ёки муддатсиз бўлиши мумкин. Муддатли омонат сақлаш шартномаси маълум бир муддат учун, муддатсиз шартнома эса муддати кўрсатилмаган ҳолда юк топширувчи томонидан талаб қилиб олингунга қадар тузилади.Бироқ, муддатли омонат сақлаш шартномасида ҳам юк топширувчи хоҳлаган вақтда ҳатто омонат сақлаш шартномаси муддати тугамаган бўлса ҳам, ўзига тегишли бўлган ашёни қайтариб олиши мумкин. Агар сақлаш муддати ашёни юк топширган шахс томонидан талаб қилиб олиш пайтигача қилиб белгиланган бўлса, омонат сақловчи бундай вазиятларда ашёни сақлашнинг одат бўлган муддати тугагач, ашёнинг юк топширган шахс томонидан қайтариб олинишини талаб қилишга ҳақли. Бунинг учун омонат сақловчи юк топширувчига оқилона муддат беради. Агар юк топширувчи ашёни қайтариб олишни рад қилган ёки бош тортганда, омонат сақловчи юк топширувчини ёзма тарзда огоҳлантирган ҳолда ашёни сотиш ёки уни аукционга қўйишга ҳақли. Сотишдан тушган пул маблағи омонат сақловчи томонидан ашёни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларини қоплаган ҳолда юк топширувчига ўтказиб берилади.
Масалан, Фуқаро Д. вокзалдаги юк сақлаш омборига юк топширди. Поезд жўнаб кетишига қадар ҳали анча вақт борлиги туфайли Фуқаро Д. таксида дўконга бориб келишга қарор қилди. Бошқарувни йўқотган такси ҳайдовчиси автоҳалокат содир этди ва натижада фуқаро Д. бош мия жароҳатига учраб касалхонада олти ой мобайнида даволанди. Касалхонадан чиқиб, вокзалга бориб юкларини қайтариб олиш тўғрисида мурожаат қилганида унинг юклари сотиб юборилганлиги маълум бўлди.
Юк топширувчи шартномада назарда тутилган сақлаш муддати тамом бўлгач, сақлаш учун топширилган ашёни қайтариб олиши шарт. Юк топширувчи ашёни олишдан бош тортган тақдирда, агар омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат сақловчи ашёни мустақил суратда сотишга, унинг қиймати белгиланган энг кам иш ҳақининг эллик бараварига тенг суммадан ортиқ бўлган тақдирда эса — ушбу Кодекснинг 379, 380 ва 381-моддаларида назарда тутилган тартибда сотишга ҳақли. Ашёни сотишдан тушган сумма омонат сақловчига тегишли ҳақ чегириб ташлангач, юк топширувчига берилади.
Агар омонат сақлаш шартномаси консенсуал бўлса, унда ашёни сақлашга топширишнинг аниқ вақтини белгилаш зарур. Агар қайд қилинган шартномада белгиланган муддатда омонат сақловчи ашёни қабул қилишни рад қилса, шартнома шартлари бузилади ва уни жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ўз навбатида юк топширувчи шартномада келишилган тартибда ашёни омонат сақловчига топшириши, акс ҳолда омонат сақловчига етказилган зарарни қоплаши лозим.
Омонат сақловчи фақатгина қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда юк топширувчидан ашёни қайтариб олишини талаб қилиши мумкин. Жумладан, агар сақлаш учун топширилган ашёлар, сақлаш шартларига риоя қилинганлигига қарамай, атрофдагилар ёки омонат сақловчининг ёхуд учинчи шахсларнинг мулки учун хавф туғдирган тақдирда, омонат сақловчида бундай ҳуқуқ вужудга келади. Айрим профессионал фаолият сифатида омонат сақлашга нисбатан алоҳида тартиб белгиланиши мумкин. Чунончи, тез бузиладиган товарлар божхона омборида бундай товарлардан ўз вазифасига кўра фойдаланиш имконини берувчи уларнинг сифати сақланиб қолиши муддати доирасида, бироқ танланган божхона режимига мувофиқ белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши мумкин. Қоида тариқасида, товарлар божхона омбори режимида уч йил мобайнида туриши мумкин. Товарларни сақлашнинг чекланган муддати бир йилдан кам бўлмаслиги керак (сақлаш, истеъмол қилиш ва сотишга яроқлилик муддатлари чекланган товарлар бундан мустасно). Сақлашнинг аниқ муддатлари белгиланган меъёрларда товарларни сақлашга жойлаштирувчи шахс томонидан омбор эгаси билан биргаликда аниқланади. Сақлаш, истеъмол қилиш ва сотишга яроқлилик муддатлари чекланган товарлар белгиланган муддат ўтишидан олтмиш кун олдин бошқа божхона режимига расмийлаштирилиши ва божхона омборидан олиб чиқиб кетилиши лозим.
Ҳақ эвазига тузиладиган омонат сақлаш шартномасининг муҳим элементи бу унинг баҳосидир. Шартноманинг баҳоси тарафларнинг келишуви билан белгиланади, қоида тариқасида у амалдаги тариф ва ставкалар билан белгиланади. Агар юк топширувчи ашёни сақлаш муддати ўтганидан кейин сақловчидан олмаса, у кейинги сақлаганлик учун мукофот пули тўлаши лозим. Ушбу қоида юк топширувчига сақлаш муддати тугагунига қадар ашёни олиш мажбурияти юкланган ҳолларда қўлланилади. Омонат сақлаш шартномасида ашёни, агар унинг хусусиятлари имкони бўлса, топширилган вақтдаги ҳолатидан ўзгартирмай сақлаш вазифаси - асосий мақсад қилиб қўйилади.Омонат сақлашнинг айрим турлари норматив характердаги қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади. Масалан, юклар темир йўлларга қарашли жойларда сақлаш учун топширилганда, қолдирилганда уларнинг тўла-тўкис сақланиши учун темир йўл муассасаси жавобгар бўлишлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Темир йўллари уставида кўрсатилган.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish