Bog'liq Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018
2. Ашёни сақлаганликучун мукофот пули мажбурияти. Ашёни сақлаганлик учун мукофот пули омонат сақловчига агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тарафлар ўртасида тузилган шартномада ёки иш ҳолатларидан келиб чиқмаса тўланади. Фуқаролик қонунчилигига кўра омонат сақловчига мукофот пули юк топширувчи томонидан сақлаш муддати тугаганидан кейин тўланиши, агар тўловни даврларга бўлинган ҳолда амалга ошириш назарда тутилган бўлса, ҳар бир даврнинг тугаши билан тегишли тўлов амалга оширилиши лозим. Баъзи бир ҳолларда омонат сақлаш сақлаш шартномада белгиланган муддатдан олдин тугайди бу ҳолларда омонат сақловчи жавоб бермайди. Ушбу ҳолатлар учун мисол тариқасида юк топширувчининг ўзининг ашёсини сақлашни тугатиш тўғрисидаги ҳоҳши бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар юз берганда омонат сақловчи мукофот пулининг мутаносиб қисмини талба қилиш ҳуқуқига эга.
Масалан, якка тартибдаги тадбиркор базада савбзавот маҳсулотларини сақлаш талабларига жавоб берадиган иношоот мавжудлигини билган ҳолда ашёни омонат сақлашга топширди. Бироқ кейинги кун омборхона иситиш тизимидаги авария натижасида сабзавот маҳсулотларини сув остида қолди ва сифатини йўқотди, бунинг натижасида якка тартибдаги тадбиркор базадан етказилган зарарни қоплашни сўради. Сабзавот базаси етказилган зарарни қоплашга рози бўлиб, ўз навбатида якка тартибдаги тадбиркордан шартномада кўрсатилган мукофот пулининг мутаносиб қисмини тўлашни сўради, ФКнинг 885-моддасига асосан вазиятдан келиб чиқиб омонат сақлаш база жавоб бериши мумкин бўлмаган ҳолда шартномада кўрсатилган муддатдан олдин тугатилса омонат сақловчи мукофот пулининг мутаносиб қисмини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Омонат сақлашга муҳим хусусиятга эга бўлган ашё топширмлган, бу хусусда юк топширувчи омонат сақловчини хабардор қилмаган бўлса, омонат сақловчи нафақат шартномада кўрсатилган мукофот пулини талаб қилиш ҳуқуқига эга балки уни сақлаши ҳам керак. Бироқ омонат сақловчининг айби билан шартнома муддатидан олдин тугатилса, у юк топширувчидан омонат сақлашнинг қолган муддати учун мукофот пули талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги билан биргаликда тўланган мукофот пулининг мутаносиб қисмини қайтариш мажбуриятига ҳам эга. Бундан ташқари қонунчилик омонат сақловчи томонидан ашёни сақлаганлик учун тўлов даврларга бўлиб тўлаш назарда тутилган бироқ юк топширувчи томонидан белгиланган давр учун тўланиши шарт бўлган тўловнинг ярими амалга оширилмаган бўлса шартномани муддатидан олдин тўхтатишга йўл қўяди. Бундай мукофот пули тўловини кечиктирганлик учун омонат сақловчи омонат сақлаш шартномаси ижросидан воз кечиши мумкин ва юк топширувчи ўзининг ашёларини олиб кетиши шарт.