Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 0,88 Mb.
bet134/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси субъектлари шартнома юзасидан ўзига хос ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Биринчи навбатда мазкур ҳуқуқий муносабатда асосий “вазифани бажарадиган” ҳамда шартномавий алоқаларнинг давом этиши унинг ҳаракати боғлиқ бўлган тараф – ишончли бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида фикр юритиш лозим. Зеро, кўпчилик вазиятларда шартнома мазмунини ҳам ишончли бошқарувчининг шартнома бўйича ваколатлари ташкил этади.
Ишониб топширилган мол-мулкни бошқариш деганда, муассис ва фойда олувчининг манфаатларини кўзлаб мол-мулкни тайинланиш мақсадларидан келиб чиқиб, унинг фойдали жиҳатларини ўзлаштириш, тадбиркорлик фаолиятида муваффақиятли ва ишончли ҳаракат қилиш, қонун доирасидаги фаолият ва мол-мулкни тез емирилиб кетишдан сақлаган ҳолда ундан максимал даражада даромад олиш назарда тутилади. Бунда ишончли бошқариш мазкур мол-мулкдан илгари олинган фойдадан кам бўлмаган даромадни қўлга киритиш ёки шартномада тарафлар келишган натижани қайд этиши лозим бўлади. Масалан, ишончли бошқарувга берилганига қадар корхонанинг йиллик даромади 25 миллион сўмни ташкил этган бўлса, ишончли бошқарув натижасида ҳам 25 миллиондан кам бўлмаган ёки тарафларнинг келишувига кўра бундан камроқ суммадаги даромад қилиниши лозим даражадаги бошқариш амалга оширилган деб ҳисобланишга асос бўлади.
Ишончли бошқарувчи мол-мулкни бошқаришда юқори профессионаллик кўрсатиши, ўзининг муайян соҳадаги билим, малака ва кўникмасини тўлиқ намоён этиши, ўзига ишониб топширилган мол-мулкни ўзининг мулкидек асраб-авайлаши ва бунда энг муҳими муассис ва фойда олувчининг манфаатларини эсдан чиқармаслиги керак.
Бунда у ўзига ишониб топширилган мол-мулкнинг қиймати пасайиб кетмаслиги учун барча чора-тадбирларни кўриши лозим. Масалан, биржада акциялар курси пасайиб кетганда, ишончли бошқарувчи ушбу акциялар курсини кўтариш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни амалга ошириши шарт.
Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабатларида мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш хавфи кимнинг зиммасида бўлиши масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ишончли бошқарувчи мулкдор ва фойда олувчи манфаатларини кўзлаб мол-мулкка нисбатан амалий ва юридик ҳаракатларни қилиши лозим бўлар экан, у мол-мулкка етарлича ғамхўрлик қилиши ҳам зарур бўлади.
Маълумки, ишончли бошқарувчи муассис ва фойда олувчи манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади. Шу муносабат билан бошқарув муассиси ва фойда олувчи ишончли бошқарувчининг бошқариш юзасидан амалга оширган ҳаракатларидан хабардор бўлиб туришга ҳақли. Бу эса ишончли бошқарувчи зиммасига бошқарувнинг муассиси ва фойда олувчига мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси билан белгиланган муддатларда ва тартибда ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиб туриш мажбуриятини юклайди.
ФКнинг 857-моддасида ишончли бошқарувчининг унга бошқарувга топширилган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. Мазкур моддага мувофиқ, ишончли бошқарувчи қонунда ва мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида назарда тутилган доирада ишончли бошқаришга топширилган мол-мулкка нисбатан мулкдор ҳуқуқларини амалга оширади.
Ишончли бошқарувчи мол-мулкни бошқариш соҳасидаги ҳаракатларни амалга ошириш натижасида қўлга киритган ҳуқуқлар ана шундай мол-мулк таркибига киритилади. Ишончли бошқарувчининг ана шундай ҳаракатларни амалга ошириши натижасида вужудга келган мажбуриятлар шу мол-мулк ҳисобидан бажарилади. Ишончли бошқарувчи бошқарувга топширилган кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга беришни ва гаровга қўйишни, фақат бу ҳол мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида назарда тутилган ҳолларда амалга оширишга ҳақли.
Ишончли бошқарувда бўлган мол-мулкка ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун ишончли бошқарувчи ўзининг ҳуқуқлари ҳар қандай бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бунда ишончли бошқарув мулкни титул эгалловчиси сифатида мулкдор ҳуқуқларига эга бўлади ва ишончли бошқарувга топширилган мол-мулкни ҳимоя қилишда ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий усуллардан фойдаланишга ҳақлидир.
Бошқарув муассиси ва фойда олувчи ҳам шартнома юзасидан ўзига хос ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Биринчи навбатда бошқарув муассиси шартномада кўзда тутилган шартлар асосида ишончли бошқарувчи амалга ошираётган юридик ва амалий ҳаракатларини, унинг мол-мулкни бошқариш бўйича оператив-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда назорат қилишга ҳақли ҳисобланади. Бунинг учун у ишончли бошқарувчидан шартномада белгиланган муддатларда тегишли ахборот ва ҳисоботларни олиб туриш ҳуқуқига эга. Агар бошқарув муассиси шартнома шартларини бузиш ҳолатларини аниқласа, у ишончли бошқарувчидан оқилона муддатларда уни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли бўлади.
Агар шартномада бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса, бошқарув муассиси ишончли бошқарувга берилган ўз мол-мулкидан олинган фойда ва даромадларни ўзига топширилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида ишончли бошқарувчига ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса, бошқарув муассиси шартномада белгиланган миқдордаги суммани ишончли бошқарувчига тўлаши лозим бўлади. Одатда, бу мажбурият ишончли бошқарувчига мол-мулкдан олинган даромад, фойда ва бошқа моддий неъматларнинг тегишли қисмини ўзига тўланиши лозим бўлган ҳақ ва ишончли бошқариш юзасидан қилинган харажатлар учун ушлаб қолиш ҳуқуқини бериш орқали бажарилади.
Бошқарув муассиси ишончли бошқарувга берилган мол-мулкни ўзидан бегоналаштиришга, гаровга қўйишга ва ушбу мол-мулк билан боғлиқ бошқа битимларни тузишга ҳақли эмас. Бу қоида ФКнинг 857-моддаси талабларидан келиб чиқади. Зеро, унда белгиланишича, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси амал қилиб турган даврда унга нисбатан мулкдор ҳуқуқларини бошқарув муассиси эмас, ишончли бошқарувчи амалга оширади.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида кредитор сифатида бошқарув муассиси кредитор мажбуриятларини бажариши лозим. Яъни, у ишончли бошқарувчининг самаралифаолият олиб бориши учун ишончли бошқарувга топширилган мол-мулк ҳақидаги барча маълумотлар ва ҳужжатларни топшириши, ўзининг ишончли ва барқарор бизнес ҳамкорлари хусусидаги маълумотларни топшириши керак. Бундан ташқари бошқарув муассиси ишончли бошқарувчининг оператив-хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси учинчи шахс (фойда олувчи) фойдасига тузилган бўлса, бошқарув муассисининг юқоридаги ҳуқуқлари фойда олувчига тегишли бўлади. Шу билан бирга, фойда олувчи исталган вақтда ва ҳеч қандай сабабсиз мол-мулкни ишончли бошқариш орқали ўзига берилган барча ҳуқуқлардан воз кечишга ҳам ҳақлидир. Бунда фойда олувчининг ҳуқуқлари бошқарув муассисига ўтади ёки янги тайинланган фойда олувчи ушбу ҳуқуқларга эга бўлади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish