Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet130/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:

1. Бегона шахс манфаатларини кўзлаб, топшириқсиз ҳаракат қилиш тушунчаси ва аҳамияти.


2. Бегона шахс манфаатларини кўзлаб, топшириқсиз ҳаракат қилишда қандай шартлар мавжуд?
3. Фуқаро Кимсанов қўшниси Адилованинг қизи оғир касал бўлиб қолганидан хабар топиб, уни дарҳол туман марказидаги касалхонага олиб борди. У ерда шифокорлар дарҳол операция қилиш учун зарур бўлган дори-дармонларни олиб келиш зарурлигини айтишди. Адилованинг ота-онаси хорижий мамлакатда хизмат сафарида бўлганлиги сабабли улардан ушбу дори дармонларни олиш зарурлигини хабар қила олмаган фуқаро Кимсанов ўз ҳисобидан 1.500.000 сўмлик дори-дармонни харид қилди ва Адилованинг қизини даволатиш учун топширди.
Орадан бир ҳафта ўтгандан сўнг хизмат сафаридан қайтиб келгандан сўнг фуқаро Кимсанов Адиловлардан уларнинг қизи учун қилинган ҳаражатларни қоплашни талаб қилди. Адиловлар эса, ўзлари томонидан ҳеч қандай топшириқ берилмаганлигини, шу боисдан ҳаражатлар қопланмаслигини маълум қилди.
Ушбу ҳолатни Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ҳал қилинг.


48-боб. Воситачилик


Воситачилик шартномасининг тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. Маълумки, фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз хоҳиш ва манфаатларидан келиб чиқиб ўзлари ёки вакил орқали амалга оширишлари мумкин. Бунда шахс ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишни бошқа шахсга топшириш шартномалар орқали амалга оширилади ва вакиллик ҳамда топшириқ шартномасига асосланади. Бироқ, шахс ўзига тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳар доим вакил орқали ўз номидан амалга ошира олмаслиги мумкин. Ижтимоий ҳаётнинг муайян бир соҳасидаги фаолиятни амалга оширишда шахс объектив ёки субъектив сабабларга кўра бевосита қатнаша олмаслиги ёки вакил ёрдамида иштирок эта олмаслиги мумкин. Масалан, қурилиш материалларини сотиб олишда фуқаро мазкур соҳада етарли билим ва тушунчага эга бўлмаганлиги сабабли бошқа шахсга ўзи учун уларни сотиб олиб беришни топшириши мумкин. Бу ҳолатда қурилиш материалларини харид қилиш шартномасини тузиш мажбуриятини олган шахс воситачи ҳисобланади ва битимни ўз номидан бироқ топшириқ берган шахс- комитент ҳисобидан тузади.
Ҳозирги кунда воситачилик шартномасибарча ривожланган мамлакатлар ҳуқуқий тизимида тадбиркорлик муносабатларида кенг фойдаланувчи шартнома сифатида характерланиб, халқаро ва ички савдо муносабатларида кенг қўлланилиб келинади. Таъкидлаш лозимки, воситачилик шартномаси конструкцияси мулкий ҳуқуқларни муомалада бўлишида муҳим ўрин эгаллайди.
Воситачилик шартномаси хизмат кўрсатишга оид шартномалар тизимига мансуб ҳисобланади ва бунда воситачи комитент кўрсатмаларига мувофиқ ўз номидан лекин комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимларни тузади. Хизмат кўрсатишнинг бу турида воситачи томонидан учинчи шахс учун ҳуқуқий оқибат туғдирадиган юридик ҳаракат содир этилади. Воситачилик ёрдамида мол-мулкни пулли реализация қилишга доир келишувлар амалга оширилади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак у савдо воситачилиги муносабатини расмийлаштиради. Профессионал савдо воситачиси (воситачи) иштирокчи сотувчи (ишлаб чиқарувчи) ва сотиб олувчи (истеъмол қилувчи) ликдан ва яна контрагентларни топиш улар билан тузилган келишувларни расмийлаштириш ва бажаришдан ҳам озод этади. Масалан, халқаро савдо муносабатларида ишлаб чиқарувчилар (экспортер) ёки истеъмол қилувчилар (импортер) халқаро контрагентлар билан олди-сотди ишларида халқаро бозорда воситачи иштирокида иш кўрадилар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 832-моддасига мувофиқ, воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Воситачилик шартномасининг моҳияти шундаки, бунда бир шахс – воситачи иккинчи шахс – комитентга муайян битимларни тузиш бўйича хизмат кўрсатади. Воситачилик шартномасининг предмети бўлиб, воситачи кўрсатадиган хизмат ҳисобланади. Масалан, воситачи комитентга тегишли буюмни сотиб бериш хизматини кўрсатиши шартнома предметини ташкил этади.
Воситачилик шартномасинингмоҳиятини аниқлашда унинг турдош шартномалардан фарқли жиҳатларини кўриб чиқиш лозим бўлади. Маълумки, воситачилик шартномасига яқин шартномалар жумласига топшириқ шартномаси, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномалари киради. Топшириқ шартномаси ҳам воситачилик шартномаси каби ўзида учинчи шахснинг муайян топшиғирини бажариш хизматини ифодалайди. Албатта бунда воситачи ва вакил бажарилиши лозим бўлган юридик ҳатти-ҳаракат ва битим соҳаси бўйича муайян билим ва малака эга бўлиши талаб этилади.
Воситачилик шартномаси қуйидаги ҳолатлар бўйича топшириқ шартномасидан фарқ қилади:
1. Бажарилиши лозим бўлган кўрсатмалар ва кўрсатиладиган хизмат мазмуни ва моҳиятига кўра. Агар топшириқ шартномаси бўйича вакил муайян юридик ҳаракатларни амалга ошириш топшириғини олса, воситачи фақатгина бир ёки бир неча битимни тузиш кўрсатмасини олади. Масалан, топшириқ шартномасига кўра вакилга мол-мулкни бошқариш ва у билан боғлиқ барча юридик ҳаракатлар(мол-мулкни эгаллаш, фойдаланиш, мол-мулкни ижарага бериш, мол-мулк юзасидан тўловларни амалга ошириш, мол-мулкка нисбатан ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш юзасидан даъво қўзғатиш ва шу кабилар) амалга ошириш ҳуқуқи берилса, воситачига фақатгина мол-мулкни сотиш шартномасини тузиш кўрсатмаси берилади.
2. Вакил топшириқ шартномаси бўйича барча ҳаракатларни топшириқ берувчи номидан амалга оширса, воситачи битимни ўз номидан тузади. Бунда вакил амалга оширган ҳаракатлар учун ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг унинг ўзи учун эмас, балки топшириқ берувчи учун вужудга келади. Воситачилик шартномасида воситачининг учинчи шахс билан тузилган битим юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлар комитенда воситачидавужудга келади. Зеро, ФКнинг 832-моддаси 2-қисмида белгиланганидек, воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатларга киришган бўлса ҳам, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади.
3. Топшириқ шартномасида ҳам, воситачилик шартномасида ҳам барча ҳаракатлар топшириқ берувчи ва комитент ҳисобиданамалга оширилади. Бироқ топшириқ шартномасида вакил амалга оширадиган юридик ҳаракатлар мол-мулкка нисбатан умумий қилиб белгиланса, воситачилик шартномаси муайян муддатга ёки амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда, қайси ҳудудда бажарилиши кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда, комитент воситачига топширган комитентнинг манфаатларини кўзлаб ва унинг ҳисобидан битим тузиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслик ҳақида мажбурият олган ҳолда ёки бундай мажбуриятни олмаган ҳолда, воситачилик нарсаси бўлган товарларнинг ассортименти хусусида шартлар қўйилган ёки қўйилмаган ҳолда тузилиши мумкин.
4. Топшириқ шартномасида вакилнинг ҳаракатлари текинга ёки ҳақ эвазига амалга оширилса, воситачилик шартномаси ҳар доим ҳақ эвазига амалга оширилади. Чунки, ФКнинг 833-моддасига кўра, комитент воситачига ҳақ тўлаши, воситачи битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилиши учун кафолатни ўз зиммасига олган (делькредере) ҳолларда эса шартномада белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ ҳам тўлаши шарт.
Воситачилик шартномасининг мақсади товарларни савдо-сотиқ қилишда тарафларга қулайликлар яратиш, ўзига тегишли бўлмаган буюмлар билан чекланмаган миқдорда савдо-сотиқ қилишда, воситачиликка кенг имконият яратиб бериш ҳисобланади.
Шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. ФКда мазкур шартномага берилган таърифдан англашилишича, воситачи ўз номидан бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни тузиш мажбуриятини олади. Албатта бундай мажбурият унинг зиммасига ўз-ўзидан эмас, балки ўзига хос юридик факт бўлган комитетнтнинг кўрсатмалари асосида юклатилади. Бироқ, воситачи ва у тузган битимнинг тараф бўлган учинчи шахс ўртасида муайян ҳуқуқий боғлиқлик мавжуд бўлмаганлиги сабабли44, воситачи нафақат битимни тузади, балки унинг натижаларини комитетнтга топширади. Бунда битим натижасини топшириш шакли турлича бўлиши мумкин. Учинчи шахс воситачи билан тузган битими юзасидан ўз мажбуриятини бажаришидан олдидан, воситачининг комитент олдидаги мажбурияти битим бўйича ҳуқуқлар комитентга ўтказилиши йўли билан бажарилган деб ҳисобланади. Бунинг учун воситачи ва комитент ўртасида алоҳида битим (ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги) тузилиши кифоя қилади.
Маълумки, учинчи шахс нафақат воситачи билан битим тузади, балки воситачи учун бу битимни ижро ҳам қилади. Бунда воситачи битим юзасидан учинчи шахсдан олинган нарсаларни комитентга топшириши лозим. ФКнинг 838-моддаси талабларига кўра бу мажбурият битим бўйича воситачи олган барча нарсаларага таалуқлидир. Воситачи учинчи шахс комитент кўзда тутганидан кўра кўпроқ нарса беганлигига асосланиб, ортиқча бўлган нарсаларни ушлаб қолиш ҳуқуқига эга эмас.
Воситачи учинчи шахс билан ўзи тузган битимдан келиб чиқадиган ҳамма мажбуриятларни бажариши ва ҳамма ҳуқуқларни амалга ошириши шарт.
Воситачи ўз зиммасига олган топшириқни комитентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, воситачилик шартномасида бундай кўрсатмалар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ комитент учун энг фойдали шартлар асосида бажариши лозим. Агар воситачи битимни комитент кўрсатганидан ҳам фойдалироқ шартлар асосида тузган бўлса, қўшимча фойда, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар ўртасида баравар тақсимланади.
Воситачи битимнинг ижроси учун комитентга кафолат берган (делькредере) ҳолларда у воситачилик шартномасида келишилган миқдорда қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Комитент ҳисобидан учинчи шахс билан тузилган битим учинчи шахс томонидан бажарилмаганлиги учун воситачи комитент олдида жавобгар бўлмайди, воситачи ушбу шахсни танлашда зарур эҳтиёткорлик қилмаган ёки битимнинг бажарилишига кафолат берган (делькредере) ҳоллар бундан мустасно.
Воситачи учинчи шахс билан тузган битимни учинчи шахс бажармаган тақдирда, воситачи бу ҳақда дарҳол комитентга хабар бериши, зарур далил-исботларни тўплаши ва таъминлаши, шунингдек комитентнинг талабига кўра бундай битим юзасидан ҳуқуқларни талабларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда (ФКнинг 313-317, 319, 320-моддалари) унга топшириши шарт. Воситачининг битим бўйича ҳуқуқларни комитентга топширишга, воситачининг учинчи шахс билан ҳуқуқларни бундай беришни тақиқлайдиган ёки чеклайдиган келишувидан қатъи назар, йўл қўйилади. Бу ҳол воситачи ҳуқуқни топширишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақидаги келишувни бузиб ҳуқуқни топширганлиги муносабати билан уни учинчи шахс олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди. Бинобарин, воситачининг учинчи шахс билан тузган битим комитентнинг топшириғи бўйича ва унинг фойдасини кўзлаб тузар экан қонунчиликдаги бу қоида асосли ҳисобланади.
Умумий қоидага кўра, воситачи ўз зиммасидаги мажбуриятни шахсан ўзи бажариши лозим. Бироқ, айрим ҳолатларда воситачи ўзининг бу мажбуриятини бошқа шахсга ҳам тошириши мумкин бўлади. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, воситачи воситачилик шартномасини бажариш мақсадида бошқа шахс билан қўшимча воситачилик шартномаси тузишга ҳақли бўлиб, қўшимча воситачининг ҳаракатлари учун комитент олдида жавобгар бўлиб қолаверади. Қўшимча воситачилик шартномаси бўйича воситачи қўшимча воситачига нисбатан комитент ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади.
Қонун бирон-бир битимни фақат махсус вакил қилинган шахслар билан тузишга йўл қўядиган ҳолларда қўшимча воситачилик шартномаси фақат ана шундай шахс билангина тузилиши мумкин.
Агар воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, воситачилик шартномаси бекор қилингунга қадар комитент воситачининг розилигисиз қўшимча воситачи билан бевосита муносабатларга киришишга ҳақли эмас.
Воситачи комитентнинг топшириғини бажариш жараёнида комитентдан олинган ёки унинг учун олинган мол мулкни сақлаш мажбуриятини бажариши лозим. Воситачилик шартномасида комитентнинг ашёсини сақланишини таъминлаш юзасидан воситачи томонидан бажарилиши лозим бўлган аниқ кўрсатмалар назарда тутилиши мумкин. Шартномада воситачининг бундай мажбуриятлари белгиланган шартлар мавжуд бўлмаганда воситачи қонун хужжатлари, бошқа норматив ҳуқуқий актларда, иш муомаласи одатларидан, шунингдек ашёнинг хусусиятидан келиб чиқиб чора кўриши лозим бўлади.
Товарнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги,яроқлилик муддатлари ёки хизмат кўрсатиш муддатлари тасдиқланиши тўғрисида ахборот тақдим этилиши керак бўлган товар фақат ана шундай ахборот мавжуд бўлган тақдирда воситачилик савдосига қабул қилинади ва сотилади.
Воситачилик савдосига қабул қилинадиган товарларнинг нархи ва воситачининг тақдирлаш пули комитент билан воситачи ўртасидаги ўзаро ахдлашувга кўра белгиланади, бу воситачилик битимида қайд этилади (ёзиб қўйилади) ва ҳар иккала томоннинг имзолари билан тасдиқланади. Муайян вақт мобайнида сотилмаган товарни қайта баҳолаш воситачилик битими шартларидан келиб чиқиб комиссионер томонидан амалга оширилади,унга мазкур ҳужжатларни имзолаш чоғида комитент розилик билдиради.Товарларни қайта баҳолаш комитентни чақирмасдан амалга оширилиши мумкин, комитентнинг воситачилик битимидаги имзоси билан унинг бу шартларга розилиги тасдиқланади.
Воситачилик шартномасида комитентнинг мол мулкини сақлаш жараёнида ундан воситачининг фойдаланиши назарда тутилиши мумкин. Масалан, ўз номидан бироқ, мижоз ҳисобидан битим тузувчи брокерлик фаолиятини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси билан тузиладиган шартномада қимматли қоғозларни инвестициялаш учун мўлжалланган ёки қимматли қоғозларни сотишдан тушган пул маблағларини улар мижозга қайтарилгунга қадар брокернинг ишлатиб туриши назарда тутилиши мумкин. Бундай шартномада албатта, келгусида мазкур шартнома натижасида брокер олган фойдани тақсимланиши ҳақидаги шарт мавжуд бўлиши лозим.
Комитент комиссионерга берилган топшириқни бекор қилиб исталган пайтда воситачилик битимини бажаришни рад этишга ҳақлидир. Комиссионер топшириқ бекор қилинганлиги туфайли келиб чиққан зарарлар қопланишини талаб қилишга ҳақлидир. Комитент воситачилик шартномасида белгиланган муддатда, агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, дарҳол ўзининг комиссионернинг ихтиёридаги мулкини тасарруф қилиши керак.Агар комитент ушбумажбуриятни бажармаса,комиссионер товарни комитентнинг ҳисобидан сақлаш учун топширишга ёхуд уни комитент учун қулайроқнархда сотишга ҳақлидир.
Комитентнинг воситачилик шартномасини зарур даражада бажармаслик билан боғлиқ бўлган талаблари комиссионерга,агар томонларнинг битишувида ўзгача муддат белгиланмаган бўлса, сотилган товар учун комитентга пул тўланган ёхуд сотилмаган товар унга қайтарилмаган кундан бошлаб 30 кун мобайнида берилиши керак45.
Воситачи сотадиган мол-мулкнинг баҳоси, агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, комитент билан келишган ҳолда белгиланади.
Мол-мулкни комитент билан келишилган нархдан арзон сотган воситачи мол-мулкни келишилган нархда сотиш имконига эга бўлмаганлигини ва арзон нархда сотиш натижасида яна ҳам кўпроқ зарарнинг олди олинганлигини исбот қилиб бермаса, орадаги фарқни комитентга тўлаши шарт. Воситачи комитентдан рухсат сўраши шарт бўлган ҳолларда у комитентнинг кўрсатмаларидан четга чиқишга комитентнинг розилигини олдиндан олиш имкониятига эга бўлмаганлигини ҳам исбот қилиши шарт.
Воситачи мол-мулкни комитент билан келишилгандан юқорироқ нархда сотиб олган бўлса, бундай харидни қабул қилишни истамаган комитент воситачидан учинчи шахс билан битим тузилганлиги ҳақида билдириш олганидан кейин оқилона муддатда бу ҳақда воситачига маълум қилиши шарт. Акс ҳолда харид комитент томонидан қабул қилинган деб ҳисобланади. Бунда воситачи нархдаги фарқни ўзи тўлашини маълум қилса, комитент ўзи учун тузилган битимдан бош тортишга ҳақли эмас.
Ҳозирги кунда комитент сифатида ҳар қандай муомалага лаёқатли фуқаролик муомаласи иштирокчилари иштирок этишлари мумкин. Бунда комитентнинг воситачига топшираётган мол мулкнинг мулкдори бўлиши мажбурий эмас, бироқ унда ушбу мол мулкни тасарруф этиш ваколати мавжуд бўлиши лозим.
Воситачилик муносабатлари комитент томонидан муайян ҳуқуқларни амалга оширишни ва ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришни тақазо этади. Жумладан, комитент:

  • воситачилик шартномаси бўйича ижро этилган ҳамма нарсани воситачидан қабул қилиши;

  • ўзи учун воситачи томонидан сотиб олинган мол-мулкни кўздан кечириши ва ушбу мол-мулкда аниқланган камчиликлар тўғрисида дарҳол воситачини хабардор қилиши;

  • воситачини воситачилик топшириғини бажариш юзасидан учинчи шахс олдида ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод қилиши шарт (ФКнинг 841-моддаси).

Комитент томонидан востачилик муносабатида ўз мажбуриятларини бажариши ўзининг асосий мажбуриятини бажарилишини тақазо этади. Бунда комитент томонидан ижрони қабул қилиши, воситачилик ҳақини тўлаши, воситачининг топшириқни бажариш юзасидан амалга оширган чиқимларини қоплашни назарда тутади.
Комитент томонидан ижрони қабул қилиш мажбурияти икки хил ҳолатни назарда тутади. Биринчидан, воситачи томонидан олинган мол мулкни текшириб кўриш ва барча аниқланган камчиликлар ҳақида дарҳол воситачини хабардор қилиш, иккинчидан, воситачини воситачилик топшириғини бажариш юзасидан учинчи шахс олдида ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод қилишини назарда тутади.
Комитент воситачилик ҳақини, тегишли ҳолларда эса делькредере учун қўшимча ҳақни ҳам тўлашдан ташқари, воситачилик топшириғини бажариш юзасидан воситачи сарфлаган суммаларни ҳам унга тўлаши шарт. Агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик шартномасида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, воситачи ўз ихтиёрида бўлган комитентнинг мол-мулкини сақлаш юзасидан қилган харажатлари қопланишига ҳақли эмас (ФКнинг 842-моддаси).
Комитент воситачига ҳақ тўлаши, воситачи битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилиши учун кафолатни ўз зиммасига олган (делькредере) ҳолларда эса шартномада белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ ҳам тўлаши шарт. Агар шартномада бу миқдор назарда тутилган бўлмаса ва у шартноманинг шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин бўлмаса, ҳақ миқдори Фуқаролик кодекси 356-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланади (ФКнинг 833-моддаси).
Комитент томонидан мажбуриятларни бажарилиши таъминлаш учун воситачига муайян даражада кафолатлар берилади. Воситачи ФК 290-моддасига мувофиқ ўз қўлида бўлган, комитентга ёки комитент кўрсатган шахсга топширилиши керак бўлган ашёларни воситачилик шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли бўлади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish