Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Ишчи кучи бозорининг таркибий қисмлари



Download 2,78 Mb.
bet29/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Ишчи кучи бозорининг таркибий қисмлари




Ишчи кучи бозори таърифи ва хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг асосий элементларини аниқлаш мумкин: булар - ишчи кучи бозори субъектлари; ишчи кучи бозорида субъектларнинг
96
муносабатларини тартибга солувчи хукукий жиҳатлар; бозор конъюктураси; аҳоли бандлиги хизмати; ишчи кучи бозори инфратузилмаси; ижтимоий химоя тизими ва бошқалардир.
Ишчи кучи бозорининг асосий субъектлари иш берувчилар билан ёлланма ходимлардир.
Иш берувчи - ёлловчи бўлиб, у мулкчиликнинг қонунлаштирилган тузилмасига боғлиқ равишда турли «Қиёфа»да намоён бўлиши мумкин. Иш берувчи давлат корхоналари, хиссадорлик жамиятлари, жамоат ташкилотлари, жамоа хўжаликлари, хусусий корхоналар, кооперативлар, кушма корхоналар, якка тартибдаги ёлловчилар ва шу кабилар бўлиши мумкин.
Ёлланма ходимлар - булар эркин фукаролар бўлиб, ёлланиб ишлаш улар учун тирикчилик воситаларини ишлаб топиш ва ўз- ўзидан кўпайиш манбаи ҳисобланади. Иш берувчилар учун улар жинси, ёши, малакаси, ижтимоий мақоми ва бир қатор ижтимоий ҳосил қилинган сифатлари (жавобгарликни хис қилиши, ишчанлиги, интизомлилиги, тадбиркорлиги ва х.к.) билан турли даражада қадрлидир.
Ишчи кучи бозоридаги муносабатлар тизими учта асосий таркибий қисмдан ташкил топади.

  1. Ёлланма ходимлар билан иш берувчилар ўртасидаги муносабатлар;

  2. Ишчи кучи бозори субъектлари билан вакиллар (касаба уюшма-лари, иш берувчиларнинг уюшмалари, бандлик хизматлари) ўртасидаги муносабатлар.

  3. Ишчи кучи субъектлари билан давлат ўртасидаги муносабатлар.

Ишчи кучи бозори барча элементларнинг мавжудлиги ва узаро алокаси мазкур бозорнинг фаолият кўрсатиши учун зарурдир.
Ишчи кучи бозори қуйидаги бир катор функцияларни бажаради: а)Иш берувчилар ва ёлланма ходимларнинг учрашувларини
ташкил этиш;
б) Ишчи кучи бозорида иш берувчилар ўртасида ҳам, ёлланма ходимлар ўртасида ҳам рақобатларни таъминлаш;
в)Иш ҳақининг мутаносиб ставкаларини белгилаш; г) Аҳолининг бандлиги масалаларини хал қилиш;
д) Халк хўжалигида иш кучини ишлаб чиқариш тармоқлари ва сохалари ўртасида қайта тақсимлаш ва банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш йўли билан ишсизларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш.
Бозор конъюнктураси - бу ишчи кучи бозори таркибини барча ташкил этувчилар доирасида талаб ва таклифнинг нисбатидир. У иқтисодиётнинг ахволига (юксалиш ёки таназзулига); хўжаликнинг тармоқ тўзилишига; техник базасининг ривожланиш даражасига; фаровонликка (аҳоли даромадлари даражаси, шу жумладан киши бошига тўғри келадиган даромад даражасига); товарлар, хизматлар, уй-жой, қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига; ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфрату-зилмаси аҳволига; иқтисодиётнинг кўп укладлилигининг ривожланиш даражасига; интеграцион алоқалар, тармоқ ва ҳудудий алоқалар)нинг ривожланиш чора-тадбирларига қараб қарор топади.
Бундан ташкари, унга демографик, этник-ижтимоий, сиёсий, экологик ва бошқа айрим омиллар таъсир кўрсатади.
Талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга қараб ишчи кучи бозори конъюнктураси уч турда бўлиши мумкин:
а)Ишчи кучи такчил бўлган бозор, унда ишчи кучини таклиф қилишда етишмовчиликлар бошдан кечирилади.
б) Ишчи кучи ортиқча бўлган бозор, унда кўп миқдорда ишсизлик мавжуд бўлади ва тегишли равишда ишчи кучи таклифи ортиқча бўлади.
в) мувозанатли бозор, унда ишчи кучига бўлган талаб уни таклиф қилишга мувофиқ бўлади.
Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтаётган Республикамиздаги ишчи кучи бозорининг жорий конъюнктураси ишчи кучи талаби ва таклифига нисбабан айрим номутаносибликлар билан ажралиб туради. Булар вақтинчалик хусусиятига эга бўлиб, ходимларнинг корхоналар, иқтисодиёт секторлари ўртасидаги харакатини секинлаштиради.
Рақобат ишчи кучи бозорида кўп миқдордаги мустақил харидорлар ва сотувчилар мавжудлигидан далолат беради, бу эса уларнинг ишчи кучи бозорига эркин равишда кириш ва уни тарк этиш имконини беради. Рақобат ҳар қандай бозорнинг механизми таркибий қисмларини ташкил этувчи омилдир. Соф рақобат бозори кўп микдордаги харидорлар (фирмалар) мавжудлигини кўрсатадк. харидорлар муайян меҳнат турини ёллашда бир-бирлари билан рақобат қиладилар; бир хил малакага эга бўлган кўпдан-кўп ходимлар бир-бирига боғлиқ бўлмаган холда ўз ишчи кучларини таклиф
этадилар; фирмалар ҳам, ходимлар ҳам иш ҳақи ставкаларини назорат қилмайдилар ва тиқиштирмайдилар.
Ишчи кучи бозорининг тўла қонли ишлаши учун ривожланган инфратузилма талаб қилинади. Ишчи кучи бозори инфратузилма - бу давлат муассасалари, бандликка кўмаклашувчи нодавлат тузилмалари, корхоналар ва фирмаларга кадрлар билан хизмат кўрсатиш, ишчи кучи бозоридаги талаб билан таклиф ўртасидаги энг самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлайдиган жамоат ташкилотлари ва жамғармалар кабилардир.
Инфратузилма иш кучининг баҳоси, меҳнат шароити, ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хусусида иш берувчи билан ходим ўртасидаги муносабатларни тартибга солиши, шунингдек ишчи кучи бозорида иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жараёнларини ташкил этиш ва тартибга солиш лозим.
Ишчи кучи бозорининг асосий таркибий қисмларидан бири - бу ишчи кучининг таклифи ҳисобланади. Ишчи кучининг таклифи дейилганда меҳнатга қобилиятли аҳолининг ўз ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида уни ишчи кучи бозори доирасида сотиш (айирбошлаш) учун олиб чиқиш холатига айтилади. Одатда ишчи кучининг эгаларининг сони ишчи кучи бозоридаги ишчи кучининг умумий таклифи микдорига тенг бўлади.
Ишчи кучи бозорининг ишчи кучи билан тенг микдорда аҳамиятли қисми - ишчи кучига бўлган талабдир. Ишчи кучига
бўлган талаб деганда иқтисодиёт сохалари ва корхоналар учун зарур бўлган ишчи кучи микдори тушинилади.
Иқтисодиётдаги мавжуд иш ўринлари банд иш ўринлари ишчи кучи билан таъминланган, бўш иш жойлари бўлса ишчи кучи билан таъминланмагандир. Бундан ташқи маънавий иш жойлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни ишга тушириш яқин ва узоқ келажакка мўлжалланган режаларга (дастурларга) киритилади. Мазкур иш жойлари микдори ишчи кучига бўлган кушимча талабнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.



    1. Download 2,78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish