Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Ишчи кучи бозорининг шаклланиш тамойиллари, омиллари ва тартибга солиш усуллари



Download 2,78 Mb.
bet31/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Ишчи кучи бозорининг шаклланиш тамойиллари, омиллари ва тартибга солиш усуллари


Маълумки, бозор айрим товарлар ва хизматларга талаб билан мурожаат қилувчи харидорлар ва таклиф асосида етказиб берувчи сотувчиларни бир-бирига қўшадиган институт ёки механизмдир. Бозорларнинг тури кўп.
Бозорлар орасида ишчи кучи бозори алоҳида ўрин тутади. Бозор иқтисодиётининг ажралмас ва муҳим таркибий қисми – ишчи кучи бозоридир. Ишчи кучи бозори иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари
бўйича иқтисодий-ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқ равишда фаолият турлари ва шакллари бўйича тақсимлаш ҳамда қайта тақсимлаш вазифасини бажариб, у ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни мослаштиради.
Ишчи кучи бозорида ишчи кучи ёлланма меҳнат сифатида намоён бўлади. Ишчи кучи бозорини иш берувчилар – ишлаб чиқариш воситаларини эгалари билан ёлланма ишчилар – ишчи кучи эгалари ўртасидаги – биринчиларнинг ишчи кучига талабини ва иккинчиларининг яшаш воситалари манбаи сифатида ишга ёлланиш бўйича эҳтиёжларини қондириш борасида шаклланадиган муносабатлар тизими тарзида таърифлаш мумкин.
Бу жараённи вужудга келиши жуда кўплаб йилларни ўз ичига олади, яъни ишчи кучи товар шаклини олиши лозим. Ишчи кучини товарга айланиши учун қатор асосларнинг юзага келиши талаб этилади. Бу ишчи кучи бозорда, унинг эгаси уни бозорга олиб чиққан ва ўзи сотган тақдирдагина, иш кучи бозорда товар сифатида қатнашиши билан боғлиқдир. Яъни, ўз ишчи кучини сотаётган инсон эркин фуқаро бўлиши лозим, демак бу жараён фақат капитализм тизими вужудга келиши билан боғлиқ. (Қулдорлик, феодализм тизимларида бундай бўлишга асос йўқ эди). Ишчи кучини эгаси уни товар сифатида сота олиши учун у бу иш кучини эркин тасарруф қилиш имкониятига эга бўлиши лозим. Ишчи кучи маълум муддатга сотилади. Шу билан бирга, ишчи кучини эгаси эркин товар ишлаб чиқарувчи бўлиш имкониятидан маҳрум бўлиши керак. Иқтисодиёт тарихидан маълумки, товар-пул муносабатлари шаклланиши ва ривожланишининг дастлабки босқичларида эркин фуқароларнинг
кўпчилиги бозорга ўз меҳнати маҳсулотлари билан чиққан. Ўзини ўзи иш билан банд қилган, аммо Европада XVIII аср мобайнида юзага келган йирик машинали ишлаб чиқариш кўплаб ёлланма ишчи кучини талаб қилган. Бу ўз навбатида, ёлланма меҳнатдан, ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилишдан бегоналаштирилган, фақат ўз ишчи кучининг эгаси ҳисобланадиган кишилар меҳнатидан фойдаланиш кўламини кенгайишига ёрдам берди.
Ишчи кучи бозорининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, мазкур бозорда товар буюм шаклида бўлмайди. Меҳнатнинг товарлар ва ишлаб чиқариш ресурсларининг барчасидан фарқи шундаки, у инсон ҳаётий фаолиятининг энг муҳим соҳаси, инсон шахсининг ўзини намоён этиши шаклидир. Ишчи ўз ишчи кучини бозорда сотади ва ишчи кучи товар шаклини олади, аммо у бошқа товарлардан тубдан фарқ қилади, чунки у ўз қийматидан кўпроқ қиймат яратиш хусусиятига эга.
Ишчи кучи бозорининг шаклланишига демографик, ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий омиллар таъсир кўрсатади.
Ишчи кучи бозори субъектлари ўртасида шартлашишга эришилгач, меҳнат шартномаси (контракт) тузилиб, унда ишчи кучига ва унга ҳақ тўлашнинг шарт-шароитлари, таклиф қилинаётган иш муддати ва ҳоказолар акс эттирилади. Ходимларни иш жойлари, касблар, фирмалар, тармоқлар ва минтақалар бўйича тақсимлаш ишчи кучи бозоридаги битимларнинг пировард натижаси бўлади.
Ишчи кучи – ишчи кучи бозорининг объектидир. Иш берувчилар, ишсизлар, ёлланма ходимлар, мустақил равишда иш
билан банд ходимлар субъект бўладилар. Ишчи кучини таклифи ва унга бўлган талаб ишчи кучи бозорининг бош таркибий қисмларидир.
Ишчи кучи бозорида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимида аҳолининг иш билан бандлиги ва меҳнат шароитларини белгилаш у ёки бу ижтимоий муаммоларни хал қилиш, ижтимоий-меҳнат можароларини бартараф этиш бўйича иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ўртасидаги муносабатлар марказий ўрин эгаллайди. Ишчи кучи бозорида мазкур муносабатлар
жамоавий, шахсий ва худудий усуллар асосида тартибга солинади. Жамоавий битимлар тузилаётганда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, Халкаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) нинг Конвенцияси ва тавсияларига асосланади. ХМТ Конвенциясида (54- бандида) таъкидланганидек, «Жамоавий музокаралар бир томондан тадбирлар, тадбиркорлар гурухи билан, бошқа томондан эса меҳнаткашларнинг битта ёки бир неча ташкилоти ўртасида: а) меҳнат шароити ва бандликни белгилаш; б) тадбиркорлар ва меҳнат-кашлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш; в) тадбиркорлар ёки уларнинг ташкилотлари ва меҳнаткашларнинг ташкилоти ёки ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадларида олиб бориладиган барча музокараларни билдиради»
/Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси. 483-бет/.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ишчи кучи бозори бозор иқтисодиётининг мухим элементларидан биридир. У иш берувчилар билан ёлланма иш кучининг манфаатларини мувофиқлаштиришда ижтимоий муносабатларнинг тизими ҳисобланади. Ишчи кучи бозоридаги муносабатлар тизими учта асосий таркибий қисмдан:
ёлланма ходимлар билан иш берувчилар ўртасидаги муносабатлардан, ишчи кучи бозори субъектлари билан уларнинг вакиллари ўртасидаги муносабатлардан, ишчи кучи бозори субъектлари билан давлат ўртасидаги муносабатлардан ташкил топади.
Ишчи кучи бозорининг асосий вазифаси муомала соҳаси орқали халқ хўжалигидаги иш кучини қайта тақсимлашдан иборатдир.
Ишчи кучи бозорини тартибга солишнинг учта усули яъни жамоавий, шахсий ва худудий усуллари мавжуд экан. Маъруза вақтида бу усулларни тингловчиларга батафсил тушунтириш лозим бўлади. Айниқса Республикамизда ишчи кучи ресурсларини ортикча худуддари мавжуд бўлиб, буларга Андижон, Фаргона, Наманган, Кашкадарё, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм, Самарканд ва Тошкент вилоятларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бунда ишчи кучларига таклифни камайтириш, ишчи кучларига таклифни кўпайтириш йўллари ва усулларини аниқ мисоллар билан тингловчиларга кўрсатиб бериш лозим бўлади. Ишчи кучи бозоридаги умумий ижтимоий-иқтисодий муносабатлар жамоа ва шахсий шартномалар асосида тартибга солинади, меҳнат ресурслари билан кўп таъминланган ҳудудларда ишчи кучига талабни ошириш ва унинг таклифини камайтириш усуллари билан тартибга солинади, меҳнат ресурслари билан кам таъминланган ҳудудларда эса ишчи кучи бозори ишчи кучига таклифини камайиши; ишчи кучига талабни камайиши; ишчи кучи таклифини ортиши ва х.к.



    1. Download 2,78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish