Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг



Download 2,78 Mb.
bet34/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Америка модели. Америка Қўшма Штатларида конъюктура ўзгарган ва қўлланилаётган ишчи кучи ҳажмини камайтириш зарурати пайдо бўлган ёки корхона норентабел бўлиб қолган тақдирда ходимларни ишдан бўшатиш чораси ишга солинади. Бунинг устига, ходимлар токи ишдан бўшатиш ва корхонанинг ёпилиш вақти келгунигача ишдан бўшатилганликлари тўғрисида ахборот олмайдилар. Йирик саноат компаниялари одатда ходимларнинг касб- малака тайёргарликларига кам эътибор берадилар, махсус ишларга тайёргарлик бундан мустасно. Иш ҳақи ишларнинг мураккаблигига қараб таснифланишга боғлиқ бўлади. Ходимнинг ишда кўтарилиши одатда касб-малака йўналишини кенгайтириш билан эмас, балки бошқа ишга ўтиши билан боғлиқ бўлади. Иш ҳақи узоқ вақтга тузиладиган шартномалар билан белгиланади. Корхоналар маъмуриятлари ва касаба уюшмалари ўзаро суст боғланганлар ва деярли ахборот алмашиниб турмайдилар. Ушбу моделга ишчи кучининг касбий жиҳатдан ҳам, жуғрофий жиҳатдан ҳам юқори даражада ҳаракатчанлик хосдир.
Америка Қўшма Штатларида ишсизликка қарши курашнинг анча қатъий усули қўлланилади. Ишсизлик бўйича нафақа атиги ярим йил давомида тўланилади, ишсизларга ёрдам беришнинг фаол чора- тадбирларини кўриш одат тусига кирмаган. Чунончи, ишчи кучи бозорида фаол давлат сиёсатини олиб бориш харажатлари, Ялпи
Ички Маҳсулотнинг атиги 0,19%ини ташкил этади1. Ана шундай ёндашиш шароитида одамларнинг ўзлари фаоллик ва собитқадамлик билан ўзларига иш қидирадилар. Бундай сиёсат натижасида ишсизлик даражаси нисбатан паст бўлмоқда (5,4%). Шу билан бирга кўпдан- кўп америкаликлар ўзларининг иш берувчига қарам эканликлари ва тез-тез ишни ўзгартириш, янги жамоага, янги иш шароитларига мослашиш зарурлигидан ўзларини руҳан нохуш сезадилар.
Япония модели. Бу мамлакатда меҳнат муносабатлари тизими умрбод ёлланиш ходимларнинг корхонада ишлайдиган энг юқори (55-65 ёшга) етгунларига қадар иш билан бандлик кафолатланишини кўзда тутади. Умрбод ёлланиш тизими иш ҳақи, мукофотлар ҳамда ижтимоий тўловлар тарзидаги моддий тақдирлаш миқдорларининг ошириб боришни кафолатлайди. Умрбод ишга ёллаш йўли билан корхоналарда ходимларни мустаҳкамлаш, ички фирма даражасида малака ошириш, тезкор равишда касб-малака таркибини иш ўринларининг тузилмаси билан, техника ва технологияларни ривожлантириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни модификациялаш билан мувофиқлаштириб бориш имконини беради.
Япония фирмалари ёлланма ходимлардан узоқ вақт мобайнида фойдаланишни кўзлайдилар. Бу эса ходимлардан меҳнатга ижодий муносабатда бўлиш ва ниҳоят даражада сифатли ишлашга интилишни тарбиялашга қаратилган сиёсатга асос бўлиб хизмат қилди. Бу маълум даражада тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришни ва қўлланилаётган ишчи кучини ходимларни қисқартиш ҳисобига эмас, балки иш вақтини қисқартириш ёки ходимларни шуъба





1 Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. Тошкент-2004, 165-бет.
корхоналарига ёки ўзаро келишув бўйича бошқа фирма корхоналарига ўтказиш ҳисобига хал қилишга интилишларини ҳам белгилади.
Доимий ходимлар ва вақтинча ходимларни бир-биридан аниқ фарқлаш мавжуд, вақтинча ходимлар иқтисодий таназзул даврларида биринчи бўлиб ишдан бўшатилади ва кўпинча иқтисодий фаол аҳолининг таркибидан ҳамишаликка чиқади. Бунинг устига, фирманинг кўлами қанчалик кичик бўлса, унда вақтинча ходимлар салмоғи шунчалик кўп, уларнинг ишсиз бўлиб қолишлари хавфи даражаси шунчалик юқори бўлади.
Японияда ишсизлик даражаси 2000 йилда атиги 3,3%ни ташкил этди. Ишчи кучи бозорида давлат сиёсатини олиб бориш харажатлари юқори эмас: улар ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 0,52%ини ташкил этади, шу жумладан, фаол сиёсат юритишга 0,3%, пассив сиёсат ўтказишга 0,39% сарф-харажат қилинади1.
Умуман, ишчи кучи бозорида Япония модели ишлаб чиқариш эҳтиёжларини, иш берувчиларнинг ҳам, ёлланма ходимларнинг ҳам манфаатларини ниҳоят даражада тўлиқ ҳисобга олган ҳолда оқилона равишда иш билан бандликни шакллантиришга хизмат қилади, бу эса, ўз навбатида, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашади, ана шулар жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлайди, чунки амалда ҳар бир киши эртанги кунга ва ўз ижодий салоҳиятини намоён этиш имкониятига эга эканлигига ишончи комил.
1 Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. Тошкент-2004, 166-бет.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўрсатишича, ишчи кучи бозори моделларидан биронтаси ҳам ўзгармай қололмайди, у ҳамиша ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Чунончи, умрбод ёлланиш сиёсати ёш ва истиқболли ходимларнинг манфаатларига муайян маъноларда зид келди ва шу туфайли унинг қўлланиш соҳаси торайиши мумкин. Швецияда меҳнат катта сарф-ҳаражатларни молиялаш учун юқори миқдордаги солиқлар сиёсати чет эл инвестициялари ошишини келтириб чиқарди. Ушбу тенденция Швециянинг ўзида компанияларнинг равнақ топишига йўналтирилган танлама иқтисодий юксалтириш сиёсатига путур етказмоқда. Ижтимоий нафақалар миқдори юқорилиги ишчи кучи таклифи камайишига олиб келди ва иш ҳақини ошириш заруриятини кучайтирди. Корхоналар иш ҳақи борасидаги чекланишларни четлаб ўтиши учун ходимларга фойдада қатнашиш тизимлари бўйича кўпроқ маблағ тўлайдиган бўлиб қолдилар.
Шундай қилиб, ишчи кучи бозори моделининг самарадорлиги иш билан бандлик борасида амалга оширилаётган сиёсатга, унинг ўзгарувчанлиги ва умуман иқтисодиётда юз бераётган ўзгаришларга мослашувчанлигига боғлиқ бўлади. Бизнинг мамлакатимиз ишчи кучи бозоридаги қандай моделга мос келишини ҳозирча фақат тахмин қилса бўлади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish