Ишчи кучи бозорининг амал қилиш шартлари
Ишчи кучи бозори ҳам бошқа хил бозор тизимларидек макроиқтисодий усулларни қўллаш соҳаси бўлиб, у бир-бирига боғлиқ бўлган талаб ва таклифнинг таъсирида ўзгаради.
Ишчи кучи бозорини амал қилиш шартлари маданийлашган ишчи кучи бозорининг бозор иқтисоди талабларига жавоб берадиган меъёрда амал қилиши бир қатор шартларнинг бўлишини тақозо этади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
а)Бозорнинг амал қилишида рақобатдош ва эркин танланувчи фаолиятларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
б) Фукароларнинг ишчи кучи бозорида эркин харакат қилишлари учун зарурий иқтисодий имконнинг бўлиши;
в)Ягона ва худудий жиҳатдан ёпик меҳнат биржалари тизимининг самарали амал қилишини ташкил этиш;
г)Иш ҳақи микдорини чегараламаслик ҳамда иш жойлари ва уй- жой бозорининг мавжуд бўлиши.
Ишчи кучи бозорида амалга ошадиган муносабатлар доирасида асосан ишчи кучини сотувчи ва сотиб олувчилар иштирок этиб бу
жараёнга бир томондан, ишлаш истаги борлар (унга иш билан банд бўлганлар ҳам, ишсизлар ҳам ҳам киради), иккинчи томондан - товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун ходимларни ёлловчилар киради.
Ишчи кучи бозори фақатгина бўш иш жойларини яратишга ва ишсизларга иш топиб беришгагина хизмат қилмасдан, балки кенг мазмундаги амалий муаммо бўлган ёлланма меҳнат соҳасини ўрганишни ҳам ўз ичига олади. Ана шунинг учун ҳам ишчи кучи бозори ва аҳолини иш билан банд этиш сиёсатининг объекти бўлиб меҳнат муносабатлари ва унда жалб этилган ходимларга боғлиқ, кенг миқёсли соха хизмат қилади.
Бозорнинг барча турларида, ишчи кучи бозорида ҳам талаб ва таклифнинг ўзаро алоқадорлиги натижаси ўлароқ сотилаётган товарнинг миқдори (иш билан бандлик даражаси) ва унинг баҳоси (иш ҳақи) муҳим ўрин эгаллайди.
Ишчи кучи бозорининг ишлаши ишчи кучини меҳнатни татбиқ этиш соҳалари, халқ хўжалиги тармоқлари, корхоналар, ташкилотлар, фирмалар ўртасида қайта тақсимлаш эркинлигини юқори даражада бўлишини назарда тутади.
Ишчи кучи бозорининг ҳақиқий ишлашининг муҳим шарти унда барча меҳнат муносабатлари иштирокчилари: давлат, иш берувчилар ва ёлланма ишчиларнинг мос хатти ҳаракатлари ҳисобланади.
Ҳозирги кунда режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар бошқача шароитга тушиб қолди. Уларда меҳнат муносабатлари доимо ҳам эркин танланавермайдиган тўла иш билан бандликка мувофиқ келадиган одамларнинг сезиларли
контингенти шаклланган. Иш билан банд одам учун меҳнат муносабатларига бозор муносабатлари элементларининг киритилиши анчагина оғир кечади. Бир хил ишга бир хил иш ҳақи бериш одамларнинг тушунмовчиликлар ва норозиликларига сабаб бўлиши мумкин. Одамларда ишсиз қолиш гумони, айниқса, иш жойидан ўз айби билан эмас, балки иш ҳажмининг камайиши ёки корхонанинг банкрот бўлиши туфайли маҳрум бўлиши руҳий зарбага олиб келиши мумкин. Ёлланма ходим ишчи кучи бозорининг асосий ходими ҳисобланганлиги учун ҳам унинг тушунча ва қарашлар тизими шу бозорга мувофиқ бўлиши талаб этилади. Ишчи кучи бозорида кишидан юқори касб-малака даражаси, касбий қайта ўқиш, малакани оширишга, зарур бўлганда, касбни ёки иш жойини алмаштиришга тайёрлик ва лаёқат талаб этилади. Фақат ижтимоий ва ҳудудий харакатчанлиги юқори даражада бўлган кишига ўзи учун ишчи кучи бозорида юқори рақобатбардошлик даражасини таъминлашга имкон бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |