Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш борасидаги давлатнинг тадбирлари



Download 2,78 Mb.
bet38/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш борасидаги давлатнинг тадбирлари


Аҳолини ижтимоий химоя қилиш - ҳар қандай етарли даражада ривожланган давлат ҳаётининг зарур элементи ҳисобланади.
Ижтимоий химоя қилиш концепцияси XIX аср охири -XX аср бошларида пайдо бўлиб, кенг умум социалогик маънода тегишли атама сифатида биринчи марта АҚШ да 30-йилларда юзага келди ва ғарбдаги социалогияда ҳар бир фуқаронинг ишсизлик туфайли иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан азият чекишдан, касаллик туфайли, фарзанди туғилиши, ишлаб чиқаришда шикастланиши ёки касб хасталигига йўлиқиши, ногиронлиги, қарилиги, боқувчисидан ажралиб қолганлиги учун даромадидан махрум бўлиши ёки унинг кескин камайишидан химоя қилиш чора-тадбирларини белгилаш учун секин-аста табакалана бошлади.
Кенг маънода олганда ижтимоий химоя қилиш тизимини ўзи - бу ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий кафолатларнинг бутун бир тизими бўлиб, улар қуйидагиларга тирикчилик воситаларини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиб беради:
-меҳнатга лаёқатли фуқароларга - шахсий меҳнат хиссаси, иқтисодий мустақиллиги ва тадбиркорлиги ҳисобига;
-аҳолининг ночор қатламларига - давлат ҳисобидан, лекин бу қонун билан белгиланган тирикчилик учун мўлжалланган энг кам миқдордан оз бўлмаслиги лозим.
Ижтимоий химоя қилиш - бу қонунчилик, ижтимоий-иқтисодий ва ахлоқий-психологик кафолатлар, воситалар ва чоралар тизимидан иборат бўлиб, улар туфайли жамият аъзолари учун тенг шароитлар яратиб беради, бу шароитлар эса муҳитнинг инсонга ноқулай таъсир кўрсатишига тўсқинлик қилади, унинг муносиб ва ижтимоий мақбул ҳаёт кечириш сифатини таъминлайди.
Ижтимоий химоя қилиш бир томондан функционал тизим, у ана шу йўналишлар асосида амалга оширилади, иккинчи томондан, у ижтимоий химоя қилишни таъминлайдиган институтлар тизимидан иборат бўлиб, унга давлат, суд, касаба уюшмалари ва бошқа ижтимоий ташкилотлар киради.
XX асрдаги анъанавий капиталистик жамият ҳақиқатда ўзгариб янги ижтимоий-иқтисодий тизимга ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалигига айланди, ҳам умуман жамиятни, ҳам хўжалик организмининг таркибий тузулмаларини қамраб оладиган қудратли ижтимоий ҳимоя тизимлари қарор топади: корхоналар ва фирмалар, акционерлик жамиятлари, кооперативлар, меҳнат ташкилотлари ва х.к. Ҳозирги вақтда Ғарбда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилишнинг америкача, европача, японча ва ҳ.к. андозалари мавжуд бўлиб, улар доирасида яна ўзига хос кўринишлари ҳам фаолият кўрсатмокда. Бу андозаларнинг умумий хусусиятлари билан бир каторда ўзига хос умумий белгилари ва миллий жиҳатлари ҳам мавжуддир.
Республикамизда давом этаётган ва бозор иқтисодиётини карор топтиришга каратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислохотлар умуман фуқароларни самарали ижтимоий химоялашни, хусусан
корхоналар ходимларини химоя қилишни ниҳоятда муҳим вазифалардан бирига айлантирди.
Бир томондан бу ўзгаришлар фуқароларнинг ижтимоий химоялаш кучайтиради, иккинчи томондан эса, инсон фаолиятини айрим муҳим томонларида ижтимоий химоя қилиш бўйича кўпроқ куч – ғайрат сарфланишини; ишсизликдан, пулнинг қадрсизланишидан, фуқароларни бирмунча қисми моддий томондан таъмин этилмаганидан ва шу кабилардан химоя қилишни талаб этади.
Биздаги амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг мақсади - чинакам ҳуқуқий фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир.
Объектив эҳтиёжлар ғоят кенг йўналишлар бўйича ижтимоий химоя қилишни кучайтириш зарурлигини тақазо этмоқда. Лекин энг асосийси химоя меҳнаткашлар турмуш даражасининг пасайиши ва ишсизликдан химоя қилишдир, муайян корхонада эса бу меҳнат шароити ва мазмуни тўғрисида, ходимлар меҳнатини ташкил этиш ва уларга хақ тўлаш тизими ҳақида ғамхўрлик қилишдир. Хуллас республикада ижтимоий химоя қилиш бўйича ижтимоий институтларнинг бутун бир тизими самарали иш олиб бормоқда.
Инсоннинг ижтимоий химоя қилишнинг асосий институтлари - давлат, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат бирлашмаларидир. Айни вақтда иқтисодий химоя қилиш ижтимоий кафолатларга асосланади. Бу кафолатлар қонунларда қайд этилган.



Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish