БОБ. ИШЧИ КУЧИ БОЗОРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ишчи кучи бозорини ва бандликхизматини такомиллаштиришдаги давлатсиёсати
Ишчи кучи бозорида фаол сиёсат олиб боришнинг энг самарали йўналишларидан бири ишчи кучи бозорининг энг муҳим институти бўлган иш билан бандликнинг ихтисослашган умуммиллий хизматидир. Унинг асосий вазифаси ишчи кучи бозори ҳақидаги ахборотнинг тарқалиши ҳисобига унинг самарадорлигини оширишдан иборатдир. У, биринчидан, ишсизларнинг бўш иш ўринлари қидиришларига, тадбиркорларнинг ходимлар қидиришларига сарф этиладиган вақтни қисқартиришни таъминлайди, иккинчидан, иш берувчиларнинг ўз талабларига энг кўп даражада мос келадиган ходимлар ёллашга ёрдам беради, ходимларга эса меҳнат шароитлари ва иш ҳақи даражаси мувофиқ келадиган иш жойини топишларига ёрдам беради.
Давлат бандлик сиёсати доирасида ишчи кучи бозорини тартибга солишда бандлик жамғармаларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Бандлик жамгармаси харажатларини шартли равишда 4 та йуналиш бўйича қисмларга ажратиш мумкин:
Ишсизлик бўйича нафака сарфланадиган маблағлар, ишсизларга моддий ёрдам кўрсатиш, узоқ муддатли пенсиялар тўлаш. Буларни пассив сиёсат деб аташ қабул қилинган.
Қайта тайёрлаш ва жамоат ишларига сарфланадаган маблағлар. Фаол сиёсатнинг мазкур шакли амалдаги қонунчиликдан
келиб чиқади, яъни бандлик сохасидаги давлат хизмати учун мажбурий ҳисобланади.
Молиявий қўллаб қувватлашга, қимматли қоғозлар сотиб олиш ва бошқа харажатларга мўлжалланган маблағлар. Айтиб утилган бу шаклларни бирлаштириб турадиган томон шуки, улар қонун билан кафолатланмаган. Шу биланбирга «молиявий қўллаб- қувватлаш» моддасига доир харажатларни меҳнат бозоридаги фаол сиёсат шаклларига киритиш қабул қилинган.
Бандлик хизматларини ривожлантириш учун мўлжалланган маблағлар (уларни таъминлаш, капитал маблағлар реклама,
«бандлик» ахборот хизмати).
Давлат бандлик хизмати қуйидаги тўловларни амалга оширади:
-ишсизлик бўйича нафака тўлаш;
-бандлик хизмати йўлланмаси билан у кўнгилли равишда бошқа жойларга кўчиб борувчининг йўл чиқимлари билан боғлиқ моддий харажатларни қоплаш;
-вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик учун хақ тўлаш;
-бандлик хизмати томонидан касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш учун стипендиялар. Ишсизларга узоқ муддатли пенсиялар тайинланиши муносабати билан пенсия жамғармаси харажатлари бандлик жамғармасидан қопланади. Аҳолининг бандлик жамғармасидан бадаллар тўлаш учун суғурта тарифи меҳнат ҳақига тўлашга мўлжалланган 1,5% ни ташкил этади. Бадаллар тўлашдан ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, ногиронлар ва пенсионерларнинг жамоат ташкилотлари, уларга тегишли бўлган
корхоналар, шунингдек диний бирлашмалар озод қилинада. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ишчи кучи бозорини бошқаришда бир қатор йўналишлар мавжуд бўлиб, улар аҳоли бандлиги давлат хизматига таълуқлидир.
Бу хизматнинг асосий вазифаси ишчи кучи бозори ҳақидаги ахборотни тарқатиш ҳисобига ишчи кучи бозорининг фаолият кўрсатиши самарадорлигини оширишдан иборатдир.
Ўзбекистонда давлат бандлик хизмати 1991 йилда ташкил этилган эди. Республика аҳолиси бандлик хизмати ишининг асосий тамойиллари халқаро амалиётга мувофиқ келади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон аҳоли бандлиги хизмати минтақаларда (вилоятлар, шаҳар ва туманлар) ишлаб турибди.
Келгусида Ўзбекистон Республикасида ишчи кучидан самарали фойдаланиш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
ижтимоий йўналтирилган ишчи кучи бозори фаолиятини такомиллаштириб бориб, улар томонидан ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларини мунтазам ўтказилишини таъминлаш;
ишчи кучига талаб ва таклифни тартибга солувчи мустаҳкам ривожланган маҳаллий ва хорижий бандлик хизмати ташкилотлари тизимини такомиллаштириш;
республика ва унинг ҳудудларида янги иш жойларини ташкил этиш, аҳолининг бандлик даражасини ошириш ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан мақсадли фойдаланиш бўйича чуқур иқтисодий ислоҳотларни оғишмай амалга ошириш;
аҳолини оқилона бандлигини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган дастурларнинг мониторингини мунтазам олиб бориш;
қайта ишлаш саноати, хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш жойларини яратиш;
ишчи кучига талабнинг ошиши ва ишсизликнинг камайишини таъминловчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш;
хизмат кўрсатиш соҳаларини маҳаллий ва хорижий самарали техника ва технология билан таъминлаш;
маҳаллий кадрлар малакасини, рақобатбардошлигини ва чет элга юборишни амалга ошириш;
ишчи кучи бозори, ишсизлик ва аҳоли бандлиги жараёнларини тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш.