Маълумки, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат тузилмалари ва фуқарорларни ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш



Download 71 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi71 Kb.
#32381
  1   2
Bog'liq
ekologik nodavlat notijorat tashkiloti


Маълумки, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат тузилмалари ва фуқарорларни ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг бугунги кундаги долзарб масалаларини ҳал этиш жараёнларига, самарали жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга янада кенгроқ жалб қилишга кўмаклашмоқда.
Пaрлaмeнт пaлaтaлaрининг 2010 йил 12 нoябрдa бўлиб ўтгaн қўшмa мaжлисидa мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан бaён этилгaн “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси”дa дeмoкрaтик қaдриятлaр вa инсoнлaрнинг қoнуний мaнфaaтлaрини ҳимoя қилишнинг, мaмлaкaтимиздa фуқaрoлик жaмиятини шaкллaнтиришнинг aмaлдa муҳим oмилигa aйлaниши зaрур бўлгaн фуқaрoлик институтлaри, нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри, жaмoaт тузилмaлaри вa фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш oргaнлaри ҳуқуқ вa вaкoлaтлaрини янaдa кeнгaйтириш вa мустaҳкaмлaш мамлакатимизнинг тaрaққий тoпгaн, фaрoвoн яшaётгaн дeмoкрaтик дaвлaтлaр қaтoригa кириш, xaлқимиз учун мунoсиб ҳaёт дaрaжaсини тaъминлaш имкoнини бeрувчи энг муҳим устувoр йўнaлишлaридан бири сифатида эътироф этилган эди.
Шу мaънoдa, фуқaрoлик жaмияти институтлaрини шaкллaнтириш ҳамда ривожлантириш ва энг муҳими, фуқaрoлaримизнинг сиёсий oнги, ижтимoий-иқтисoдий фaoллиги вa ҳуқуқий мaдaниятини ва фуқаролик масъулиятини ошириш масалаларига эътиборни кучайтириш орқали атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш жараёнида юзага келадиган мураккаб экологик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва ўрнини аниқлашнинг қонуний асосларини яратиш экологик қонунчиликни такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги (1999 йил), “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги (2007 йил) ва бошқа қонунлариданодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқишлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиши, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ижтимоий соҳаларга оид қарорларини ишлаб чиқишда иштирок этиш борасидаги ҳуқуқлари белгилаб қўйилган.
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг
4-моддасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ўзаро муносабатларини белгиловчи нормаларга асосан, “Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин”лиги, 7-моддада эса “ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиши, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиши ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиши” мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шу билан биргаликда, Қонунда (8-модда) нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларига риоя этиши, рўйхатдан ўтказувчи орган билан тадбирлар ўтказишни келишиб олиши (сиёсий партиялар бундан мустасно) ва унинг вакилига ўтказилаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериши, рўйхатдан ўтказувчи органга, давлат солиқ хизмати органларига ва давлат статистикаси органларига ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиши шартлиги бўйча мажбуриятлари ҳам белгиланган.
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашга бўлган ҳуқуқини таъминлайди. Ахборотдан фойдаланиш тегишли материалларни эълон қилиш йўли билан ҳамда уставда белгиланган фаолиятни амалга ошириш мақсадида зарур ахборотни олиш учун давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқининг нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўёбга чиқарилиши орқали таъминланади.
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари нодавлат нотижорат ташкилотларига, бу ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига даҳлдор қонун ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ҳамда бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасига биноан, давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Концепция йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиб, 2013 йининг 27 декабрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Экологик нaзорaт тўғрисидa”ги Қонунида экологик назорат субъектлари қаторида aтроф муҳитни муҳофаза қилишни тaъминлaш тизимидa нодaвлaт нотижорaт тaшкилотлaрнинг роли вa ўрнини бeлгилaб қўйилганлиги на фақат миллий қонунчилигимизда, балки жаҳон тажрибасида ҳам ягона ҳисобланади.
Мазкур Қонуннинг 10-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
5 августдаги 216-сонли қарори билан “Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом, 2015 йил 8 октябрдаги “Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 286-сон қарори билан “Идоравий экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом”, “Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом”, “Экологик хизмат тўғрисидаги намунавий низом”, “Экологик аудит тўғрисидаги низом” ҳамда 2015 йил 8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 287-сонли қарори билан “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом”, “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом” тасдиқланди.
“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ:
атроф-муҳитни муҳофаза қилишни, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалалари бўйича қарорлар тайёрлашда, шунингдек давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
“Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш;
атроф-муҳит ҳолатини ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига ҳамда табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиб боришда иштирок этиш;
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
“Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низомнинг 30-33-бандларига асосан махсус ваколатли давлат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда ўз вакилининг кузатувчи сифатида иштирок этиши тўғрисида таклифлар киритиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ўзи томонидан аниқланган факти тўғрисида махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектларни хабардор қилиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги аниқланган фактлар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;
атроф-муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган фактни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ва ахборот олиши;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига доир жамоатчилик фикрини ўрганишни, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказиш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш;
“Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низомнинг 2-банди асосида экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
намунавий Низомнинг 8-бандига асосан, жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш мақсадида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантириши ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишда кўмаклашиш ҳуқуқларига эга.
Ўзбекистон экологик ҳаракати, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар билан бир қаторда, ўз уставидаги вазифаларига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг экологик назоратни амалга оширишдаги иштирокини янада кучайтиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқади.
Қонун талабларига ҳамда “Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши, экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг бошқа субъектларига кўмаклашиши ҳамда экологик назоратнинг бошқа субъектлари вазифаларини бажармаслииги шарт.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Қонуннинг 11-моддаси нормаларига мувофиқ, экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилиши белгиланган.
Шунингдек, “Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-банди ҳамда “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низомнинг 9-бандига мувофиқ экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар билан жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилишлари ва уларнинг мурожаатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида чора кўришлари лозим.
Шундай қилиб, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини ва махсус ваколатли давлат органлари билан ҳамкорлигини таъминловчи самарали ҳуқуқий механизмини яратилиши атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасидаги муҳим давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки фаоллигини янада оширишга, экология масалаларига жамиятнинг турли қатламларини тўлақонли жалб қилиш имконини кегайтириб, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини самарали ҳал этишига хизмат қилади.

Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish